Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet4/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Фалсафий дунёқараш. Фалсафий дунёқараш мифологик ва диний дунёқарашлардан фарқли ўлароқ, дунёни рационал тушуниш ва тушунтиришга қаратилган назарий қарашлар тизимидир. Фалсафий дунёқараш реал кузатишлар, мантиқий таҳлиллар, умумлаштириш, назарий хулосалар чиқариш, исботлаш асосида фикр юритишдир. Қадимда фалсафий дунёқараш асосида дунёвий фалсафанинг келиб чиқиши ва ривожланишига замин тайёрланган. Дунёни рационал тушуниш ва тушунтириш фалсафий дунёқарашнинг энг асосий хусусиятидир. Бундай хусусият кейинчалик дунёвий фанларнинг мантиқий услуб, шаклларга ва воситаларга эътиборини кучайтирди. Оқибатда табиат тўғрисидаги фанларда буюк инқилобий ўзгаришлар асоси бўлиб хизмат қилди.
Албатта фалсафий дунёқараш хилма-хил ва ранг-баранг кўринишларга эга бўлишига қарамасдан, дунёни қандай бўлса шундайлигича тушуниш ва тушунтириш доминант ғоя сифатида ижобий амалий натижаларга олиб келди.
Тасодиф эмаски, фалсафа ўша даврларда фанлар фани сифатида тан олинди. Лекин натурфалсафа ўзининг тарихий миссиясини бажариб, кейинчалик дунёвий фанлар ривожига бошчилик қилолмади.
Фалсафий дунёқараш ўзининг хилма-хил турлари ва шаклларига эга бўлиши билан бирга, тарихда уларнинг диапазони кенг бўлиб, прогрессивлик билан регрессивлик, дунёвий ва диний, ҳаттоки ғайриинсоний ғоялар ва қарашлар билан ҳам суғорилган. Уларнинг ичида илмий фалсафий дунёқараш ҳам шаклланиб борган.
Илмий фалсафий дунёқараш бошқа фалсафий дунёқараш турлари ва шаклларидан фарқ қилган ҳолда ўзининг дунёни инъикос қилиш, тафаккур қилиш шаклларига ва услубларига эга бўлган. Илмий фалсафий дунёқараш шаклан фанлар тараққиётининг кейинги тарихий босқичида шаклланган бўлса ҳам, унинг заминини аввал материалистик ва қисман идеалистик фалсафий таълимотлар ташкил этган.
Илмий-фалсафий дунёқараш ўзининг юқори даражада бўлган рационаллик принципини сақлаб қолиш асосида, илғор материалистик таълимотларнинг дунёни қандай бўлса шундайлигича тушуниш ва тушунтириш принципига содиқ қолди ва ривожлантирди.
Илмий-фалсафий дунёқараш бошқа фалсафий дунёқарашлардан туб сифат жиҳатдан фарқ қилган ҳолда ўзининг мезонларига эгадир. Улар – объективлик, мантиқий изчиллик, тажрибада синалган ва исботланган назариялар, детерминизм, билимларнинг объект ва ҳодисаларга мос келиши билан ифодаланиш ва ҳ.к. Илмий-фалсафий дунёқараш ўзининг тарихан шаклланган тамойилларига ҳам эгадир.
Улар – илмийлик; тарихийлик ва мантиқийлик; универсаллик; мақсадлилик; ғоявийлик; назария ва амалиёт бирлиги ва шу кабилар.
Илмий фалсафий дунёқараш доимий равишда табиий ва ижтимоий фанлар ютуқларига таянади ва улардан умумий илмий хулосалар чиқаради.
Маълумки, ҳозирги куннинг талаби фалсафа фанининг назарий асосларини қайта кўриб чиқиш бўлмоқда. Эскича назарий қолиплар ва стереотиплардан воз кечган ҳолда ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган фалсафани яратишимиз зарурдир.
Янгича фалсафа фани – умуминсоний қадриятлар устуворлигини эътироф этиш билан бир қаторда миллат ва шарқ халқларининг фалсафий қарашларини чуқур атрофлича объектив очиб бермоғи зарур.
Президентимиз Ислом Каримов қайд қилганидек, “Давр халқимиз дунёқарашини миллий истиқлол руҳида ислоҳ қилишни қатъий талаб қилмоқда. Янгича фалсафани истиқлол ғоялари билан уйғунлаштириб ривожлантиришимиз даркор. Янги давр фалсафаси – ҳаётдан ажралиб қолган мавҳум назарий масалалар билан чегараланиб қолмасдан, балки мустақил давлатимизни мустаҳкамлашга оид бўлган масалалар билан шуғулланиши керак. Ҳар қандай фаннинг асосий вазифаси – жамиятга хизмат қилишдан, унинг олдида турган муаммоларни ечишга кўмаклашишдан иборатдир”.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling