Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Ҳозирги замон цивилизацияси: янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар


Download 0.87 Mb.
bet65/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

4. Ҳозирги замон цивилизацияси: янги парадигмаларни шакллантириш йўлидаги изланишлар
Инсониятнинг бутун тарихи давомида халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатлар уруш ва зўравонлик асосида қуриб келинган. Бу бегона ҳудудлар, бойликлар, меҳнатни ўзлаштириш орқали, бошқа давлат ва халқларнинг манфаатлари ҳисобига ўз манфаатлари ва равнақини таъминлашнинг энг оддий ва самарали усули бўлган. Сиёсатни зўравонлик нуқтаи назаридан шакллантириш тамойили ижтимоий онгга шунчалик чуқур сингиб кетганки, ҳаттоки бугунги кунга келиб ҳам бу баъзида табиий ва нормал ҳолат сифатида қабул қилинади. Бундай анъанада ҳуқуқий ва аҳлоқий регуляторлар, агар уларнинг ортида муайян куч турмаса, ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмаган.
Шу ўринда Никколо Макиавеллининг машҳур «Ҳукмдор» асаридан қуйидаги мулоҳазаларни келтириш ўринлидир: «Барча давлатларда… яхши қонунлар ва яхши аскарлар ҳокимиятнинг асосини ташкил этади. Аммо яхши аскарлар бўлмаган жойда яхши қонунлар ҳам бўлмайди, ва аксинча, яхши аскарлар мавжуд ерда яхши қонунлар ҳукм суради».
Бошқача қилиб айтганда, ҳарбийлар(«аскарлар»)сиз самарали ҳуқуқий тизимнинг мавжуд бўлишига муаммоли ҳолат сифатида қаралади. Янги мамлакатларни истило қилиш ва босиб олинган ҳудудларда ўз ҳокимиятини ушлаб туриш йўлларини батафсил баён этар экан, Макиавелли қуйидаги хулосага келади: «Шундай қилиб, подшоҳнинг ҳарбий юришлар, ҳарбий мўлжаллар ва ҳарбий фандан ташқари бошқа нияти ҳам, ташвиши ҳам, иши ҳам бўлмаслиги лозим».
ХХ асрга келиб, вазият аста-секин, қийинчиликлар билан бўлса-да, ўзгара бошлади. Биз қадам-бақадам уруш ва зўравонлик категорияларига таянган сиёсат тамойиллари ва тафаккурининг ҳуқуқий ва ахлоқий нормалар устуворлигига асосланган тафаккурга ўрин бера бошлаганини кўришимиз мумкин. XXI асрда бундай тафаккур асосий парадигмага айланиши керак.
Бирбутунликка эришиш йўлида
ХХ асрнинг бошларида, деярли барча мутафаккирлар томонидан дунёнинг кескин бўлиниши энг янги давр жаҳон тарихининг асосий омили сифатида тан олинган. Икки ижтимоий тизими – «капитализм» ва «социализм»нинг ўзаро муқобиллиги ва рақобати деярли бир аср давом этди.
«Социалистик лагер»нинг барҳам топиши билан асосий ижтимоий кескинлик фокуси Ғарб-Шарқ, Шимол-Жануб, «олтин миллиард» ва қолган инсоният ўртасидаги қарама-қаршилик, этник, диний ва бошқа зиддиятларга кўчди. Инсоният борлиғининг парчаланганлиги ҳали ҳам жамият тарихининг хусусияти бўлиб қолмоқда. Лекин, танглик ва манфаатлар тўқнашувига тўла бўлган ХХ аср тарихи ривожланиб келаётган (миллий, диний, минтақавий ва ҳ.к) маданиятлар ўртасидаги ўзаро таъсирларнинг конфронтацион шакли, уларнинг ажралиб қолганлиги ва алоҳида ўзича мавжудлиги одатий ҳолат ҳисобланган борлиқ ва онг шаклларининг тарихан (яъни умумбашарий истиқболда) ҳаётий эмаслигини исботлайди.
Умумбашарий хусусият касб этган ушбу муаммонинг мураккаблиги, шунингдек, диний, этник ва давлатлараро зиддиятларнинг ҳали ҳам мавжудлигига қарамай, ҳозирги замон цивилизациясининг ривожида бутун инсоният тақдири учун белгиловчи аҳамият касб этувчи хусусиятлар кузатилмоқда. Бугун инсоният қарама-қаршиликлар, хато ва қийинчиликлар билан бўлса-да, ўзининг бирлиги ва яхлитлигини яратишга қараб ҳаракат қила бошлади. Бутун тарихи давомида башарият бир-биридан ажралган миллий давлатчилик тузилмалари йиғиндиси сифатида мавжуд бўлган бўлса, энди тарихда биринчи бор онгли равишда ягона иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахборот маконини яратиш орқали бирлашишга ҳаракат қилмоқда.1 Гап жаҳон ҳамжамиятининг ўзаро таъсири ва ўзаро алоқадорлигини кучайиб бориши ҳамда ягона ҳаётий маконнинг кенгайтирилишини ифода этувчи глобализация, шунингдек, илмий адабиётларда «глобал қишлоқ», «глобал цивилизация», «мегажамият» ва ҳ.клар, деб ном олган жамиятнинг имкониятдаги ҳолати ҳақида бормоқда.
Ягона дунёвий тартиботни ўрнатишга қаратилган тарихий уринишлар илгари ҳам мавжуд бўлган. Ўтмиш империялар ва дунёвий динларнинг босқинчилик ҳаракатлари бунга мисолдир. Инсоният тарихи кўпгина ўзгаришларнинг зўравонлик йўли, «олов ва қилич» билан амалга оширилганлигидан далолат беради. ХХ асрдаги глобаллашув лойиҳаларига фашистик (миллий тамойил), коммунистик (синфий тамойил), диний фундаменталистик (диний тамойил) ва либерал (фуқаролик жамияти тамойили) мафкуралар киритиш мумкин.
Ҳозирги пайтда ҳам қарама-қаршиликлар ва зиддиятларнинг турли шакллари сақланиб қолаётганлигига қарамай, интеграцион жараёнлар ўзига йўл очмоқда. Иқтисодий соҳада бу жараёнлар турли микроиқтисодий (фирма ва корхоналар) ва макроиқтисодий (давлатлараро, минтақавий ва планетар) даражаларда амал қилмоқда. Иқтисодий интеграция божхона, валюта ва иқтисодий уюшмалар, эркин савдо зоналари, умумий бозорлар шаклида намоён бўлмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling