Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Амалиёт фаолиятининг тузилиши ва унинг асосий шакллари
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалиёт – инсон ҳаётий фаолияти барча шаклларининг негизидир.
Амалиёт фаолиятининг тузилиши ва унинг асосий шакллари
Амалий фаолият борлиқни ўзгартиришга қаратилган жараён бўлиб, у объектив ва субъектив томонлар йиғиндисидан иборат. Амалий фаолиятнинг субъектив томони деганда биз инсонни унинг қобилияти мақсади, мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатини тушунамиз. Фаолиятнинг объектив томони эса бизга бошланғич материал фаолият воситалари ва олинган маҳсулотни англатади. Амалий фаолият объекти кишилар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, амалиёт кишиларнинг ўзига қаратилган фаолият сифатида ҳам амалга оширилиши мумкин (ўқитиш тарбиялаш ва бошқалар). Шу маънода инсон амалий фаолиятнинг ҳам объекти, ҳам субъекти бўлиб ҳисобланади. Амалий жараёнда юқорида айтиб ўтганимиздек инсоннинг ўзи ҳам ўзгариб боради. Ҳозирги даврда ижтимоий амалий фаолиятнинг аниқ шаклларидан бири Ўзбекистон Республикасида мустақилликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган фаолиятдир. Бу фаолият республикамиз аҳолисининг ҳаёт тарзини тубдан яхшилаш ижтимоий муносабатларни кишиларнинг ўзини ҳам ўзгартиришга қаратилган. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий амалиётдан ташқари, яна нисбатан торроқ лекин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган амалиётнинг махсус шакли илмий эксперимент (тажрибадир). Масала шундаки, ҳозирги даврда жамиятда фаннинг аҳамияти жуда ортиб бормоқда. Фан бевосита ишлаб чиқарувчи кучга ва ижтимоий жараёнларни бошқариш воситасига айланиб бормоқда. Илмий билиш фақат мавжуд объектларни акс эттирибгина қолмай, балки келгусида ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятда ўзлаштирилиши мумкин бўлган лойиҳа – конструктив вазифани ҳам ўтамоқда. Амалиёт – инсон ҳаётий фаолияти барча шаклларининг негизидир. Амалиёт инсон ҳаётий фаолияти барча шаклларининг негизи эканлигини унинг интегратив (бирлаштирувчи) ролини тўғри тасаввур қилмоқ учун фаолият ва хулқ-атвор тушунчаларининг моҳиятини уларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаб олмоқ зарур. Кундалик ҳаётда биз уларни унчалик фарқ қилмай ишлатаверамиз. Аслида фаолият хулқ-атвордан тубдан фарқ қилади. Фанда, фалсафада хулқ-атвор деганда мавжуд муҳитга кўникиш мослашиш – ҳайвонларда табиий муҳитга инсонларда ижтимоий муҳитга мослашиш билан боғлиқ бўлган фаоллик ҳаракатлар тизими тушунилади. Улар ҳайвонларда биологик эҳтиёж билан тақозо қилинган бўлса, инсонларда муайян ижтимоий муҳитга мослашиш, унинг мавжуд урф-одат қонун қоида ва меъёрларга риоя қилишида ўз ифодасини топади. Амалиёт ижтимоий характерга эга бўлган ўта мураккаб тизим бўлиб эҳтиёж, мақсад ҳаракат, интилиш, фаолият йўналтирилган нарсалар мақсадга эришиш воситалари фаолият натижалари кабиларни ўз ичига олади. Амалиёт билишнинг асоси ва мақсади ҳамдир амалиёт ва билиш инсоннинг бир бутун ижтимоий фаолияти тизимидаги бир бирига диалектик алоқадор бўлган икки томондир. Бу ерда уларнинг қайси бири бирламчи қайсиси иккиламчи маъносида фикр юритиш унчалик тўғри эмас. Амалиёт ва билиш тизими бири иккинчиси орқали ёки иккинчиси туфайли мавжуддир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling