Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
ШАХСГА ҚАРШИ ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ СОДИР ЭТИЛАДИГАН
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
устувор йўналишларига мослиги. Мазкур диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантиришнинг устувор йўналиши»га мувофиқ бажарилган. Диссертациянинг мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи 3 . Шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг виктимологик профилактикаси бўйича илмий тадқиқотлар дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида олиб борилган. Жумладан, National Institute for Assistance for Victims (INAVEM) (Франция), National Organisation for Victim Support – NOVS (Нидерландия), National Association of Victim Support Schemes (Буюк Британия), Academy of Criminal Justice Sciences (АҚШ), Department of Reproductive Health and Research, South African Medical Research Council, ЖАР), Japanese Association of Victimology (JAV) (Япония), Indian Society of Victimology (ISV) (Ҳиндистон), the South Asian Society of Criminology and Victimology (SASCV) (Афғонистон, Покистон, Бангладеш), Preventing Trafficking and Protecting Victims in Moldov (Молдова Республикаси), Тошкент давлат юридик университети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 3 Диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий тадқиқотлар шарҳи: Майоров А.В. Международный опыт защиты жертв преступлений (Научная статья) // материалы 66-научной конференции Южно-Уральского государственного университета (апрель 2014 года): веб-сайт-htt:// www. susu.ac.ru.; South Asian Society of Criminology and Victimology (SASCV) http: //www.sascv.org; outh Asian Society of Criminology and Victimology (SASCV) http://www.sascv.org; Preventing Trafficking and Protecting Victims in Moldova / International Organization for Migration https: //www.iom.int/preventing-trafficking-and-protecting-victims- moldova; Affiliated Organizations: Japan http://www.worldsocietyofvictimology.org/nationalvs / japan.html.; Affiliated Organizations: Japan http: //www.worldsocietyofvictimology.org/nationalvs/japan.html.; Dubourg R., Hamed J., Thorns J. The Economic and Social Costs of Crime against Individuals and Households 2003/2004. – London: Home Office. – June, 2005. – P.44.; Preventing Trafficking and Protecting Victims in Moldova / International Organization for Migration https: // www.iom.int / preventing-trafficking-and-protecting-victims- moldova ва бошқа манбалардан олинган. 7 Ички ишлар вазирлиги Академиясида (Ўзбекистон Республикаси) олиб борилмоқда. Шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг виктимологик профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари ва уни такомиллаштиришга оид тадқиқотларда муайян илмий натижаларга эришилган. Жумладан, зўрлик ишлатиб содир этилган жиноятлар оқибатида жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш ҳақидаги қонунларни амалиётга татбиқ этишнинг дастлабки натижалари тақдим этилиб, ўрганилган Japanese Association of Victimology (JAV); зўравонликдан жабрланганларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш, National Association of Victim Support Schemes (АҚШ, Буюк Британия); жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга комплекс ёндашув асосида, аёлларга нисбатан зўрлик ишлатиш оқибатида етказилган зарарнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари (Department of Reproductive Health and Research, South African Medical Research Council, ЖАР); одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш (Preventing Trafficking and Protecting Victims in Moldova) масалалари ўрганилган. Жаҳонда шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар виктимологик профилактикаси самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлардан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, виктимликни олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; «виктимлик» ва «виктимизация», «жабрланувчи», «жиноятчи ва жабрланувчилар ўртасидаги муносабатлар» ҳамда жабрланувчиларга нисбатан ким қандай муносабатда бўлиш; жабрланувчиларнинг профессионаллик даражаси ва ҳуқуқий нигилизмнинг сабаблари аниқланган; виктимологик профилактикани қўллаш самарадорлиги; шахсга қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар виктимлигининг сабабларини бартараф этиш чораларини такомиллаштириш ва бошқалар. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling