Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet15/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Б.Расселнинг мантиқий таҳлилни, махизмни ўзига методологик асос қилиб олиб, ҳиссий тажрибагина асос бўла олади, деган фикрни олға ташлайди ва шу билан ҳозирги замон неопозитивизмига асос солади. Л.Витгенштейн фалсафанинг вазифаси кундалик ва илмий тилни таҳлил қилишдан иборат бўлиши керак дейди. Р.Карнап эса, фалсафа тилни таҳлил қилиши керак эмас, барча тилни мантиқий синтаксис таҳлил қилишини такидлайди. Чунки, ҳар қандай билиш гапда ва сўз бирикмаларида аниқланади. Шунинг учун фалсафа сўз бирикмаларининг гапда ифода этиши, мантиқий қонунларни бир гапдан иккинчи гапга ўтишда ишлатилиши масалалари билан шуғулланишидан иборат, деб кўрсатади.
Шунинг учун неопозитивизм турли мактабларга бўлинади: мантиқий позитивизм, семантик позитивизм, лингвистик фалсафа ва ҳоказо. Позитивистлар фикрига кўра, бир-бирига қарши бўлган икки хил билим бор: эмпирик (факт орқали) ва формал (фактсиз билим). Эмпирик билимни махсус фанлар беради. Бу билимнинг моҳияти янги ахборот (ахборот) беришдан иборат. Формал билим эса, логика ва математика каби фанларга тегишли. У дунё тўғрисида янги билим бера олмайди, балки эмпирик билимни қайта ишлаб янги шаклга киритади, холос. Формал билим исботга муҳтож эмас. У ҳар қандай фактларда ҳам, шароитда ҳам ҳақиқатдир. Унинг ҳақиқатлиги априори бўлиб, тажрибадан олдин ва тип қоидалари билан белгиланади.
Эмпирик билим эса, “верификация” ёрдамида текширишни талаб қилади. Билимларнинг тўғри ҳақиқат эканини билимнинг олий практик бойлиги, унинг ҳақиқатлигини аниқ билиш шарт деб қарайдилар. Бу принципнинг моҳияти шундаки, маълум гапни тўғрилигини атрофдаги фактлар билан тажриба билан солиштирилса бас. “Верификация” принципи муайян фанларда ижобий натижаларга олиб келиши мумкин, лекин ўтмиш ва келажак билан боғлиқ фанларда унинг кераксиз эканлигини замонавий фан методологияси тасдиқлайди. Шундай бўлсада, неопозитивизм ўзининг субъектив идеалистик тенденцияси билан табиатшунослар орасида ҳам анча эътиборга эга бўлган оқимдир.
Постпозитивизм (кейинги позитивизм) вакили К.Поппер фальсификациялаш методини илгари суради. Бу методга кўра фандаги нотўғри илмий хулосаларни ҳақиқий эмаслигини исботлаш кераклигини эътироф этади. Охир-оқибатда неопозитивизм вакиллари фалсафа билимларнинг ҳақиқийлигини мантиқий-лингвистик усул орқали исботлаши ва системалаштириши керак, деган хулосага келдилар.
Структурализм (асосий вакиллари К.Леви-Строс ва М. Фуко) бу оқимнинг илмий билишдаги асосий ғояси дунёдаги ҳар қандай объектни система, деб тушуниш керак. Системани структуравий алоқадорлик қонуниятларини билиш, бу унинг моҳиятини билиш демакдир, деб ҳисоблайдилар.
Герменевтика – Қадимги юнон афсонасидаги Гермес худоси номи билан аталади. Бу оқим фандаги тушуниш, тушунтириш, таҳлил этиш ғояларига асосий диққатни қаратади. Бу оқимнинг асосий вакиллари Ф.Шлейермахер ва В.Дилтей ҳисобланади.
Бу таълимот бўйича фалсафанинг вазифаси фандаги тушунча ва назариялари маъно ва мазмуннинг таҳлил қилиш ва уларни ҳақиқатга мос келишини аниқлашдан иборат деб ҳисоблайдилар.
Умуман, позитивизм фалсафаси ва унинг хилма-хил йўналишлари илмий билиши ва ундаги услубларга нисбатан бир томонлама ёндашган бўлсалар ҳам, уларнинг ҳозирги замон фанининг муаммоларини кўтариб чиқишлари ва маълум ечимини топишга ҳаракат қилганликлари ижобий аҳамиятга эгадир.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling