Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet17/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

М.Хайдеггер ўзининг “Борлиқ ва вақт” деган китобида, “агар яшаш йўқ экан дунё ҳам йўқ. Ҳозирга қадар яшаш мавжудми, шунинг учун дунё давом этиб келмоқда”, - дейди. Вақт – инсон ўзининг вақти, чекланган эканлигини ҳис қилишдан иборат. Ҳақиқий вақт туғилиш билан ўлим ўртасида давом этади. Ўзидан илгариги ва кейинги мавжудлиги тўғрисида тасаввур қилиш – асосланган нарса эмас, экстрополяциядир.
М. Хайдеггер ва К. Ясперснинг фикрича, фалсафанинг мақсади мавжудликни ифодалашдан иборатдир. Мавжудлик билан фалсафий системанинг ҳаммаси шуғулланди. Шунинг учун экзистенциализм ҳам, ана шу мавжудликдан бошлайди дейди.
Бироқ, мавжудлик уларга ноаниқ нарсаларнинг мавжудлиги ҳам ноаниқ, уларни билиш эса, тамомила ноаниқдир. Уларга мавжудликни яққол кўринадиган томони – инсон индивидуал яшашидир. Бошқа мавжудликдан фарқли ўлароқ “Мен мавжудман” деб аташ мумкин. Яшаш ҳеч қачон объектив бўла олмайди, чунки одам ўзини ташқаридан ҳеч қачон кўра олмайди. Шунинг учун “мен”ни билишнинг бирдан бир воситаси инсон ўз кечинмаларини ёзишдан иборат, дейдилар. Экзистенциализм бўйича, инсоннинг яшаши: қўрқиш, ғам, ташвиш, ташландиқлик, ўлим, безовта бўлиш каби тушунчаларда аниқ кўринади.
Уларнинг фикрича, инсон ҳаётнинг мазмунини ана шу чегаравий вазиятларга тушганида янада ҳам чуқурроқ англай олади.
Экзистенциализм тарафдорлари билиш назариясида бир-бирига қарама-қарши ҳар-хил фикрларни баён этадилар.
Масалан, Хайдеггер ўзининг “Метафизика нима?” номли китобида фан фалсафанинг ўлчови бўла олмайди, соф фалсафий фикр фан доирасидан ташқарида бўлиши керак, дейди. Фан - иррационал ва ҳеч қачон илмий тушунчаларда ифодаланмайди, у рационал фикрга қараганда интуицияга (яъни туйғуга) яқин дейди.
Экзистенциалистлар эркинлик тушунчасига ўзига хос маъно берадилар. Уларнинг фикрича, “эркинлик ҳар бир ўзининг кечинмаларига асосланган озодликдир”, - деб эгоизмни тарғиб қиладилар. Инсонни ички маънавий дунёсини мутлақ эркин, деб эътироф этадилар. Инсонни ирода эркинлигига юқори баҳо берадилар. Уларнинг фикрича, инсон ирода эркинлиги орқали ўзини ўзи яратувчи мавжудотдир. Инсон ўзининг тақдирига масъулиятли бўлишига чақиради.
Экзистенциализмда, асосан, икки оқим бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилинади.
- Христиан экзистенциализми (Ясперс, Марсель);
- Дунёвий экзистенциализм (Хайдеггер,Сартр).
Экзистенциализмнинг диний кўриниши ўз-ўзидан маълумки, диний қадриятлар тизимига асосланганлиги ва шунинг асосида инсон ҳаётининг маъносини ифодалашга ҳаракат қилганлар.
Экзистенциализмнинг дунёвий кўриниши хилма-хил бўлиб, фашизм идеологиялари ҳам, француз антифашистлари ҳам киради. Бироқ, экзистенциализмни кейинги вакилларида прогрессив ғояларни учратиш мумкин. Масалан, ижтимоий тараққиёт, инсонпарварлик, экологик муаммоларни улар томонидан кўтариб чиқилиши, тинчликсеварлик ғоялари, урушларга қарши кураш ва ҳоказолар.
Умуман, бу фалсафа инсонни яшашини истиқболсиз, маъносиз деб қарайдилар.
Экзистенциализм ўша давр маънавий ҳаётидаги инқирознинг кескин ва аниқ ифодасидир.
Юқорида баён этилган фикрлардан кўриниб турибдики, ҳозирги замон ХХ аср фалсафаси ўз моҳияти билан хилма-хил муаммоларни таҳлил қилишга ҳаракат қилган ва уларни маълум бир фалсафий дунёқараш позициясидан туриб ҳимоя қилган.
Биз миллий истиқлол мафкурасининг тамойилларига асосланган ҳолда ҳозирги замон фалсафасининг энг асосий тамойиллари умуминсонийликнинг устуворлиги, унинг миллийлик билан уйғунлиги, демократик эркинликлар, инсон қадри, бирор таълимотни мутлақлаштирмасликдир. Бағрикенглик ва толерантлик ҳозирги фалсафий таълимотлар ранг-баранглигини таъминлайди, деб умид қиламиз.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling