Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Прагматизм фалсафаси ва унинг моҳияти. Экзистенциализм фалсафаси ва унинг асосий йўналишлари


Download 0.87 Mb.
bet16/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Прагматизм фалсафаси ва унинг моҳияти. Экзистенциализм фалсафаси ва унинг асосий йўналишлари.
Прагматизм фалсафий йўналиш сифатида XIX асрнинг 70-йилларида АҚШда шаклланди ва ХХ аср бошларида Европага тарқалди. Прагматизм позитивизм сингари мавжуд фалсафий системаларнинг қайта кўриб чиқиш ва бутун илгариги фалсафа ҳал қила олмаган муаммоларни ҳал қилишга ваъда беради. Фалсафий фикрлаш тарихида прагматизм оптимизм фалсафаси сифатида кириб келди. Прагматизм ғояларининг амалиёт томон ҳаракат қилиши назарияси америка жамоатчилигига маъқул келди.
Прагматизмни “бизнес фалсафаси” сифатида қабул қилишади. Прагматизм ҳам позитивизм сингари асос қилиб олган принцип бу - субъектив идеализмдир. Унинг асосчиси америкалик Чарлз Пирс бўлиб, асосий принцип қилиб қуйидаги уч холатни олади:
- нарсаларни ҳиссий ва амалий натижалар билан айнанлаштириш, яъни нарсаларни ҳиссий қабулсиз, идроксиз, маъносиз деб чиқариб ташлаш;
- тафаккурни субъектив психологик хоҳишга эришиш деб қараш;
- ҳақиқатни мақсадга олиб борувчи омил, деб таърифлаш.
Прагматизм дунёни дастлабки асосига “соф тажриба”ни қўяди. Пирс ғоясини давом эттириб, У.Жеймс табиат у моддий ҳам, идеал ҳам эмас, чунки турли объект ва субъектга нисбатан турлича шартли характерга эга, дейди. Масалан, табиат бир кимёвий бирикмада тажриба фикр сифатида гавдаланса, бошқа бирикмада у модда сифатида гавдаланади. Тажрибамизда кўринган ҳамма реаллик турлари, ҳамма объектлар ихтиёрий қоида қилиб (постулат) олишимиз натижасидир. Диққат ва иродага эътиборни кучайтиришимиз натижасидагина соф тажрибадан онг оқими орқали кераклигини ажратамиз. Бу асли ғоядир, лекин унга ишонганлигимиз учун нарса бўлиб қолади дейди.
Шундай қилиб “Соф тажриба” – онг оқимидан бошқа нарса эмас, тажриба доирасига туш, диний жазава, алаҳсираш, галлюцинация, хуллас объектив воқеликдан ташқари ҳамма нарса киритилади. Шунинг учун бизнинг ғояларимиз, тушунча ва назарияларимиз объектив мазмунидан ҳам, улар мақсадга эришиш учун бир восита, деб эълон қиладилар.
Онгнинг бирдан-бир вазифаси турғун ишончни ҳосил қилишдан иборат дейди, прагматистлар ва бу билан тафаккур объектив воқеликни акс эттиришини рад этадилар. Фикрлашнинг билим функцияси шубҳалардан турғун ишончга олиб келишдан иборат дейди.
Инсон билимлари воқеликка ўхшайдими? Мос келадими? сингари масалалар прагматизм томонидан тамомила рад этилади.
Бизнинг ғояларимиз ва тушунчаларимизнинг бирдан-бир мазмуни биз кутган тажриба натижасидир. Шунинг учун илмий ғояларни тажрибанинг арзини муваффақияти нуқтаи назаридангина баҳолаш керак, дейдилар.
Ғояларнинг ҳақиқатлиги – фойдалигидадир.
Прагматизмнинг яна бир “янги” концепцияси – ҳақиқат масаласидир. Маълумки, ҳақиқат - билимнинг объектга мос келишидир. Мос келиш, билимнинг даражаси, ўзига хослиги, турли шаклларига боғлиқ бўлиши мумкин, бироқ барибир билиш объектга мос келиши керак.
Прагматизмда ҳақиқат амалий изчиллик ҳамда билиш мақсади билан изоҳланади. Агар бирор индивидга қандайдир фаолият фойдали бўлса, бу тўғрисидаги ғоя ҳақиқат, деб ҳисобланаверади.
Прагматизмда ҳақиқат мазмуни фойда келтириш тушунчаси билан айнанлаштирилади. Бироқ, ҳаётда шундай фойдали нарсалар ҳам борки, лекин улар ҳақиқатни акс этмайди. Масалан, давлат ташкилотлари ва муассасаларида иш хақи бу меҳнат хақи эканлигига ишонтириш фойдалидир. Аслида эса, иш ҳақи меҳнат ҳақининг бир қисмидир. Врач айрим ҳолларда инсонийлик мақсадида тузалмас касалликни бемордан яширади. Бу кўпинча, унинг яшашини давом эттириш учун фойдали бўлади. Бу ҳақиқатни яшириш, аммо фойдалидир. Аксинча, ҳамма ҳақиқий билиш ҳам фойда келтиравермйди. Ядро қуролини яратилиши ҳақиқат, ҳақиқий билим, бироқ буни энди фойдали омил деб бўлмайди. Шундай қилиб, прагматизм ҳақиқатни ўта бир томонлама изоҳлайди.
Умуман олганда, прагматизм фалсафаси - фойдали фаолиятга ундовчи ва бу йўлда ҳар қандай воситаларни ва фаолият турларини оқловчи таълимотдир.
Прагматизм фалсафаси ишбилармонлар, менежерлар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари орасида кенг тарқалган.
Экзистенциализм (existense – яшаш) – мавжудлик фалсафаси сифатида ҳозирги замон фалсафасининг асосий оқимларидан бири ҳисобланади. Экзистенциализм ХХ асрнинг 30-40 йилларида Германияда (М.Хайдеггер, К.Ясперс), кейинчалик Францияда (Ж.П.Сартр, А.Камю Г.Марсель, С. Бовуар), Италия ва АҚШ да кенг тарқалган.
Мавжудлик фалсафаси А.Бергсон, Ф.Ницше ғоялари, Э.Гуссерл феноменологиясининг бевосита давоми сифатида майдонга келди. Бу ғояларнинг келиб чиқиш манбаи даниялик С.Керкегорнинг асарлари ҳисобланди.
Экзистенциализм фалсафасининг марказий муаммоси - бу инсон ва унинг ички маънавий дунёсидир. Бу таълимот бўйича борлиқ муаммоси инсонни мавжудлиги, унинг яшаши маъносида ифодаланади. Бу фалсафага кўра, шахснинг индивидуал яшаш муаммоси, “Мен” фалсафанинг асосий ва марказий муаммоси ҳисобланади.
Ташқи олам “Мен” орқалигина аҳамиятга эга, улар “менинг предметим, менинг нарсаларим ҳисобланади, чунки улар “мен” мавжудлигим учун мавжуддир. “Мен” уларни идрок этаман, дейдилар.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling