Тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Биринчиси - таҳлиллар хонаси


Download 65.42 Kb.
bet3/14
Sana23.11.2023
Hajmi65.42 Kb.
#1795788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-мa\'ruza- АКТ!!!

Биринчиси - таҳлиллар хонаси;

  • Биринчиси - таҳлиллар хонаси;
  • Иккинчиси - тарозилар билан иш олиб бориладиган хона;
  • Учинчиси - сульфид кислота ва шунга ўхшаш ўткир ҳамда заҳарли газлар билан иш олиб бориладиган хоналардир;
  • Лабораторияда заҳар ва кучли таъсир қилувчи моддаларни сақлаш ҳамда ашёвий далилларни асраш учун махсус совутгичли ва темир сейфли хона ажратилади.
  • Лабораториянинг ҳамма хоналари ишдан сўнг қулфланади ва сурғучланади.

  • Суд-кимё бўлимларида ашёвий далилларнинг кимёвий таҳлилини суд-кимёгарлари олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига (ЎзР ССВ 1992 йил 21 октябрдаги 551-сонли буйруғи 1992 йил) асосан фармацевтика институти ёки тиббиёт институтларининг фармацевтика факультетини битирган, олий фармацевтик билимга эга бўлган фармацевтлар суд кимёгарлари бўла оладилар.
  • Бўлажак суд кимёгари институтни битириб суд кимёгари вазифасига тайинлангандан сўнг иш бошламасдан олдин 3-4 ойга суд кимё фани бўйича ихтисослик курсида ўқиш учун юборилади.
  • Суд кимёгарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига (2000 йил) асосан 5-6 йилда бир марта ўз малакаларини ошириб турадилар.

Суд кимёгарларининг асосий вазифаларидан бири - улар ўзларига маълум бўлган илмий текшириш усуллари билан ашёвий далилларни кимёвий текширишда суд муассасаларига, суд-тиббий лаборторияларига ёрдам беришдан иборат. Бунинг учун улар қуйидаги вазифаларни бажаришлари шарт:

  • Суд кимёгарларининг асосий вазифаларидан бири - улар ўзларига маълум бўлган илмий текшириш усуллари билан ашёвий далилларни кимёвий текширишда суд муассасаларига, суд-тиббий лаборторияларига ёрдам беришдан иборат. Бунинг учун улар қуйидаги вазифаларни бажаришлари шарт:
  • 1) Ашёвий далиллар ва унга қўшиб берилган ҳужжатларни суд-тиббий экспертиза лабораторияси бошлиғидан, лаборатория кичик бўлса, бўлинма бошлиғидан қабул қилиб олиш;
  • 2) Суд-кимё лабораториясида экспертиза рўйхатини текшириб бориш;
  • 3) Суд-кимё таҳлилларини олиб бориш;
  • 4) Иш дафтарига текширув усулларининг тури ва унинг бориши, таҳлил натижаларини ёзиб бориш;
  • 5) Суд-кимё далолатномаларини ёзиш, суд-кимё таҳлиллари учун аҳамиятли бўлган баъзи маълумотлар юзасидан суд муассасалари билан маслаҳатлашиш ва бошқалар.

Download 65.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling