Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet64/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Бирқутбли дунё концепцияси
Бир қатор ғарб, айниқса америкалик олимларнинг қарашларида авж олган глобализм ғоялари, хусусан, Айру Л.Страуснинг 1997 йилда нашр этилган «Бир қутблилик. Янгича дунёвий тартиботнинг марказлашган структураси ва Россия» мақоласида янгича дунёвий тартиботнинг «бирқутблилик» концепцияси ўз ифодасини топди. У халқаро муносабатларнинг замонавий тизимини мажозий маънода оддий ёнғоққа қиёслайди. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар унинг умумий қобиғини ташкил этса, ичидаги асосини – ядросини қолган дунёни бошқариб турувчи, буйруқ берувчи марказ – Ғарб ташкил этади. Бутун тарихнинг илгариланма ҳаракатини у кўпқутблиликнинг икки қутблилик билан, икки қутблиликнинг эса бир қутблилик билан алмашинишида кўради. Шундан келиб чиқиб, у Ғарбни бутун дунёни бошқарув маркази сифатида тавсифловчи келажак дунёнинг бирқутбли концепциясини яратди.
Жаҳон тизимида бирқутблиликнинг салмоғи фақат унинг яққол намоён бўлган, иқтисодий ва технологик салоҳияти билангина эмас, балки қолган жамиятларнинг модернизацияси ғарблаштириш томон бораётганлиги билан ҳам белгиланади, дейди Страус. Бошқача қилиб айтганда, бирқутблиликнинг, яъни ғарбнинг устуворлиги энг аввало мафкуравий омилга, айнан эса либерализм мафкурасига боғлиқ.
Юқорида кўриб чиқилган Ғарбнинг, айниқса АҚШнинг ҳозирги замонда кескинлашиб бораётган барча умумбашарий муаммоларини фақат ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзи хоҳлаганча ҳал этиш «ҳуқуқи»ни асословчи концепциялардан ташқари, бундай кайфиятлардан огоҳ бўлишлик ғоясини илгари сурувчи таълимотлар ҳам мавжуд. Хусусан, америкалик тадқиқотчи Пол Кеннеди ўзининг «Буюк давлатларнинг равнақи ва инқирози» китобида «империянинг зўриқиши» назариясини ишлаб чиқди. У ўз зиммасига халқаро ҳаётни ташкил этиш ва якка ҳолда етакчилик қилиш масъулиятини олган ҳеч бир давлат бундай мақомни узоқ вақтгача сақлаб тура олмаслигини кўрсатиб берди. Бундай давлат ўзининг ички кучларини, энг аввало, иқтисодий ҳаётини барбод қилади ва охир оқибат оддий давлат ҳолатига беихтиёр ўтиб қолади.
Француз тарихчиси Эммануэль Тодд «Империядан сўнг Америкача тизимнинг инқирози ҳақида эссе» (2002) китобида империяларнинг тарихи одатда таълим соҳасидаги, сўнгра эса иқтисоддаги юксалишдан бошланади, деб ёзади. Уларнинг асосида ҳарбий куч шаклланади. Лекин, иқтисодий база торайиб ва қисқариб борган сари, сўнгги сақланиб қоладиган нарса – ҳарбий машина бўлади. СССРда ана шундай бўлган. Ҳозир АҚШда шунга ўхшаш ҳолат юз бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида «тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши барҳам топди. Лекин шу туфайли у хавфсизроқ, барқарорроқ, собитқадамроқ бўлиб қолдими?», - деб савол қўяди. Ва – «Ер юзида вазият ва кучлар нисбати шиддатли ўзгариб бормоқда. Янги мустақил давлатлар майдонга чиқмоқда. Бу эса ҳозирги кунда давлатлар ва халқларнинг барқарорлигини таъминлаш учун янгича ёндашувларни излаб топишни, XXI аср арафасида хавфсизликнинг янгича моделларини ишлаб чиқишни тобора қаттиқ талаб қилмоқда», - деб таъкидлайди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling