Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet1/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
ФАЛСАФА. МАНТИҚ” ЎҚУВ ФАНИ БЎЙИЧА
МАЪРУЗАЛАР МАТНЛАРИ


ТОШКЕНТ-2015
1-МАВЗУ. ФАЛСАФА: УНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ
(2-соат).

Режа:


  1. Фалсафа, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мақсади.

  2. Фалсафанинг предмети, илмий муаммолари ва вазифалари.

  3. Дунёқараш” тушунчаси. Дунёқарашнинг тарихий типлари.

1. Фалсафа, унинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мақсади.


Ҳар бир фан шу фанга тегишли бўлган биринчи тушунчани, яъни унинг номини ифодаловчи атаманинг этимологик маъносини очиб бериш билан бошланади.
“Фалсафа” атамаси “философия” шаклида ва у ифода этадиган билимлар мажмуаси сифатида биринчи бор Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги VII-III асрларда Пифагор ва Платон томонидан эътироф этилган. Қадимги юнон тилида: “филео” – севаман”, “софия” – донолик, донишмандлик деган маънони англатади.
Қадимги Юнонистонда барча фанлар фалсафа номи билан аталган. Олимларни файласуф (философ)лар деб аташган.
Шарқда фалсафа атамаси “Ҳикматни қадрлаш” деб талқин этилган. Абу Наср Форобий юнон фалсафасининг Шарқдаги тарғиботчиси сифатида “фалсафа” сўзи маъносига олам сирларини билиш, ҳаёт ва инсонни қадрлаш, ҳаётнинг мазмуни ҳақидаги қараш ва ҳикматларни эъзозлашни киритган.
Фалсафа вужудга келгандан бошлаб то ҳозирги кунгача ҳам ҳаёт юзага келтирган турли-туман масалалар, инсон ва инсониятни қизиқтириб келган муаммолар билан шуғулланган. Шу боис ҳаёт фалсафа фанининг манбаи десак хато бўлмайди.
Ҳозирги кунда фалсафий ғояларнинг эскирмаслиги, уларнинг инсон дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришдаги роли тобора ортиб бориши ҳам бу фаннинг ҳаёт билан узвий боғлиқлигидадир. Фалсафа қадимдан инсон ва инсониятнинг яшаш мазмуни билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечимини топишга ёрдам берган.
Фалсафа инсониятнинг бир неча минг йиллик тарихий тараққиёти давомида яратилган маданиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, илмий билимлар орасида муҳим ўрин тутади. У борлиқнинг умумий ривожланиш қонуниятларини ўрганиб, кишиларда олам ҳақида яхлит илмий тасаввур ҳосил қилади.
Фалсафа дунёқараш характеридаги фан ҳисобланади. Уни бошқа фанлардан фарқи ҳам илмий дунёқараш масалалари билан шуғулланишидадир.
Бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларига ва унинг ҳаётидаги ўрнига қараб, инсоният тарихини турли даврларида унга бўлган муносабат ҳам ўзгариб борган. Бу муносабатлар дастлабки жамиятнинг маънавий ҳаёти ўзагини ташкил этувчи сиёсий, диний, ҳуқуқий, мафкуравий, ахлоқий, эстетик, илмий, санъат ва унинг турларида ўз ифодасини топган.
Фалсафанинг жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти нимадан иборат, деган масала ҳамма даврларда ҳам долзарб бўлган. Айниқса, тарихий тараққиётнинг туб бурилиш даврида бир қадриятлар тизимини ўрнига бошқаларини келиши бу фаннинг асл моҳиятини билиш, унинг усул ва ғоялари кучидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Фалсафий қадриятлар тизими бошқа фанлардаги ғоялар тизими билан уйғунлашганда ҳамда жамиятнинг сиёсий ва мафкуравий ҳаётидан муҳим ўрин эгаллаганда у дунёни ўзгартирувчи буюк кучга айланади.
Ҳар бир фалсафий ғоя, мафкура, билимлар тизими асосан ўз даврининг хусусиятларини акс эттиради. Шу маънода фалсафа жамиятнинг маънавий эҳтиёжлари талабларига муайян тарихий тараққиёт босқичидан туриб жавоб излаб топишга ҳаракат қилади.
Фалсафанинг олий мақсади - фан сифатида дунёнинг яхлит бир бутун илмий манзарасини яратиш, фаннинг илмий хулосаларини инсоният учун хизмат қилдиришдан иборат.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling