Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича
Download 0.87 Mb.
|
1. Фалсафа маъруза матнлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материя тушунчаси ва унинг намоён б ў лиши.
г) Ижтимоий борлиқ:
Борлиқнинг яна бир шакли - бу ижтимоий борлиқдир. Ижтимоий борлиқ, индивидуал, якка шахс ва жамият борлиғининг бирлигидан иборат борлиқдир. Ижтимоий борлиқ, дейилганда, индивидуал якка шахс ва жамият ҳаётининг ҳамма томонлари эмас, балки уларнинг фақат моддий ҳаёти тушунилади. Жамият моддий ҳаёти эса, кишиларнинг ўз ҳаётлари жараёнида уларнинг иродаларига боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш муносабатларидан, бу ишлаб чиқариш муносабатларининг жамини ўз ичига олган жамиятнинг иқтисодий тизими, реал базисидан иборат бўлади. Жамиятни илмий тушунишга кўра, ижтимоий борлиқ, яъни моддий ҳаётни ишлаб чиқариш усули жамият ҳаётининг социал (ижтимоий), сиёсий ва руҳий жараёнларига сабабчи бўлади. Демак, ижтимоий борлиқ, деганда фалсафада бир бутун жамиятнинг моддий ҳаётини, моддий неъматлар ишлаб чиқариши ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида кишилар киришадиган моддий муносабатларни тушунамиз. Ижтимоий борлиқ, ижтимоий онг билан чамбарчас боғлиқдир, улар бир бутун жамият ҳаётининг икки — моддий ва маънавий томонларини ташкил қилади. Материя тушунчаси ва унинг намоён бўлиши. Моддий оламнинг асосида ётувчи умумий моҳиятни ахтариш фалсафада материя ҳақидаги тасаввурларнинг ривожланишига сабабчи бўлди. “Материя” “моддий унсур”га нисбатан ҳам, “атомлар”га нисбатан ҳам, “праматерияга” нисбатан ҳам кенгроқ, умумийроқ бўлиб, борлиқнинг объектив реал шаклини ифодаловчи, энг умумий тушунчадир. Ҳақиқатдан ҳам, умуман материя - бу тушунча, абстракция, фикрнинг маҳсулидир, чунки, оламда “умуман материя” учрамайди, балки материянинг конкрет кўринишлари учрайди. Умуман, ҳамма вақт материя конкрет объектлар кўринишида учрайди. Шундай қилиб, файласуфлар барча моддий объектларга хос хусусиятларни умумий тарзда ифодалаш учун қўллайдиган тушунча бу “материя”дир. Материянинг фалсафий учта муҳим жиҳати бор. Булар қуйидагилар: биринчидан, материя тушунчаси фалсафий категория эканлиги; иккинчидан, бу категория объектив реалликни, моддий воқеликни ифода этиши; учинчидан, материяни билиш мумкинлигининг таъкидланишидир. Материянинг бу фалсафий тушунчаси материянинг муайян кўринишларини, унинг тузилиши ва хоссаларини ўрганишда методологик аҳамият касб этади. Материя ўзининг мавжудлигини беҳисоб хоссалари, хусусиятлари орқали намойиш қилади. Турли хил фанлар бу хусусиятларни тадқиқ этади. Табиатшунослик ва аниқ фанлар материянинг у ёки бу конкрет хусусиятини, ўзларининг тадқиқот объектлари доирасига кирувчи хоссаларинигина ўрганади. Материянинг энг умумий хосса ва хусусиятларини фалсафа фани ўрганади. Материяни инсон томонидан билиш унинг муайян хусусиятларини ўрганишдан бошланади. Бунинг учун эса атрофимизни ўраб турган моддий объектларнинг тузилиши ва хоссаларини билишимиз керак бўлади. Ҳозирги замон фанларининг хулосаларига кўра, атрофимиздаги ҳар қандай жисм молекулалардан ташкил топган, молекулалар эса атомлардан ташкил топган. Атомлар мураккаб шаклдаги ўзак нейтрон, позитрон, яъни ядро ва электрондан ташкил топган. Водород атомининг ядроси битта протондан ташкил топган. Мураккаброқ атомларнинг ядроси эса, бир қанча протон ва нейтронлардан ташкил топади. Протон ва нейтронлар эса, кварклар ва уларни туташтириб, бир-бирига боғлаб турувчи глюонлардан (глюон - лотинча - qlutinis - елим сўзидан олинган бўлиб, елимловчи маъносини англатади) ташкил топгандир. Протон ва нейтронлар нуклонлар (лотинча - ядро, ўзак) ҳисобланади, нуклонлар ва гиперонлар (юнонча - устида, юқори) дан ташқари барионлар ва адрионлар (юнонча: adros - оғир)дан иборат бўлади. Булар оғир заррачалар сифатида кучли ўзаро таъсирлар майдонида бўлиб, адронлар (юнонча: adron - кучли) гуруҳига мансубдир. Энди материянинг кўринишлари ва структура даражаларини қараб чиқайлик. Материя икки хил шаклий кўринишда учрайди. Булар - модда ва номодда кўринишларидир Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling