Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet3/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Фалсафанинг предмети ва таркиби

Фалсафанинг предмети


Борлиқнинг моҳиятини акс эттирувчи структуравий умумий алоқадорлик ва ривожланиш қонунларини ўрганувчи фан



Фалсафанинг таркибий қисмлари


Онтология - борлиқ ҳақидаги таълимот


Гносеология -
билиш ҳақидаги таълимот


Социология -
жамият тўғрисидаги таълимот


Техника фалсафаси Борлиқ фалсафаси


Амалиёт фалсафаси Фалсафа Табиат фалсафаси
Санъат фалсафаси фанининг Жамият фалсафаси
Фан фалсафаси тармоқлари Инсон фалсафаси
Маданият фалсафаси Сиёсат фалсафаси
Дин фалсафаси Ҳуқуқ фалсафаси
Қадриятлар фалсафаси Ахлоқ фалсафаси
Фалсафанинг асосий функциялари
М
Фалсафанинг олий мақсади


Билимлар тизимининг интеграциялаштириш асосида дунёнинг умумий илмий манзарасини яратиш







афкуравий



Реакцион, ғайриилмий дунёқараш ва бузғунчи ғояларнинг танқиди


Прогрессив, илмий ғоя, тамойил, назарияларни ҳимоя қилиш ва асослаш



3. Дунёқараш тушунчаси. Дунёқарашнинг тарихий типлари.
Дунёқараш тушунчасини турлича изоҳлаш, таърифлаш мумкин. Фалсафий плюрализм бунга йўл қўяди.
Дунёқараш, бу аввало, инсоннинг зарурий равишда дунёни англаш, тушуниш, билиши натижасида юзага келадиган қарашлар системасидир. Дунёқараш дунёнинг инсон онгида ўзига хос инъикоси бўлиб, у инсоннинг дунёни ва ўз-ўзини англашнинг алоҳида шаклидир. Дунёқараш инсоннинг уни қуршаб турган дунёга бўлган муносабатларини ифодалайдиган муайян кўмаклари, билимларидир. Дунёқараш, шу билан бирга, инсоннинг дунёни маълум даражада тушуниши, англаши, билиши, баҳолаши ва шулар асосида амалий ўзлаштириши ҳамдир. У инсоннинг дунёни бир бутун ёки турли-туман ҳолда кўриши, идрок этиши, тасаввур қилиши, тушуниши, инсоннинг дунёдаги ўз ўрни ва ролини белгилаши ҳамдир.
Дунёқараш ижтимоий-тарихий характерга эга. Бу жиҳатдан ҳар бир даврнинг, ҳар бир авлоднинг, ҳар бир кишининг, ҳар бир миллатнинг ўзига хос дунёқараши бўлади.
Дунёқарашнинг бошқа бир ўзига хос хусусияти шундаки, унда фалсафа, ҳуқуқ, фан, сиёсат, санъат, дин, ахлоқ ва шу каби ижтимоий онг соҳалари асосида қарор топган маълум муносабатлар акс эттирган ва синтезлашган бўлади.
Дунёқарашнинг структурасига биз борлиқнинг оддий онгда инъикоси сифатида ҳосил бўлган тасаввурлар ва тушунчалардан тортиб, тафаккурда мантиқий жиҳатдан назарий асосда қайта ишланган фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, эстетик, ахлоқий, диний ва илмий билимлар, нуқтаи-назарларни, эътиқод ва ишончларнинг жамини киритамиз.
Дунёқараш структурасини кўргазмали схема орқали қуйидагиларда ифодалаш мумкин:

Дунё ва инсон ҳақида умумлашган билимлар


Баҳолар ва қадриятлар тизими


Режали мақсадга мувофиқ фаолият

Унинг даражалари:



  1. Кундалик онгда инъикос этган эмпирик билимлар (эмпирик даража).

  2. Мантиқан қайта ишланган назарий билимлар тизими (рационал даража).

Дунёқараш бир бутун система бўлиб, унинг таркибий элементлари диалектик алоқадорликни ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, дунёқарашлар инсонни, борлиқни акс этиши ва унга бўлган муносабатдан келиб чиққан ҳолда прогрессив, регрессив, ғайриинсоний бўлиши мумкин.


Энди биз дунёқарашнинг тарихий типлари ва уларга хос хусусиятлари билан танишиб чиқамиз.
Дунёқарашнинг дастлабки тарихий типи мифологик дунёқарашдир. Мифологик (юнонча: митос – нақл, ривоят; логос – фикр, таълимот) дунёқараш инсоният тарихий тараққиётининг илк босқичида шаклланган бўлиб, инсоннинг дунёни тушунишнинг ўзига хос усули сифатида пайдо бўлган. Бу дунёқараш ибтидоий онгда воқеликнинг хаёлий инъикоси бўлиб, уни тўқима образларда ифодаланиши характерлидир.
Мифологик дунёқараш қадимги давр кишилари томонидан яратилган, тўқилган шаклларда, ривоят ва афсоналарда ўз ифодасини топгандир.
Ҳар бир халқда ўзининг узоқ тарихий ўтмишига хос ривоятлар ва афсоналари мавжуд. Уларда бу халқларнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш ва фикр тарзлари, ижтимоий-иқтисодий ва маданий муносабатлари хаёлий тарзда худолар, илоҳий кучлар ва афсонавий қаҳрамонлар образларида ғайритабиий, ёвуз кучларга қарши кураш олиб борадилар. Оқибатда, бу курашларда доимо адолат ва ҳақиқат тантана қилишига умидвор бўлганлар. Бундай ривоят ва афсоналар дстлабки пайтларда халқ оғзаки ижоди намуналарида, кейинчалик ёзув пайдо бўлиши билан тараққий топган халқларнинг ўзига хос адабий асарларида ўз ифодасини топган.
Бунга мисол сифатида биз қадимги месопатамияликлар “Гилгамеш”ини, юнон эпослари – “Илиада” ва “Одиссея”сини, ҳинд эпоси “Рамаяна”сини, қирғиз халқининг эпоси “Манас”ини, ўзбек халқ эпоси “Алпомиш” ва шу кабиларни келтиришимиз мумкин.
Дунёқарашнинг иккинчи тарихий типи диний дунёқарашдир. Диний дунёқараш бу ғайритабиий кучларнинг реал мавжудлигига ишонишга асосланган воқеликни фантастик образларда акс эттиришнинг ўзига хос дунёқараш шаклидир.
Диний дунёқараш ўзининг атрибутив элементларига эгадир. Булар Худонинг мавжудлигига ишониш ва эътиқод қилиш, диний адабиётлар ва қадриятлар системасининг мавжуд бўлиши, диний авторитетларга кўр-кўрона сиғиниш, диний урф-одатлар, анъаналар, расм-русм, байрамлар ва маросимлар, диний ташкилот ва институтларнинг мавжуд бўлиши билан белгиланади. Диний дунёқараш кучайиши билан у ижтимоий онг даражасига кўтарилган. Инсониятнинг муайян тарихий тараққиёт босқичларида, ҳаттоки давлат мафкураси даражасига кўтарилган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling