Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Борлиқ тушунчаси фалсафий жиҳатдан жуда кенг маънода бир бутун реаллик сифатида тушунилади


Download 0.87 Mb.
bet22/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Борлиқ тушунчаси фалсафий жиҳатдан жуда кенг маънода бир бутун реаллик сифатида тушунилади.
Борлиқ ўзининг мавжудлик шаклларига кўра хилма-хилдир.
Фалсафада, борлиқнинг шакллари муаммосига турлича ёндашишлар мавжуд, масалан, материализм ўз эътиборини моддий борлиққа қаратиб, уни бирламчи, белгиловчи, деб ҳисоблайди. Идеализм эса, одатда, борлиқнинг маънавий шаклларига алоҳида эътибор беради, у маънавий борлиқ шаклларини бирламчи, белгиловчи, деб эътироф этади.
Ҳозирги фалсафий адабиётларда файласуфлар борлиқ шаклларини дастлаб бир-биридан фарқ қилувчи ва айни вақтда бир-бири билан ўзаро алоқадорликда бўлган қуйидаги турларга ажратмоқдалар:
1. Инсондан, унинг онгидан ташқарида объектив реаллик сифатида мавжуд бўлган нарсалар, ҳодисалар, жараёнлардан иборат моддий борлиқ;
2. Фақат инсон, унинг онги билан боғлиқ субъектив реаллик сифатида мавжуд бўлган фикрлар, ғоялар, қарашлар тарзидаги маънавий борлиқ.
Борлиқнинг бу турлари ўртасидаги фарқ нисбийдир, чунки улар бир-бирларига ўтиб туришади. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна бир қанча шакллар, кўринишларга бўлинади.
Намоён бўлишига кўра – моддий ва маънавий борлиқ фарқланади.
Мавжуд бўлиш шаклига кўра – табиат борлиғи, инсон борлиғи, ижтимоий борлиқ ва виртуал борлиқ фарқланади.

Моддий борлиқнинг бу турларининг ҳар бири ўз табиатлари жиҳатидан яна бир неча кўринишларга бўлинади. Уларни бундай кўринишларга бўлишнинг ўзи нисбийдир, чунки уларнинг ҳеч бири соф ҳолда эмас, бири иккинчиси билан, иккинчиси учинчиси билан ва ҳоказолар аралашиб кетгандир.


Маънавий борлиқ инсон онги билан боғлиқ барча маънавий ҳодисалар: фикрлар, ғоялар, қарашлар, ижтимоий онг шакллари, инсон ва жамиятнинг бир бутун маънавий-маданий ҳаётидир. Шу жиҳатдан маънавий борлиқнинг қуйидаги 2 кўриниши фарқ қилинади:
1. Индивидуаллашган маънавий борлиқ;
2. Объективлашган маънавий борлиқ.
а) Табиий борлиқ ва унинг кўринишлари:
Табиий борлиқ ўзаро боғлиқ, лекин бир-биридан фарк килувчи қуйидаги 2 кўринишдан иборатдир:

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling