Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Диалектиканинг асосий принциплари
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синергетика илмий назарияси Синергетика
Диалектиканинг асосий принциплари: объективлик, умумий алоқадорлик, детерминизм, ривожланиш.
Объективлик – нарсанинг инсон онгидан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжудлиги. Детерминизм (лотинча “determino” – “белгиламоқ ёки тақозо этмоқ, алоқадорлик” маъноларини ифодалайди) – барча ҳодисаларнинг ўзаро объектив қонуний алоқадорлиги ва сабабий боғланиши тўғрисидаги таълимот, сабабиятнинг умумийлигини инкор этувчи индетерминизмга зиддир. Диалектик боғланишлар ичида сабабий боғланиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, буни детерминизм принципи асослаб беради. Унга кўра, табиий, ижтимоий ва психик ҳодисалар, жараёнлар муайян сабабларга биноан келиб чиқади, ривожланади, йўқотилади. Ривожланиш – материя ва онгнинг қайтарилмас, бир йўналишдаги қонуний ўзгариши, уларнинг универсал хоссаси. Ривожланиш натижасида объектнинг таркиби ёки структурасининг янги сифат ҳолати вужудга келади. Ривожланиш табиат, жамият ва билиш тарихини тушунтиришнинг умумий принципидир. Ривожланиш – ортга қайтмайдиган, муайян йўналиш бўйича қонуниятли равишда содир бўладиган ўзгаришдир. Синергетика илмий назарияси Синергетика (юнонча “sunergeia” – “ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик”) – системаларнинг ўз-ўзидан ташкил бўлиш назарияси, ўз-ўзини бошқариш, ҳозирги замон назарияси, ночизиқли ҳодисаларни ўрганиш, дунёни янгича изоҳлаш, табиий ва ижтимоий-иқтисодий мураккаб тизимли жараёнларнинг табиатини билишга қаратилган илмий йўналиш, тафаккур услуби. Синергетиканинг асосий мавзуи қуйидаги ғояларда ўз ифодасини топади: -емирилувчилик ва яратувчилик (бунёдкорлик), деграция ва эволюция жараёнлари Коинотда тенг ҳуқуқлидирлар; -бунёдкорлик жараёнларида мураккаблик ва тартиблиликни ўсиши ягона алгоритм асосида рўй бериб, тизимларнинг моҳиятига боғлиқ эмас. Ўз-ўзини ташкил қилиш деганда, синергетика нуқтаи назаридан микроскопик тартибга тушган, макон – замондаги мураккаб ночизиқли тизимни ташкил топиш жараёни тушунилади. Бу тизим ривожланиш жараёнида мувозанат ҳолатидан узоқлашиб, тинчлик (критик) нуқтасига яқинлашиши мумкин. Бу ҳолатни синергетикада бифуркация нуқтаси деб аталади. Натижада тизимнинг ҳолати қалқиб турувчи, турғун эмас бўлиб қолади. Мана шундай даврда алоҳида олинган тасодиф ҳам, кучли бўлмаган таъсир ҳам, тизимнинг ҳолатини ўзгартириб юборади. Бу флуктуация ҳолати деб аталади. Бундай ҳолат кўпинча хаосни тартибга ўтиш асосида боради. Синергетика хаос тушунчасига аниқлик киритди. Хаос тушунчасини қайта таҳлил қилинди. Динамик хаос, детерминлашган хаос тушунчасини майдонга ташлади. Хаос тушунчасидан қўрқиш, уни фақат салбий, бузиш маънода ишлатиш каби эскича қарашларга барҳам берди. Ўта мураккаб тизим ташкил топишида хаос ижобий роль ўйнашини кўрсатиб берди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling