Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet9/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Жордано Бруно (1548-1600) италиялик пантеист файласуф бўлиб, у ҳар бир дунё чекли, лекин саноқсиз дунёлардан иборат олам эса бепоёндир, деган хулосага келган. Ж.Бруно материализми диалектик мулоҳазаларга ҳам эга бўлган. У Н. Кузанскийнинг қарама-қаршиликлар ҳақидаги диалектик фикрларини ривожлантирди. Ж.Брунонинг табиий-илмий, фалсафий ва атеистик қарашлари материалистик фалсафа тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўрта асрларда дунёвий билимларнинг ривожига катта ҳисса қўшган олим Галилео Галилей (1564-1642) ҳам муҳим рол ўйнади. У феодал реакцияга, унинг мафкураси – схоластик фалсафа ва динга қарши курашда қамоқ, қувғин ва ўлимдан қўрқмай, мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатди.
Қисқача хулоса қиладиган бўлсак, Уйғониш даврида намоён бўлган туб ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар Европа мамлакатларида алоҳида миллатларнинг шаклланиши билан ва алоҳида миллий давлатлар вужудга келган. Бу эса, монархизм ғоясидан воз кечиш ва инсоннинг табиий ҳуқуқларини эътироф этилишига олиб келди. Табиий ҳуқуқларни тан олиш тенденцияси вужудга келди. Ижтимоий тартиблар инсон табиатига мос келиш ғояси устувор ижтимоий қарашлар тизимига айлана бошлади. Инсон ҳуқуқларини худо номидан бўлса ҳам ҳимоя қилина бошлади. Ушбу давр фалсафаси ҳам олдингига нисбатан янгича босқич даражасига кўтарилди. Европа фани ҳам инсоният тарихида энг буюк кўтарилиш даврларидан бири бўлиб қолди.

  1. ЯНГИ ДАВР ЕВРОПА ФАЛСАФАСИ.

Эмпиризм ва рационализм. Немис классик фалсафаси. И.Кант, Г.Гегель ва Л. Фейербахнинг фалсафий қарашлари.
Янги давр Европа фалсафаси XVI асрнинг охири - XVII асрнинг бошларида дунёвий фанлардаги туб сифат ўзгаришлари асосида шакллана бошлаган. Асосан, табиатшунослик фанларидаги инқилобий ўзгаришлар фалсафа фанида ҳам ўз аксини топди. Фалсафа фани ўзининг абадий муаммоларига бўлган муносабатини қайтадан кўриб чиқишга ва фан тадбирларига мувофиқ равишда дунёни илмий манзарасини яратишга ҳаракат қилди. Дунёвий фанларнинг ҳам фалсафага муҳтожлиги ҳис этила бошланди.
Ғарбий Европа мамлакатларида ўша даврда капиталистик муносабатлар тез суръатларда ривожлана бошлаган. Бу жараён капиталистик ишлаб чиқариш усулини янги ишлаб чиқарувчи кучлар эҳтиёжига мувофиқ табиатни илмий билиш жараёнини тезлаштирди. Бу даврда фанлар ўзининг системали назарий ифодасига эга бўлди, улар учун назарий-услубий муаммоларни вужудга келтирди ва ўз ечимини топишга ундади. Шу маънода янги давр фани ва фалсафасининг асосий муаммолари қаторига билиш, илмий билиш, билимнинг услуб ва воситалари биринчи ўринга чиқди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Янги даврда табиатни билишга интилишнинг кучайиши натижасида фалсафада эмпиризм ва рационализм оқимлари вужудга келди. Эмпиризм оқимининг асосчиси Ф.Бэкон ҳисобланади. Унинг фикрича, табиатни билиш манбаи – тажрибадир. Чунки сезги орқали табиат тўғрисида йиғилган далилларни тажриба орқали текшириш, аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш зарур. Табиат тўғрисидаги билимларимиз сезгиларга қараганда тажрибада тўлароқдир. Фалсафа ва фан тарихида Бэконнинг энг катта хизмати-индуктив билиш методини ишлаб чиқишдир. Бэконнинг индуктив методи табиатни тажриба асосида билиши қаратилган асосий илғор метод эди.
Илмий билишда рационалистик оқимнинг асосчиси француз файласуфи Рене Декарт (1596-1650) эди. Декарт таълимотига кўра, табиатни билишнинг бирдан–бир илмий методи - рационализмга асосланган индуктив методдир. Декарт билишининг бирдан-бир манбаи “тафаккур” деб таъкидлади. Билишда сезгиларга шубҳа билан қаради. Декартнинг “мен фикрлайман, демак, мавжудман”, деган фикри, ўша давр илмий билимининг вакилларига машҳур ибора сифатида маълум даражада дастуриламалга айланди.
Ҳар иккала билим методини бир-биридан устун қўйиш, албатта, нотўғри эди. Эмпиризм билан рационализм чекланганлиги ана шундадир.
Декарт фалсафаси диалектик табиатга эга бўлганлиги учун унинг фалсафасида оламнинг аслида икки, бир-биридан мустақил субстанциялар ётади. Биринчиси, фикрловчи субстанция бўлиб, иккинчиси моддий субстанциядир. Бунга қарама-қарши нидерландиялик файласуф Бенедикт Спиноза (1632-1677) ёлғиз моддий субстанциянинг мавжудлигини эътироф этади. Унинг фикрича, моддий субстанция ҳеч нарсага боғлиқ эмас, уни ҳеч ким, ҳеч нарса яратмаган. У мангу ва бепоёндир. Моддий субстанция оламда мавжуд бўлган ҳамма буюм ҳодисаларнинг сабабидир.
Спинозанинг субстанция ҳақидаги бу материалистик таълимотга қарши Г.Лейбниц (1676-1716) объектив идеалистик таълимотини илгари суради. Унинг фикрича, субстанция турли-тумандир. Лейбниц уларни монадалар деб атайди. Монадалар бир бутун бўлиб, улар қисмларга бўлинмайди. Улар моддий нарсалар каби хусусиятларга эга эмас, чунки улар руҳий нарсалардир. Фаолият ҳар бир монаданинг моҳиятини ташкил этади.
Бундан ташқари, янги давр файласуфлари томонидан билиш масалалари ҳам кенг ишлаб чиқишни бошлади. Уларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларида инсон ва жамият масаласи катта ўрин тутади.
Француз файласуфлари Ламетри, Гельвеций, Дидро ва Голбахлар ўз даврида француз жамияти ҳаётида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган миллий давлатчилик, инсон эркинлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари муаммоларига алоҳида эътибор қилганлар.
Француз материалистлари феодал абсолютизмга қарши “ижтимоий шартнома” назариясини олға сурдилар. Ўша даврда давлатни илоҳийлаштирувчи теология ва дин таълимотига қарши “ижтимоий шартнома” назарияси илғор эди. Бу назария давлат ва жамиятнинг келиб чиқиш сабабини Худодан эмас, балки ердан, табиатдан қидиради. Аммо ўз даври учун илғор бўлишига қарамай, “ижтимоий шартнома” назарияси идеалистик ва метафизик характерга эга бўлиб у давлатни вужудга келтирган иқтисодий сабабни, давлатни синфий характерини ва тарихий моҳиятини очиб бермасди. Шунга қарамай, француз маърифатпарварларининг қарашлари фалсафий фикр тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Янги давр фалсафасини характерли белгиларига келганимизда, унда материализм билан идеализм ўртасидаги кураш янада кескин тус олди. Материализм метафизик шаклига эга бўлди. Чунки бу давр тарихий шароити ва табиий фанлар тараққиёти даражаси билан боғлиқ бўлганлиги учун Янги давр фалсафаси, хусусан, материалистик таълимотлар метафизик ва механистик характерга эга эди. Баъзи бир табиатшунослик фанларининг бошқалардан илгарилаб ривожланиб кетиши натижасида, жумладан, физика ва механика фанлари дунёнинг илмий манзарасини бир томонлама туширишга ва дунёвий фанларнинг дунёқараш масаласи ечимини нотўғри бир ёқламаликка олиб келди. Ўша даврда дунёнинг илмий манзарасини механика қонунлари орқали тушунтириш ва тушуниш тенденцияси кучли бўлган ва бу ўз навбатида, дунёвий органларга таъсир этмасдан қолмайди. Дунёвий фанлар вакиллари бутун борлиқ механика қонунларига бўйсунади дея, таъкидлай бошлашди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling