Тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Суд кимёгарлари - экспертлар Ўзбекистон жиноий-процессуал кодексида кўрсатилганидек, қуйидаги ҳуқуқларга эгадир


Download 65.42 Kb.
bet4/14
Sana23.11.2023
Hajmi65.42 Kb.
#1795788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мa\'ruza- АКТ!!!

Суд кимёгарлари - экспертлар Ўзбекистон жиноий-процессуал кодексида кўрсатилганидек, қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • Суд кимёгарлари - экспертлар Ўзбекистон жиноий-процессуал кодексида кўрсатилганидек, қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
  • 1) Суд-тиббий ходимлари билан тенг хуқуққа эга;
  • 2) Ашёвий далилларни бир неча кимёгарлар ўртасида текширилаётганда улар билан маслаҳатлашиш, бу масаланинг тўғри ва тез ҳал бўлишига ёрдам беради;
  • 3) Ашёвий далилга тегишли барча ҳужжатлар билан танишиш ва уларни суд муассасаларидан талаб қилиш;
  • 4) Прокурор рухсати билан судланувчини сўроқ қилиш вақтида қатнашиш;
  • 5) Юборилган материаллар ёки ашёвий далиллар етарли бўлмаганда, уни ёзма равишда сўраб олиш. Булардан ташқари, ўзига нотаниш бўлган ва ўз хизмат доирасига кирмаган баъзи саволларга жавоб бермаслик;
  • 6) Баъзан (масалан, агар у жиноятчига қариндош бўлса ёки шу жараёнга қатнашган кишилардан бири ўзи бўлса ва бошқалар) юборилган ашёвий далилларни текширишдан бош тортиш.

СУД-КИМЁ ЭКСПЕРТИ3АЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

  • Суд-кимё таҳлилларига топширилган ашёвий далилларни суд-тиббий лабораториясига юбориш учун асос ва уни текширишнинг асосий қоидалари «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят ва жиноят-процессуал кодекслари»да (Тошкент, 1995) қайд қилиб ўтилган.
  • Экспертизаларни олиб борувчи лаборатория мудири ашёвий далиллар билан бир қаторда экспертизани бошлаш учун зарур бўлган кимёвий текшириш ҳақидаги қарорни ҳам олиши керак.

Ашёвий далилларни текшириш учун юбориладиган асослардан бири ва энг кўп учрайдигани - суд муассасаларининг кимёвий таҳлилларни ўтказиш тўғрисидаги қароридир. Лаборатория мудири бу қарор ва ашёвий далилларни олгандан сўнг, экспертларга, суд кимёгарларига ашёвий далилларни бўлиб беради ва улар таҳлил ўтказадилар. Таҳлилни олиб борган ҳар бир суд кимёгари ўз иши бўйича далолатнома ёзади ва унинг тўғрилигига жавоб беради.

  • Ашёвий далилларни текшириш учун юбориладиган асослардан бири ва энг кўп учрайдигани - суд муассасаларининг кимёвий таҳлилларни ўтказиш тўғрисидаги қароридир. Лаборатория мудири бу қарор ва ашёвий далилларни олгандан сўнг, экспертларга, суд кимёгарларига ашёвий далилларни бўлиб беради ва улар таҳлил ўтказадилар. Таҳлилни олиб борган ҳар бир суд кимёгари ўз иши бўйича далолатнома ёзади ва унинг тўғрилигига жавоб беради.

Download 65.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling