Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Қадриятларнинг жамият ҳаётидаги ўрни


Download 0.87 Mb.
bet75/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

3. Қадриятларнинг жамият ҳаётидаги ўрни.
Қадриятлар тарихий хусусиятга эга. Бир даврнинг ўзигагина хос моддий ва маънавий ишлаб чиқариши, бойликлари, маросим, анъана, турмуш тарзи, ҳаётий принциплари ва шу каби қадриятлари мавжуд. Булар замонлар ўтиши билан қадрсизланиши, сифат жиҳатидан янги аҳамият касб этиши мумкин. Масалан, Ўрта асрларда от-арава асосий қадрият бўлиб, транспортнинг замонавий турлари барпо этилгач, ўз қимматини бизда анчагина йўқотган, тараққий этмаган юртлардагина у ҳозиргача қадрлидир. Қадриятларга нигилистик ёндашиш, уларга ошириб-тошириб ёки яшириб-камситиб баҳо бериш илмий фалсафага ётдир. Уларга холисона, меъёрида баҳо бериш учун методологик асос – диалектик таълимотдир.
Президентимизнинг “Тафаккур” журнали ўқувчиларига йўллаган табрикномасида айтилганидек, “Биз тарих майдонида куни кеча пайдо бўлган миллат эмасмиз. Аксинча ўрта асрлардаёқ жаҳон цивилизациясига унутилмас ҳисса қўшган ва тафаккур осмонида юлдуздай порлаб турган буюк алломаларнинг ворисларимиз”.
Ҳар бир инсон ўз аждодлари ва замондошлари яратган қадриятларни авайлаб, ардоқлаб, эъзозлаб, пухта ўрганиб, улардан ижодий, танқидий фойдаланиб, уларга нигилистик қарашларни рад этиши лозим, уларни мазмунан бойитиши, шаклан сайқал бериши қатъий талаб этилади. Ўзбекистон халқларининг тарихий, маънавий ва моддий меросини авайлаб асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ҳулоса шуки, қадриятларни инсон яратади, бойитади ва янгилайди. Қадриятлар миллий, минтақавий ва умуминсоний каби турларга бўлинади, улар табиий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий шаклларда намоён бўлади. Улар диалектик хусусиятга эга бўлиб, маънавий, дунёвий ёки диний, реал ёки мавҳум бўлади.


Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:



  1. Назаров Қ. Қадриятлар фалсафаси. (Аксиология). –Т.: “Файласуфлар Миллий жамияти”, 2004.

  2. Туленов Ж.Т. Қадриятлар фалсафаси. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998.

  3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) –Т.: “Ўзбекистон”, 2005.

  4. Н.Шермухамедова. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., “Ношир”, 2012.

  5. Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.:“Файласуфлар миллий жамияти”, “Шарқ“ нашриёти, 2004.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling