Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Назаров Қ. Қадриятлар фалсафаси. (Аксиология). –Т.: “Файласуфлар Миллий жамияти”, 2004.
Туленов Ж.Т. Қадриятлар фалсафаси. –Т.: “Ўзбекистон”, 1998.
Фалсафа. Ўқув қўлланма. (М.Аҳмедова таҳрири остида) –Т.: “Ўзбекистон”, 2005.
Н.Шермухамедова. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., “Ношир”, 2012.
Фалсафа. Қомусий луғат. –Т.:“Файласуфлар миллий жамияти”, “Шарқ“ нашриёти, 2004.
Кармин А.С., Бернацкий Г.Г. Философия. Учебник. 2-е издание. –СПб.:Питер, 2009.
Мавзу: Ижтимоий прогнозлаштириш муаммоси
Режа:
1. Башорат ва унинг турлари
2. Илмий башоратнинг ўзига хос хусусиятлари
3. Ижтимоий прогнозлаштириш ва унинг методлари
Ўзининг, фарзандларининг, ўзи яшаётган мамлакатнинг келажаги ҳақида билишни истамаган одам бўлмаса керак. Шу сабабли қадим замонлардан бошлаб турли халқларда эртанги кунга назар ташлаш, келажакни башорат қилиш қобилиятига эга бўлган кишилар катта иззат-икромга сазовор бўлган. Форслар уларни афсунгарлар, бобилликлар ва оссурияликлар – халдейлар, Қадимги Миср аҳолиси – коҳинлар деб аташган. Башоратгўйлар Қадимги Юнонистон аҳолисининг ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаган. Келажакни башорат қилишга фалсафа тарихида ҳам, ижтимоий тафаккурда ҳам турли кўринишларда алоҳида эътибор қаратилган. Тарихнинг ўтиш даврларида, кескин ижтимоий низолар юз берган даврларда башоратнинг аҳамияти айниқса ошган. Бу инсоният ҳаётининг барча жабҳаларида оламшумул ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги даврга ҳам хос. Юзага келган шароитда ижтимоий башорат масалалари ўта муҳим назарий ва методологик аҳамият касб этмоқда, уларни ишлаб чиқиш эса фалсафий тафаккурнинг долзарб вазифаларидан бирига айланмоқда. Дарҳақиқат, келажак билан шуғулланмаган фалсафанинг келажаги йўқ.
Келажакни олдиндан айтиш усули, теранлик ва аниқлик даражасига кўрабашоратнинг қўйидаги турларини фарқлаш мумкин: 1) мифологик башорат,1)кундалик башорат; 2) интуитив башорат; 3) илмий башорат, 4)ижтимоий башорат. Мифологик башорат архаик онгда шаклланган образлар ҳаракатида келажакни башорат қилишди. Масалан, Дрезден қўлёзмаларида таъкидланишича, Майя қабилалари башорат қилишича, 2012 йил 21 декабрь қиёмат куни, деб белгиланган. Хусусан, қўлёзмаларда тўп ўйнаётган навкарлар рамзи ифодаланган. Олимлар фикрича, тўп Қуёш рамзи, баландликдаги доира Сомон йўли рамзи мувозанат марказининг ифодаси. Навкарлар тўпни тепиб доирага киритиши лозим. Доирага тўпни кирита олмаган навкарнинг боши олинган. Олимлар, тўпнинг доирага тушишини қиёмат куни, яъни мувозанатнинг бузилиши рамзи, деб таҳлил қилмоқдалар. Шунингдек, Майя қабилалари қўлёзмаларида, дунёвий сув тошқинлари ҳам образларда ифодаланган. Дарҳақиқат, бундан икки минг йил илгари архаик онг даражасидаги башорат ХХ асрдаги тез-тез такрорланаётган зилзилалар, сув тошқинлари, денгиз тўфонлари ва шу каби бошқа табиий офатларда намоён бўлмоқда. Шу боис, бугунги кунда пессимист олимлар қиёмат куни яқин, деб айёҳаннос солсалар, оптимистлар бу астрономик цикллар алмашинуви холос, деб башорат қилмоқда. Инсониятни келажада нима кутмоқда. Бу саволга, инсон, ўз фаолияти мақсади ва натижаларига кўра жавоб бериши лозим.
Ушбу мавзунинг мақсади башоратга умумий тавсиф бериш, унинг асосий турларини кўриб чиқишдан; ижтимоий прогноз нималигини, унинг методлари ва типларини аниқлашдан; давримизнинг оламшумул муаммолар билан белгиланган асосий футурологик концепцияларини таҳлил қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |