Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Фалсафанинг предмети, илмий муаммолари ва вазифалари


Download 0.87 Mb.
bet2/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

2. Фалсафанинг предмети, илмий муаммолари ва вазифалари.

Ҳар бир фаннинг ўз предмети бўлганидек, фалсафанинг ҳам предмети, унинг баҳс мавзулари мавжуддир. Фалсафа фани предметини чуқур ва батафсил баён этиш учун фалсафа тарихига ва бу фан шуғулланиб келган масалаларига бир оз тўхтаб ўтиш зарур бўлади.


Фалсафа илк даврлардан бошлаб умумий масалалар билан бир қаторда, жузъий масалалар ҳақида ҳам фикр юритиб келди.
Масалан, қадимги натурфалсафа (табиат фалсафаси) уддасидан чиқса-чиқмаса барча билимларни ўзида қамраб олиб, фанларнинг фани даъвосини қилган эди. Лекин айрим табиий ва ижтимоий фанларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан фалсафа бирин-кетин кўпгина жузъий муаммолардан қутула борди. Ушбу жараён ўз моҳияти билан прогрессив характерга эга эди. Чунки айрим табиий ва ижтимоий фанларнинг ривожланиши бир томондан табиат ва жамият ҳодисаларининг муайян ва чуқурроқ ўрганиш имкониятини берган бўлса, иккинчи томондан фалсафа ўз муаммолари билан янада чуқурроқ шуғулланиш имкониятини беради.
Уйғониш (Реннесанс) даврида, айниқса, XVII асрдан бошлаб табиий фанларни бирин-кетин фалсафадан ажралиб чиқиши, ишлаб чиқаришни, саноатни янада ривожланишига сабаб бўлиш билан бирга бу фанлар қатори фалсафанинг ҳам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Чунки айрим фанларни мустақил равишда ривожланиши фалсафани бошқа фанларнинг “вазифасини” ўташдан ҳам озод қила борди. ХIХ асрга келиб табиатшуносликдаги буюк инқилобий кашфиётлар, айниқса, уч буюк кашфиёт табиатда бўладиган жараёнларнинг бир-бирига боғлиқлигини ва турли фанлар ўртасидаги боғлиқликни ҳам анчагина яққол қилиб қўйди.
Табиатшуносликнинг бундай ривожи эски натурфалсафага барҳам берди. Табиатнинг умумий манзарасини хаёлий ва етмай қолган фактлар ўрнига уйдирмаларни қўйиб тушунтиришга энди ҳожат қолмади.
ХХ асрда фан тараққиёти мисли кўрилмаган илмий кашфиётларга эришди. Асрлар оша давом этиб келган фанларнинг ажралиб чиқиш (дифференциация) жараёни янада тезлашиб кетди. Ҳозирги замон фани бир неча мингдан ортиқ илмий тармоқларга бўлинган билимлар системасини қамраб, ҳаракатланувчи материянинг турли-туман жузъий қонунларини таҳлил этмоқда.
Бу жараёндан фойдаланган баъзи бир ғарб фалсафий таълимотлари “Фалсафа ўз предметидан маҳрум бўлиб, кераксиз фанга айланди” деган хулосаларга кела бошлашди.
Чунончи, ХIХ аср ўрталаридан бошлаб ғарб фалсафасида кенг тарқалган оқимлардан бири позитивизм намояндалари (масалан, немис файласуфи Г.Рейхенбах) фан ҳеч қандай фалсафага муҳтож эмас, “фан – ўзига ўзи фалсафадир” деган шиор билан чиқиб, фалсафани фан сифатида рад этишга ва бошқа фанларни фалсафадан айириб, уни боши берк кўчага қамаб қўйишга уринган эди. Инглиз файласуфи Б.Рассел фикрича эса фалсафа теология билан фан ўртасидаги ўртамиёна бир нарсадир. Бир томондан, фалсафа теологияга ўхшаб, ҳозирги вақтгача муайян бир билимга эришилмаган масалалар ҳақида фикр юритади, бироқ иккинчи томондан, фанга ўхшаб, илдизи анъаналарда ёки кашфиётда бўлган обрўли кучга эмас, балки кўпроқ инсоннинг идрокига мурожаат қилади. Мен аминманки, ҳар қандай аниқ билим фанникидир: “Аниқ билим доирасида чиқадиган нарсалар ҳақидаги догмаларнинг ҳаммаси теологияга қарашлидир. Бироқ, теология билан фан ўртасидаги эгасиз ер бор - у, ҳар икки томон ҳам унга кўз олайтиради. Бу эгасиз ер фалсафадир”. Б.Расселнинг бу фикри асоссиз ва хатодир. Чунки, чинакам илмий фалсафа умумийлик, хусусийлик ва алоҳидаликнинг диалектик бирлиги асосида, у аниқ фанларнинг далилларига таянган ҳолда иш кўради. Теологияга дунёқарашни бир шакли сифатида қарайди.
Ҳозирги замонда фанларнинг жадал суъратларда ривожланиши фалсафани бошқа фанлардан ажралиб қолишига олиб келмайдими? Йўқ, албатта. Барча хусусий фанлар билан фалсафа ўртасидаги узвий диалектик алоқа шундаки, табиий ва ижтимоий фанларнинг биронтаси ҳам табиат, жамият ва инсон тафаккурига хос бўлган энг умумий қонунияларни ўрганмайди, улар ҳақида баҳс юрита олмайди. Ҳар бир фаннинг ўз предмети ва ўз қонуниятлари бор, материя ҳаракат формаларининг айрим жузъий тармоқларини, масалан, механика, механика қонунларини, химия – атомларнинг бирлашуви ва парчаланиш ҳамда бошқа қонунларни, биология тирик маавжудотларнинг яшаш қонуниятларини, ижтимоий фанлар эса жамият тараққиётининг турлича тармоқларини ўрганади, фалсафадан ташқари моддий оламга хос энг умумий қонуниятларни ўрганадиган бирон бошқа фан йўқ.
Шундай экан, фалсафанинг предмети бу бутун оламда амал қиладиган энг умумий қонунлари, шунингдек онгнинг материяга, тафаккурнинг инсон онгидаги инъикосини, оламни билиш қонуниятларини, табиат, жамият ва инсон тафаккури ҳаракати ва ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганишдан иборатдир.
Масалан, табиат, жамият ва инсон тафаккурига хос умумий қонуниятлардан: қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши, миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтиш, инкорни инкор қонунларини, шунингдек, сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф каби умумметодологик категорияларни биронта бир хусусий фан ўрганмайди. Буларнинг барчаси фақат фалсафа предметига тегишлидир.
Фалсафа билан бошқа табиий ва ижтимоий фанлар ҳам ўзаро узвий боғлиқдир. Улар бир-бирига муҳтож, биридан иккинчисидан озиқланиб, бойиб ривожланади. Буларнинг ҳаммаси биргаликда чексиз ва бепоён олам манзарасини мумкин қадар чуқур ва атрофлича акс эттиради.
Фалсафанинг предмети тарихан ўзгарувчан характерга эгадир. Инсоннинг ўзини-ўзига ва ташқи дунёсига бўлган муносабати фалсафанинг абадий предмети бўлса ҳам, инсон дунёни “соф” объектив илмий манзараси билан қониқмайди, балки инсон ўзининг ўлчами билан объективликни билишда ва баҳолашда муайян тарихий тараққиёт босқичида ўзгартиришлар киритади. Хуллас, Гегель ибораси билан айтганда, “Ҳар бир фалсафа муайян тарихий тараққиёт босқичининг маҳсулидир”.
Фалсафанинг жамият ҳаётидаги роли юқорида айтганлар билан чекланмайди. Унинг асосий роли фалсафанинг жамиятда илмий билишда бажарадиган асосий функцияларида янада муайянроқ намоён бўлади. Унинг бундай асосий функциялари қуйидагилардан иборат: 1) дунёқараш функцияси; 2) методологик функцияси; 3) аксиологик; 4) гносеологик; 5) тарбиявий; 6) башорат қилиш; 7) праксеологик функциялар.
Фалсафанинг дунёни бир бутун ҳолда олиб, унда инсоннинг дунёга муносабати ҳақидаги барча билимларни назарий жиҳатдан умумлаштириб, ўзлаштириш асосида бизни бир бутун дунё: борлиқ, материя, табиат, жамият, инсон, инсон онги ва тафаккури, инсоннинг дунёни билиши тўғрисидаги энг умумий қарашлари билан қуроллантиради. Бу фалсафанинг дунёқараш функциясидир. Дунёқараш функцияси фалсафани, фалсафий билимларнинг асосий хусусиятидир.
Фалсафанинг методологик функцияси. Фалсафа ўз тадқиқот предмети сифатида борлиқ, материя, табиат, жамият, инсон, инсоннинг дунёни билишдаги энг умумий қонунларини ўрганади. У бунда инсон тафаккури ва билишига оид энг умумий тушунчалар-категориялар системаси билан иш кўради. Бу категориялар ичида энг муҳим ўринларни борлиқ, материя, онг, тафаккур, предмет, ҳодиса, жараён, ҳисса, муносабат, ўзгариш, ривожланиш, сабаб ва оқибат, тасодиф ва зарурият кабилар ташкил этади. Фалсафа ўзининг категориялар системасидан ташқари ўзининг универсал принципларини ҳам ишлаб чиқади. Унинг бу категориялари, принциплари ва қонунлари инсоният билимлари системасининг ҳамма соҳаларига, уларнинг бутун мазмунига сингиб кетган бўлади. Борлиқнинг турли муайян томонларини ўрганувчи алоҳида, хусусий аниқ фанлар ўзлари эришган ютуқларни умумлаштиришда, улардан умумий хулосалар чиқаришда фалсафий категориялар ва принциплардан фойдаланишга муҳтож бўладилар. Бундай ҳолларда барча аниқ алоҳида фанлар учун фалсафа методологик рол ўйнайди.
Масалан, сабабият принципини аниқ фанларда амал қилиши илмий фалсафа томонидан узоқ давом этган изланишлар орқали қўлга киритилган. Дунёда ҳеч бир нарса ёки ҳодиса сабабсиз пайдо бўлмайди ва йўқолиб кетмайди. Бу категория ва принцип фанлар учун ҳам дунёқараш ҳам методологик функцияни бажаради.
Бинобарин, фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий функцияси юқорида зикр этилган бошқа вазифаларининг асоси сифатида тушуниш керак. Бу – кишиларда кенг ва теран фикрлаш қобилиятини вужудга келтириш асосида бағрикенглик, муроса, ҳар қандай низоли вазиятлардан маданий йўл билан ҳал қилиш, келажакка умид ва ишонч руҳини шакллантиришдан иборат, ижтимоий ва гуманитар фанлар учун назарий ва амалий йўлларни кўрсатиб беради.
Фалсафанинг аксиологик функцияси – қадриятларнинг келиб чиқиши, ривожланиши қонуниятларини таҳлил қилиш асосида муайян жамият учун қадриятлар тизимини яратишда иштирок этади. Масалан, миллий истиқлол мафкурасининг қадриятлар тизими.
Фалсафа инсон ижтимоий-тарихий тажрибасининг ҳамма шакллари: амалий ўзгарувчанлик, билувчанлик ва қадрият фаолиятларини бирлаштирувчилик вазифаларини бажаради. Уларнинг фалсафий жиҳатдан бир бутун ҳолда тушунилиши ижтимоий ҳаётнинг муҳим шартидир. Масалан, олиб борилаётган сиёсат тўғри бўлиши учун у фан, ахлоқ ва бошқа нормалардан келиб чиқиб, олиб борилиши лозим. Бугунги кунда ҳуқуқий жиҳатдан таъминланмаган, илмий жиҳатдан асосланмаган, гуманистик ахлоқ нормаларидан келиб чиқмайдиган, халқларнинг миллий, диний ва шу каби ўзига хос томонлари билан ҳисоблашмайдиган, соғлом ақлга асосланмаган умуминсоний қадриятларга таянмаган сиёсатни юритишнинг ўзи ўтакетган бемаъниликдир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling