Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Инсоннинг жамиятдаги ўрнининг замонавий талқинлари


Download 0.87 Mb.
bet68/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

2. Инсоннинг жамиятдаги ўрнининг замонавий талқинлари
Файласуфлар инсон муаммосини асрлар давомида ўрганиб, инсон“ақлли мавжудот”, инсон“ўзини-ўзи англовчи мавжудот”, инсон“маънавий ва эркин мавжудот”, - деган хулосаларга келдилар. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, инсонга хос ақл-фаросат, ўзини-ўзи англаш, маънавий эркинлик бирданига шаклланган эмас. Одамнинг вужудга келиши узоқ йиллар давом этган тадрижий жараёндир. Одамзоднинг вужудга келиши (антропогенез) ва маълум бир жамиятга бирлашиш (социогенез) жараёни, олимларни гувоҳлик беришича, тахминан 3-3,5 миллион йил давом этган. Шунинг учун ҳам антропогенез ва социогенез ягона бир жараённинг ажралмас икки томонидир.
Антропогенез жараёнида меҳнат асосий роль ўйнайди. Меҳнат туфайли инсон ўзи яшаётган табиий муҳитни ўзгартиради, моддий ва маънавий бойликлар яратади, ҳатто ўзини ҳам ўзгартиради. Инсон организмдаги соф физиологик функциялар - қўл ва оёқларнинг, бош ва бармоқлар, тоғайлар, пайлар, суяк ва мускулларнинг тараққий этиши ҳам бевосита меҳнат билан боғлиқ бўлган. Бундан ташқари, меҳнат инсонни нафақат жисмоний, балки маънавий, маданий тараққиёти учун ҳам асосий шарт-шароит вазифасини бажарди. Меҳнат туфайли инсон табиатга фаол таъсир этди, меҳнат қуроллари ясаш ва уларни такомиллаштириш мунтазам давом этди.
Оилавий муносабатларнинг ривожланиб бориши билан қавм-қариндошлик, уруғ-аймоқчилик муносабатлари, Ватан тушунчаси ҳам шаклланиб, ривожланиб бораверади. “Зеро, ҳар бир инсон учун” - деб таъкидлаган эди, И.А.Каримов, - “Ватан тушунчаси, аввало оиладан бошланади. Шу боис, оила ва мафкура тушунчалари чамбарчас боғлиқдир. Оиланинг жамиятдаги ўрни, тарбиявий-аҳлоқий аҳамияти, қадр-қимматини англаб етмасдан, оилага миллат манфаати нуқтаи-назаридан ёндашмасдан туриб, халқчил мафкура ярата олмаймиз”.
Оилавий муносабатларни бошқаришда бува-буви, ота-оналарнинг роли, ака-укалар ўртасидаги муносабатларнинг аҳамияти ҳам аста-секин ошиб боради. Худди шу муносабатларни бошқариш одамни инсон даражасига кўтаришда энг муҳим шарт-шароит вазифасини бажаради. Оилавий муносабатларни бошқариш механизмини такомиллаштириш, ўз навбатида, аҳлоқ-одоб меъёрлари вужудга келишига сабаб бўлди. Бошқача айтганимизда, инсоннинг баъзи ҳайвоний қилиқлари, одатлари, аҳлоқий-ижтимоий меъёрлар ёрдамида аста-секин тартибга солинади. Шунинг учун ҳам антропосоциогенез жараёни тараққиётидаги энг муҳим омиллардан яна бири, аҳлоқий-ижтимоий меъёрлар ва ўлчовларнинг вужудга келганлигидир. Ҳудди шу меъёрлар, ўлчовлар инсонни ҳайвондан фарқ қилувчи энг муҳим хусусиятлардан бирини ташкил этади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling