Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Мавзу: Фаолият фалсафаси (праксеология)


Download 0.87 Mb.
bet76/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Мавзу: Фаолият фалсафаси (праксеология)


Режа:

  1. Фалсафада амалиёт муаммоси

  2. Фаолиятнинг тузилиши ва унинг асосий шакллари

  3. Амалиёт – инсон ҳаёти ва фаолияти барча шаклларининг негизидир.

Биз инсоннинг моҳияти ҳақида гапирганимизда, унинг меҳнат фаолияти, объектив борлиққа фаол муносабати тўғрисида тўхталиб ўтган эдик. Фаолият масаласи инсоннинг худди ана шу фаол, қайта қурувчилик фаолияти билан боғлиқдир. Фалсафа тарихида фаолиятнинг моҳияти, амалиёт билан назарий фаолият нисбати масаласида турлича қарашлар мавжуд. Антик дунё, ўрта асрлар даври фалсафасида амалиёт, деганда инсон фаолиятининг бирор бир аниқ шаклини тасаввур қилганлар (деҳқончилик, ҳунармандчилик, ахлоқий-сиёсий фаолият ва б.қ.).


Аммо уларда фаолият билан назария, сўз билан иш бирлиги ҳақида фикр доимо кўзга ташланиб туради. Масалан, ўрта асрлар алломаси ал-Хоразмий асарлари назариянинг амалий ишлар билан боғланганлигидан далолат беради. Ҳаётда табиий кучлар билан курашда инсон кўмаклашиш, унинг оғирини енгил қилиш Хоразмий рисолаларининг асосий мақсадидир. Ҳаттоки ўрта аср ислом фалсафаси – тасаввуфда илм ва амал бирлиги энг қатъий қоидалардан бирига айланган эди. Гумроҳ кишилар “илм бўлгач амалиётга ҳожат йўқ қабилида фикр қилурлар. Бундай фикрлар илмнинг ўзи билан кифояланиб, шариатни инкор этувчилар бўлиб, улар учун илм ҳосил бўлсаю, амал бўлмаса. Бу каби илмдан фойда йўқлигини билишмайди”,5 - деган эди Ғаззолий. Нақшбанднинг: Оллоҳ дилингда, қўлинг ишда бўлсин, - деган ибораси ҳам юқоридаги фикрни мустаҳкамлайди.
Янги даврга келиб (XVII-XVIII асрлар) фалсафада амалиёт масаласи билан яқиндан шуғулланиш анча кучайди. Янги давр фалсафасида, инсоннинг табиатини ўрганиш ва ўзгартиришга қаратилган фаолияти кучайган бир даврда, амалиётнинг моҳиятини тушуниш, амалиёт билан назария нисбатини аниқлаш алоҳида аҳамият касб эта бошлаган эди. Инсоннинг оламни қайта қуриш, яратувчилик фаолияти янги давр фалсафасининг диққат марказида турувчи масалалардан бирига айланганлигининг боиси ҳам шундадир.
Янги давр фалсафасига хос бўлган фаоллик руҳини ифодалаб Ф.Бэкон ўзининг “Янги органон” деган асарида, инсондаги билимга ва қудратга бўлган икки хил интилиш бир-бирига жуда мос келади, деб таъкидлаган эди. Ф.Бэкон амалиётда ҳақиқат кафолати борлигини ҳам пайқаган эди. Ф.Бэкон ўрта аср схоластикасини танқид қилиб, амалиёт ва назария бирлигини тан олган, тушунчаларнинг келиб чиқишида тажриба ва экспериментнинг ролини пайқаган ва умуман, фалсафанинг амалий аҳамиятини исботлашга интилган эди.
Амалиётни ва унинг билиш жараёнидаги ролини тушунишда француз материалистлари ҳам анча ижобий фикрларни илгари сурдилар. Илмий билишнинг амалий эҳтиёжларига хизмат қилишини улар кўп марта тасдиқлаган эдилар. Аммо XVII-XVIII асрлар фалсафасида амалиётнинг асл моҳияти очиб берилмади. Инсон амалий фаолияти асосан табиатга, ташқи муҳит ва инсоннинг биологик тузилишига боғлаб қўйилган эди. Бу иккала омил ўзгармас деб қаралгани учун, амалий фаолиятнинг тарихий характери ҳам тан олинмади. Умуман олганда, XVII-XVIII аср материалистлари инсоннинг дунёга бўлган муносабатини натуралистик ва кузатувчилик муносабатлари билан чегаралаб қўйганлар. Амалиёт деганда, улар фақат табиатнинг, ижтимоий ҳаётнинг инсонга бўлган таъсирини, инсон уни пассив қабул қилиб олишини тушунганлар, инсоннинг ижодий фаолиятини улар тўғри изоҳлаб бераолмайдилар.
Материализмнинг бундай мушоҳадавий характери, натурализми унинг идеализмига нисбатан энг нозик, заиф томони бўлиб ҳисобланади.
Идеалистлар шу жумладан Гегель ҳам материализмнинг шу томонларини танқид қилганлар. Идеалистлар кўпроқ инсоннинг актив фаолиятини таъкидлаганлар, лекин бу фаолият идеализмда руҳга, жонга боғлаб изоҳланган. Руҳий фаолият инсоннинг ички активлигини инсон эркинлигини аниқловчи, белгиловчи ижодий фаолият, деб тушунтирилган.
Шу билан бирга Гегелда амалиёт назариядан устун туради, у фақат умумийлик фазилатигагина эмас, балки воқелик фазилатига ҳам эгадир деган фикр мавжуд. Гегел меҳнат ва билиш фаолияти ўртасидаги алоқадорликни тушунишга, инсон билишининг фаол характерини очиб беришга ҳаракат қилганлар. Гегел табиатни ўзгартиришда меҳнат воситаларининг ролини таъкидлайди ҳамда инсоннинг фаол қайта қурувчилик фаолиятини унинг табиат объектларига бўлган муносабатининг ўзига хос хусусияти, деб тушунтиради.
Гегельнинг амалиёт тўғрисидаги фикрларида чуқур маъно бор, чунки у амалиётни мазмундор ва ашёвий фаолият сифатида талқин қилади. Аммо Гегел энг мукаммал амалий фаолият деганда ахлоқий-сиёсий фаолиятни тушунади.
Марксча фалсафада бу масалага ўзига хос ёндашишни мавжудлигини кўрамиз, аввало шуни таъкидлаш лозимки, марксча фалсафада амалиёт категориясига ҳам алоҳида урғу берилади. Лекин амалиётнинг маънавий омилларига етарли эътибор берилмайди.
Амалиёт муаммоси ҳозирги замон фалсафасида ҳам ўзига хос бир тарзда баён қилинади.
Амалиёт кишилар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларни ўз ичига олади.
Демак, амалиёт ташқи оламдаги объектив нарса-ходисаларни фаол таъсир этиш, уларни ўзлаштириш, ўзгартириш, қайта қуриш йўли билан инсоннинг уни ўраб турган табиий ва ижтимоий муҳитга кириб бориш жараёнидир. Амалиёт категориясининг моҳиятини тушунмай инсоннинг борлиқдаги ўрни, унинг табиий ва ижтимоий муҳитдаги роли, унинг онгли фаолиятининг моҳиятини ҳам тушуниб олиш қийин.
Инсон табиатни, жамиятни ўзгартириш жараёнида ўзи ҳам ўзгаради. Бу – “объект – субъект” амалий муносабатидир. Шу маънода амалиёт тизимини бир бирига зид ва бир бирига диалектик алоқадор бўлган икки кичик тизим – обьект ва субъект бирлигидан иборат, деб тушунмоқ лозим.
Демак, амалиёт объект билан субъект ўртасидаги муносабат бўлиб, унинг моҳияти субъектнинг объектга таъсири, объектни мақсадга мувофиқ ўзгартиришдан иборат. Бинобарин, бу бир бирига таъсир қилувчи ҳар икки томон моддий тизим бўлиб ҳисобланади.
Энг кенг маънода амалиётнинг субъекти кишиларнинг конкрет тарихий бирлигидан иборат бўлган жамиятдир. Амалиётнинг субъекти тизимидаги кишилардан ташқари, меҳнат қуроллари ва воситалари, техника ҳам киради. Аммо булар субъектнинг объектга таъсир ўтказувчи восита сифатида тушунилмоғи лозим. Акс ҳолда, уларнинг ўзи амалиёт объекти бўлиб қоладилар.
Амалиёт объекти – объектив реалликнинг субъект томонидан қайта қурилаётган, ўзгартирилаётган қисми, томонидир. Амалиётнинг табиатга нисбатан субъекти ҳисобланган жамият ўзига нисбатан амалиётнинг объекти ҳам бўлиши мумкин. Кишиларнинг амалий фаолияти объект ва субъект бирлигидан иборат, яъни амалиёт ўзида объектив борлиқ ва уни ўзгартирувчи инсон фаолиятини бирлаштиради. Объект ва субъект биргаликда амалиёт тизмида мавжуд бўлиб, бунда субъект фаол мавқеъда, объект эса белгиловчи ўринда туради.
Демак, амалиёт ҳам “объект субъект”, ҳам “субъект субъект” муносабатлари жараёнида шаклланади ва ривожланади.
Инсон фаолияти муайян онг билиш фаолиятини ҳам ўз ичига олади. Моддий ва маънавий ишлаб чиқаришда инсоннинг турли жисмоний ва ақлий лаёқатлари жамланган бўлиб, фалсафада бунда ашёвий – амалий фаолият, деб ном берилган. Бу фаолият онгли ва мақсадга мувофиқ фаолият бўлиб, фикрлаш ўз-ўзини англаш, танлаб олиш қобилияти туфайли содир бўлади. Шунинг учун моддий амалий фаолиятни анъанавий назарий фаолиятдан ажратиб қўйиш тўғри эмас. Улар ўртасида муайян уйғунлик бўлмоғи зарур. Аммо, уларни айнанлаштириб бўлмайди. Чунки моддий фаолият моддий воситалар орқали содир бўлади ва моддий нарсаларни яратади, маънавий фаолият эса образлар, тушунчалар орқали иш кўради ва янги фикр ва ғояларни келтириб чиқаради. Масалан, инсоннинг табиатга нисбатан моддий амалий фаолияти ишлаб чиқаришда намоён бўлса, унинг назарий-маънавий фолияти ишлаб чиқаришда намоён бўлиб, унинг назарий амалий фаолияти табиатшуносликда ўз аксини топади.
Амалиёт онг ва билиш тараққиётининг муайян даражаси билан боғлиқ, онг ва билишда амалиёт қўлга киритган ютуқлар мустаҳкамланади, натижада уларни қайта ишлаб чиқиш ва ривожлантириш имконияти юзага келади. Онг амалиёт киритган ютуқларни мустаҳкамлабгина қолмай, балки уни такомиллаштириши, ривожлантириши ҳам мумкин. Амалиётнинг онг ва билишга нисбатан бирламчилилиги, аниқловчи роли онг доим амалиёт кетидан кўр кўрона пассив эргашиб, ўзгариб борадиган нарса, деган маънони билдирмайди.
Шуни айтиш лозимки, амалиёт инсоннинг муайян мақсадга қаратилган фаолиятидир. Шу боисдан амалиёт мақсадни, фаолият воситасини, амалий фаолиятнинг предмети ва маҳсулини ҳамда фаолият жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Амалиёт, шу маънода инсон фаолиятининг шундай юксак шаклики, у онг билан тақозоланган моддий фаолиятдир. Амалиёт мазмунан моддий-ашёвий фаолият бўлсада, у субъектнинг онгидан ташқари, унинг назоратисиз, бошқарувисиз содир бўлмайди.
Амалиёт онгли, муайян мақсадга қаратилган фаолиятдир.
Амалиёт фаолият, табиат ва жамият тараққиётиданинг объектив қонуниятларини билиш асосида содир бўлади. Акс ҳолда, бу амалиёт табиатга, жамиятга, инсоннинг ўзига ҳам катта зарар келтириши мумкин.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling