Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Цивилизациялар тўқнашуви концепцияси


Download 0.87 Mb.
bet63/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Цивилизациялар тўқнашуви концепцияси
Америкалик яна бир сиёсатшунос – С.Хантингтон «совуқ уруш» тугаганидан сўнг, ўзгарган дунёда ижтимоий-маданий жараёнлар динамикасини тушунтиришга, замонавий дунёда ихтилофларнинг бош манбаини аниқлашга йўналтирилган янги парадигмани яратишга ҳаракат қилди. У «цивилизациялар тўқнашуви» моделини илгари сурди.
Хантингтон фикрича, илгари уч хил дунёдан – капитализм, социализм ва «учинчи дунё»дан ташкил топган халқаро система энди 8 та асосий цивилизацияларини ўз ичига олган янги тизимга ўтмоқда.
Рақобат қилувчи ҳарбий блоклар, унинг фикрича ушбу цивилизациялардан қайси бирига тегишли эканлиги билан фарқланади. Охир оқибат кишилар учун сиёсий мафкура ёки иқтисодий манфаатлар эмас, балки эътиқод ва оила, қон-қариндошлик ва ишонч, яъни кишилар ўзларини қандай англашлари, нима учун курашишлари ва ҳалок бўлишларини билиш муҳимроқдир.
Хантингтон ғарб цивилизациясининг яхлит бир бутунлик сифатида, системалараро ихтилофлар даврига нисбатан даҳшатлироқ фожеа олдида турганлиги ҳақидаги тезис билан чиқди. Хантингтон концепциясига биноан, келажакда геосиёсатдаги марказий муаммо Ғарб ва қолган цивилизациялар ўртасидаги ихтилоф бўлиб қолади. «Цивилизациялар тўқнашуви жаҳон сиёсатининг белгиловчи омилига айланади. Цивилизациялар орасидаги узилиш чизиғи Ғарб ва қолган дунё ўртасидаги муносабатлар орқали ўтади». Шундан келиб чиқиб, у Ғарбдаги ҳукмрон доираларга ғарбий цивилизация чегараларида, айниқса, АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, бошқа мамлакатлар билан муносабатларда Ғарбнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг имкониятларини кучайтириш зарурлиги ҳақидаги ғоялар билан мурожаат қилади.
«Цивилизация тўқнашуви» модели цивилизацион бағрикенгликка раҳна солади. У жаҳон жамоатчилигига келажакда Ғарб ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги ихтилоф – геосиёсатнинг марказий ўқ чизиғи бўлиб қолишлигини исботлашга қаратилган. Ушбу модел нафақат олимлар ўртасида, балки турли мамлакатлар, хусусан, ислом дунёсидаги сиёсий доираларда ҳам турлича, баъзан салбий муносабатга сабаб бўлмоқда. Масалан, Эрон Ислом Республикасининг собиқ Президенти Саййид Муҳаммад Хотамий ташаббуси билан цивилизациялар ўртасидаги мулоқот масаласи ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги сессиядаги ва БМТнинг 2000 йилдаги 53-Бош Ассамблеясида муҳокама этилди. Мазкур минг йиллик саммитида ХХI аср – цивилизациялараро мулоқот асри, деб эълон қилинди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling