Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ (ИНСОН ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ) 1. Инсон оламнинг таркибий қисми. 2. Инсоннинг жамиятдаги ўрнининг замонавий талқинлари
- 3. Инсоннинг табиати ва моҳияти. 4. Инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси. 1. Инсон оламнинг таркибий қисми .
- Азизиддин Насафий
- (рационализм)
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. - Т.: “Маънавият”, 2008. 133-178 бетлар. Фалсафа. Қисқача изоҳли луғат. -Т.: «Шарқ», 2004. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) - Т.: “Ўзбекистон”, 2005. Фалсафа. Ўқув қўл. (Э. Юсуповнинг илмий раҳбарлиги остида) - Т., 2005. Фалсафа. Ўқув қўлланма. Муаллифлар гуруҳи. - Т.: ЎзМУ, 2007. Кармин А.С., Бернацкий Г.Г. Философия. Учебник. 2-е издание. - СПб.: Питер, 2009. МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ (ИНСОН ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ) 1. Инсон оламнинг таркибий қисми. 2. Инсоннинг жамиятдаги ўрнининг замонавий талқинлари 3. Инсоннинг табиати ва моҳияти. 4. Инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси. 1. Инсон оламнинг таркибий қисми. Борлиқнинг энг такомиллашган, энг етук ва мураккаб шакли инсондир. Инсоннинг моҳияти нималардан ташкил топади, деган саволга жавоб топмай туриб, жамият нима, маънавият нима, ижтимоий тараққиёт қандай амалга ошади, сингари саволларга ҳам жавоб топиб бўлмайди. Шу сабабли ҳам, қадимги юнон файласуфлари “инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир”, - деган фикрни ўртага қўйган ва барча даврлардаги фалсафий таълимотларда инсон, унинг моҳияти ва манфаатлари масаласи марказий ўрин олиб келган. Бу инсонпарварлик қадриятларига таяниш шарқ фалсафасида, айниқса, очиқ кўзга ташланади. Шарқ фалсафаси асосчиларидан бири Конфуций “билиш - инсонни билишдир”, деган эди. Инсонни билиш - унинг моҳиятини, манфаати ва мақсадларига, фаолиятига асос бўлган ижтимоий-маънавий қадриятларни билишдир. Билимлар, аввал инсон моҳиятини билишдан бошланиб, сўнгра уни ўраб олган ижтимоий, табиий муҳит сирларини очиш сари боради. Буюк ватандошимиз Азизиддин Насафийнинг “аввал ўзингни англа”,- деган сўзларида шу фалсафий ҳикмат ётади. Шарқ фалсафасида инсон буюк қадрият, камолотнинг юксак чўққиси деб қаралиши Умар Хайёмнинг қуйидаги фалсафий мисраларида ўзининг яққол ифодасини топган: “Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз, Ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз. Тўгарак жаҳонни узук деб билсак, Шаксиз унинг кўзи — гавҳари ҳам биз” Қуръони Каримда, ҳадисларда инсон Оллоҳ яратган буюк, етук мавжудот, унинг оқилона манфаатларини ҳимоя қилиш эса - энг савобли иш сифатида таърифланган. Энди инсон муаммосининг фалсафий таҳлилига ўтамиз. Борлиқнинг таркибий қисми, ўзига хос шакли бўлган инсон, ҳамма замонларда ҳам ўзини билишга интилиб келди. Шу сабабли турли фанларда, фалсафада ҳам инсон муаммосига бағишланган турли назариялар, концепциялар, гипотезалар яратилади. Лекин, замонлар ўтиши билан, инсон деб номланувчи мавжудотнинг руҳияти ва моҳиятида ҳали билинмаган, ечилиши зарур бўлган муаммолар, жумбоқлар кўпайиб бораверади. Антик фалсафа намояндалари, хусусан, қадимги ҳинд ва хитойлик файласуфлар, инсон икки йирик қудрат - тана билан жоннинг бирлигидан иборат, жон танани тарк этади, руҳ эса ўлмайди, деб тушунтиришган бўлсалар, Қадимги Эрон ва Турон файласуфлари бу муаммони инсон борлиғида олам борлиғи ўз ифодасини топади, олам борлиғи эса тўрт асосий унсурдан - тупроқ, сув, олов, ҳаводан ташкил топган, олам борлиғининг энг мураккаб шаклларидан бири бўлган билим инсон табиати ҳам, шубҳасиз, ўша тўрт унсур билан боғлиқ бўлади, деб тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Қадимги Юнон фалсафаси таъсирида вужудга келган Эрон ва Турон фалсафасининг намояндалари инсон космоснинг бир бўлаги, аллақандай ўзига хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган тирик микрокосмосдир, деб тушунтиришган эди. Қадимги Юнон файласуфлари инсон билан оламдаги бошқа тирик мавжудотлар ўртасида жиддий фарқ борлигига шубҳа қилмасдилар. Улар инсон - ,,ақлли ижтимоий махлуқ" эканлигини ҳар томонлама исботлашга уриндилар. Шундай қилиб, антик замон файласуфлари инсоннинг оламдаги тирик мавжудотлар тожи, чўққиси эканлигини таъкидлаб, унинг моҳиятини ўрганиш масаласини биринчи ўринга қўйдилар. Ўрта аср файласуфлари инсоннинг энг муҳим хусусияти - унинг “Худога ўхшашлигидир”, - деб тушунтирдилар, Худони эса коинотдан ташқарида деб билдилар. Худо бутун коинотнинг, жумладан, инсоннинг Яратувчисидир, деган фикрни ўртага қўйдилар. Мусулмон файласуфлари ҳам, христиан файласуфлари ҳам, ўрта аср шароитида Худода мавжуд бўлган жамики яхши фазилатларни, ҳислатларни, хосиятларни, кароматларни ўрганишга интилдилар, Худога хос баркамолликни инсондан изладилар. Оллоҳ васлига етишни орзу қилган, руҳий-маънавий баркамол инсон қиёфасини тасвирлашга уриндилар. Ислом динидаги Оллоҳнинг номи сифатида кўрсатилган атамалар илоҳийлаштирилган инсоний фазилатлар экани ҳам буни исботлайди. Янги замон файласуфлари ўрта аср мутафаккирларидан фарқли ўлароқ, инсонни ижтимоий мавжудот сифатида тасвирладилар. ХVIII-ХIХ асрларда Европада шаклланган немис мумтоз фалсафаси намояндаларининг бир гуруҳи инсон камолотида онглилик, ақллилик (рационализм) ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, дейишса, бошқа бировлари инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида ҳис-туйғу, онгсизлик (иррационализм) асосий рол ўйнайди, деб тушунтирдилар. Яна бошқа бир гуруҳ файласуфлар (масалан, марксистлар) инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида ижтимоий муҳит, айниқса меҳнат, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, деган фикр-мулоҳазаларни баён қилдилар. Инсон моҳияти тўғрисидаги фалсафий таълимотлар тараққиёти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни эслатиб ўтишдан муддао бу - барча замонларда ҳам, заминларда ҳам инсон муаммоси фалсафа фаннинг асосий мавзуи бўлганини эътироф этишдир. Лекин, инсон муаммоси фақат фалсафанинг тадқиқот объекти бўлиб қолгани йўқ, балки у бошқа фанларнинг ҳам диққат марказида бўлди. Бошқа фанлар инсоннинг айрим сифатлари, хусусиятларини ўрганган бўлса, фалсафа инсон, унинг табиати ва моҳиятини бир бутун, яхлит тарзда ўрганишга ҳаракат қилади. Ҳозирги замон фанлари ва фалсафасида ҳам инсон, унинг моҳияти, вужудга келиши, ривожланиши, инсониятнинг истиқболи масалаларини ўрганиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги замон ижтимоий тараққиёти, айниқса фан ва техника равнақи инсоннинг жисмоний ва маънавий қиёфасига, руҳияти ва касбий малакасига таъсири ҳам уни бир бутун, яхлит ўрганишни талаб қилмоқда. Афсуски, ҳозирги замон фани тўплаган инсон тўғрисидаги маълумотлар жаҳон цивилизациясининг бугунги талабларига жавоб бермайди. Инсоншунос олимларнинг гувоҳлик беришича, бугунгача тўпланган барча билимларнинг 95-98 фоизи нотирик табиат муаммоларига бағишланган. Инсон табиатини ифодаловчи маълумотлар тўпланган жами илмларнинг икки фоизидан ҳам камроғини ташкил этади. Бундай кескин фарқнинг вужудга келишига жаҳон динлари ҳам сабаб бўлди. Чунки, айрим жаҳон динлари узоқ вақт нафақат инсоннинг руҳияти ва маънавиятини мустақил, илмий асосда ўрганишга, ҳатто унинг ташқи қиёфасини, суратини чизишга ҳам қаршилик кўрсатди. Боз устига, тоталитар тузум мафкурасининг асоси ҳисобланган марксча-ленинча фалсафанинг энг асосий камчиликларидан бири ҳам инсоннинг руҳий-маънавий оламини ўрганишга етарли эътибор бермаганлигидир. Ҳозирги замон фанлари маълумотларига қараганда, одам деб аталувчи тирик махлуқотнинг инсонга айланиши узоқ давом этувчи эволюцион жараёндир. Ушбу жараён, мутахассисларнинг фикрига кўра, уч-уч ярим миллион йил давом этган. Бошқача айтганимизда, одамни дастлабки аждодлари ҳисобланган тирик махлуқот (гуманоид)нинг инсонга айланиши узоқ давом этган эволюцион жараённинг натижасидир. Инсоннинг дастлабки аждодлари Марказий Африкада пайдо бўлган. Замонлар ўтиши билан инсон турли ҳудудларга кўчиб ўтишган. Инсоннинг фаолияти, турмуш тарзи, яшаш шароитлари замонлар ўтиши билан аста-секин ўзгариб келган. Худди шу ўзгаришлар, шароитлар турли-туманлиги нафақат конкрет одамларда, балки уларнинг аждод ва авлодларида умумий ва бир-биридан фарқ қилувчи сифатларни, хусусиятларни келтириб чиқарган. Инсон руҳияти ва фаолиятидаги шу турли-туманлиликнинг вужудга келиши масаласи ҳам файласуфларнинг мунозараларига сабаб бўлди ва бўлаётир. Чунончи, ягона биологик турга мансуб бўлган инсоннинг онги ва фаолияти нега турлича бўлади, инсоннинг кундалик фаолияти, ирсий-генетик хусусиятлари табиий ижтимоий муҳит таъсирига боғлиқми ёки йўқми, инсонни оламдаги бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилувчи энг муҳим хусусиятлари нималардан иборат, деган саволларга донишмандлар ҳамиша жавоб изладилар ва ҳозир ҳам излаётирлар. Бу саволларга жавоб бермоқ учун инсонни оламда мавжуд бўлган турли биологик мавжудотлардан ажратиб турувчи энг муҳим хусусиятларини билиш зарур. Хўш, булар нималардан иборат? Таъкидлаш зарурки, энг аввало, инсон оламда мавжуд бўлган бошқа тирик махлуқотлардан ўзининг фаолияти, тафаккури, тили, маънавият соҳиби эканлиги билан ажралиб туради. Ишлаб-чиқариш қуролларини яратиш, такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий меҳнат инсонни табиатга бутунлай қарамликдан халос этди, тил эса унинг аждодлари ва авлодлари орасидаги алоқадорлик, ворислик вазифасини бажарди. Инсон зотига хос барча генетик хусусиятлар, аҳлоқий нормалар, унинг фаолиятини бошқарувчи барча дастурлар, йўл-йўриқлар, кўргазмалар ҳудди шу тил орқали аждодлардан авлодларга узатилади. Ҳозирги замоннинг турли ижтимоий, антропологик ва этнографик назарияларининг тушунтиришига кўра, оламдаги бошқа тирик махлуқотлардан инсоннинг туб сифатий фарқини ифодаловчи хусусиятлардан яна бири, у ўз амалий фаолиятини тартибга, яъни маълум бир меъёрга сола билишидир. Бошқача айтганимизда, инсон ўз фаолиятини амалга ошириш маданиятига эга эканлиги билан ҳам бошқа тирик махлуқотлардан фарқ қилади. Ҳудди шу ҳолат инсоннинг инсонийлигини белгиловчи энг муҳим хусусияти - маънавият соҳиби эканлигини исботлайди. Маънавият инсонларни маълум бир жамиятга бирлаштириб турувчи, кундалик амалий фаолиятини муайян мақсад томон йўналтирувчи руҳий қудрат эканлигидан ҳам далолат беради. Инсон ўз амалий фаолиятида маълум маданий-маънавий мезон талабларига риоя қилиши ва уни амалга ошириши, кишиларни жамият, жамоа атрофида бирлашишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Булар кишилик жамияти билан ҳайвонлар галаси орасидаги туб сифатий фарқнинг моҳиятини очиб беради. Кишиларнинг маънавий замирлар асосида бирлашиши - инсонлар жамоаси тирик махлуқотларнинг оддий галаси эмас, балки ундан устунроқ турувчи, онглилик асосида шаклланган ижтимоий бирлик эканлигини исботлайди. Инсонни ҳайвондан фарқ қиладиган энг муҳим хусусиятларидан яна бири - у ўзининг яшаши, турмуши учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқариш малакасига эга эканлигидир. Тарихнинг гувоҳлик беришича, ҳозиргача биронта ҳайвон оддий ишлаб чиқариш қуролини ҳам яратгани йўқ. Моддий, маънавий ишлаб чиқариш фақат инсонга хос хусусият бўлиб, ундаги барча қобилият ва малакаларни намоён қилувчи ижодиётдир. Моддий, маънавий ишлаб чиқариш жараёнида инсонда мавжуд бўлган барча жисмоний ва маънавий қобилиятлар ёрқин намоён бўлади. Ҳудди шу ҳолатни ҳозирги замон фалсафаси инсон-нинг кундалик “амалий фаолияти” тушунчасида мужассамлаштирди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling