Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Келажак сценарийлари
Экспертиза усулида баҳолаш - бу илмий методнинг моҳияти экспертлар (фан ва техниканинг турли соҳасидаги етакчи мутахассислар) томонидан муаммони таҳлил қилиш ва сўнгра натижаларни формаллаштирилган асосда қайта ишлашдан иборат. Экспертларнинг умумий хулосаси муаммонинг мумкин бўлган энг мақбул ечими сифатида қабул қилинади. Бу методлар гуруҳига, одатда, қуйидагилар киритилади: консенсус (келажакка доир муайян масала бўйича экспертлар умумий бир тўхтамга келиши); «ақлий ҳужум» (муаммоларни ечиш воситаси ва прогноз қилиш усули, айниқса келажакда юзага келиши мумкин бўлган бир нечта вазиятни кўриб чиқишга эҳтиёж туғилган ҳолда). Методнинг моҳияти шундан иборатки, муаммога доир ҳар қандай, ҳатто «ғалати» ғоялар илгари сурилади; бу ғоялар ривожлантирилади, ўз ғояларини таклиф қилиш мумкин, лекин уларни танқид қилишга рухсат этилмайди; «Делфи» методи экспертлар ўртасида сўров ўтказишга асосланган. Бунда олдинма-кетин сўров жараёнида ҳар бир эксперт бошқа экспертларнинг фикрлари билан таништирилади; бир нечта цикллар натижаси ўлароқ устувор фикр аниқланади. Экспертиза усулида баҳолашнинг яна бир ўзига хос методи – социологик сўров мавжуд бўлиб, у сўнгги йилларда бизда ҳам, чет элда ҳам тобора кенг қўлланилмоқда.
Келажак сценарийлари – бу кузатилаётган тенденциянинг эҳтимол тутилган келажаги ҳақидаги у ёки бу тусмолни асословчи дастлабки фаразларнинг тартибга солинган йиғиндиси. Сценарийлар: а) у ёки бу назарий вазиятни қай йўл билан босқичма-босқич амалга ошириш мумкинлигини; б) воқеаларнинг муайян ривожига йўл қўймаслик, уларни енгиллаштириш ёки четлаб ўтиш учун воқеаларнинг ҳар бир иштирокчиси учун ҳар бир босқичда қандай вариантлар мавжудлигини аниқлайди Шундай қилиб, сценарий мураккаб тизимларни ўрганишга нисбатан тизимли ва тарихий ёндашувларни бирлаштирувчи кўп вариантли прогноздир; аксарият ҳолларда у тавсифий хусусият касб этади ва комплекс прогнозларни тузишда кенг қўлланилади. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, кўриб чиқилган методларнинг бирортаси ҳам алоҳида ҳолда прогнознинг юксак даражада ишончлилигини таъминлай олмайди. Шу сабабли амалда одатда мураккаб, комплекс методлардан фойдаланилади. Мазкур ёндашув айрим методларнинг камчиликларини бартараф этиш ва прогнозларнинг кўпроқ даражада аниқлиги ва ишончлилигини кафолатлаш имконини беради. Ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг ривожланиш имкониятларини прогноз қилиш натижаси прогноз ҳисобланади. У келажак у ёки бу муаммоларининг ривожланиши ва уларни ечишнинг мумкин бўлган барча вариантларини, уларнинг бир-бирини истисно этувчи вариантларини, стихияли ва онгли жараёнларни, уларнинг вақт ва кўлам параметрларини аниқлаш имконини беради. Келажакнинг ижтимоий прогнозлар таклиф қилаётган тавсифининг мазмунига қараб, улар инсонни ё унга фаол интилишга, ё унинг юз беришига қарши ҳаракат қилишга, ё уни пассив кутишга даъват этади. Шу сабабли ҳар қандай ижтимоий прогноз илмий-билишга доир мазмунни ҳам, муайян мафкуравий вазифани ҳам ўзида бирлаштиради. Бунда билишга доир функция устунлик қилиши ҳам, мафкуравий функция устунлик қилиши ҳам мумкин. Турли прогнозларнинг мазмуни ва вазифасидан келиб чиқиб, уларнинг тўрт асосий типини фарқлаш мумкин. Норматив прогноз – бошқарувни оптималлаштириш йўлларининг оқилона ташкил этилган таҳлили. Бу прогноз образли қилиб «тескари прогноз» деб аталади, чунки унда ўрганиш тескари йўналишда – келажакдан ҳозирги даврга қараб амалга оширилади. Норматив прогноз қўйилган мақсадларга эришиш ёки қўйилган вазифаларни ечиш учун нима қилиш мумкин ёки керак, деган саволга жавоб беради. Норматив прогнознинг предмети сифатида ижтимоий жараёнлар хусусиятини бутунлай ўзгартиришга қодир бўлган ғоялар, гипотезалар, фаразлар, ахлоқий меъёрлар, ижтимоий идеаллар, мақсадлар ва мўлжаллар амал қилади. Аналитик прогноз. У келажакни ўрганишнинг турли методлари ва воситаларининг билишга доир қимматини илмий мақсадларда аниқлаш учун тузилади. Прогноз-огоҳлантириш. Бу прогноз кишиларни эҳтимол тутилган келажакнинг масалан, юз бериши кутилаётган экологик ҳалокатларнинг олдини олишга мажбур қилиш мақсадида уларнинг онги ва хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатиш учун ишлаб чиқилади. Шуни қайд этиш лозимки, прогнозларнинг бу асосий типлари ўртасидаги фарқ шартлидир; айни бир конкрет ижтимоий прогнозда бир неча турдаги белгилар мавжуд бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ижтимоий ҳаётни тартибга солишнинг ижтимоий қонун, зарурият, эҳтиёж, манфаат, муаммо, мақсад, вазифа, идеал, норма, кишилар фаолиятининг тамойили воситаларидан онгли равишда фойдаланиш замирида прогноз қилиш ётади. У билишни амалиёт билан боғловчи бўғин сифатида амал қилади, фаннинг назарияни кундалик ҳаёт билан, билишнинг амалий воқелиги билан узвий боғловчи функцияси ҳисобланади. Илмий бошқариш, хусусан, унинг муҳим функцияларидан бири – режалаштириш прогноз қилишга асосланади. Прогноз қилиш юз бериши муқаррар бўлган ёки эҳтимол тутилган мақбул ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билимларни ҳам, номақбул ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билимларни ҳам шакллантиради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling