Тошкент фармацевтика институти


Дориларни таъмини аниқлаш усуллари


Download 2.15 Mb.
bet14/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

2.1. Дориларни таъмини аниқлаш усуллари
Кичик (минимал) концентрациялар усули: Бу усул бўйича препаратнинг 10 та концентрацияси олдингисига кўра 1:1,5 нисбатда тайёрланади ва корригирловчи модда билан сув муҳитида таъми ўрганилади. Эритмаларнинг таъмидаги фарқ корригирловчи модданинг ниқоблаш қийматини белгилайди. Қанчалик фарқ катта бўлса, шунча корригирловчи модданинг потенциали юқори деб ҳисобланади.
Сонли индексларни аниқлаш усули: Дори модданинг асосий таъми балларда белгиланади - 0 дан 5 гача. Юқори индекс кўрсаткичи муҳитнинг ниқоблаш кучини ифодалайди.
Корригирловчи моддаларни органолептик усулда баҳолаш (проф. А.И.Тенцова таклиф этган усул): Бу усул тажриба ўтказилаётганда сезиш ва ҳис этиш кучини фарқлаш қобилиятига асосланган. Органолептик баҳолаш бир гуруҳ кўнгиллик шахсларда (20 та одам) 5 баллик система бўйича ўртача арифметик қийматни аниқлаш бўйича олиб борилади. Бунда қанчалик сон кўрсаткичи юқори бўлса, шунчалик корригирловчи модданинг таъсири юқори деб ҳисобланади.
А.И.Егоров томонидан таклиф этилган ҳарф ва сон индекслари бўйича таъмни баҳолаш усули. Таъмни тўғри ва объектив равишда ниқоблаш мақсадида “таъм формуласи” тушунчаси таклиф этилган. Препаратнинг асосий органолептик таъм кўрсаткичлари ҳарф ва сон индекслари билан баҳоланади ва “таъм харитаси” тузилади, бу эса тажриба ниҳоясида дори воситанинг умумий таъм формуласини аниқлашга имкон беради.
Бунда таъмни хис қилиш шартли қуйидаги ҳарфлар билан ифодаланади:
О-ширин
Н-нордон
А-аччиқ
Ш-шўр
Лекин моддаларнинг таъми 4та таъм элементларидан бойроқ бўлганлиги учун,кўпинча шу элементларнинг мажмуаси билан ифодаланади.
Асосий таъмни тўлдирувчи қўшимча таъм (привкус)ҳисобга олинади.ва дорини умумий баҳолашда қуйидаги терминлар қўлланилиши мумкин:
НО-нордон-ширин
АШ-аччиқ-шўр ва шунга ўхшаш.Бунда 1-чи харф асосий таъм устунлигини ифодалайди.
Аммо мураккаб таъмларга фақат ҳарфлар билан ифодалаш етарли бўлмайди,чунки айрим бир таъмнинг ўткирлиги ҳис даражаси ҳар ҳил бўлиши мумкин.Минимал концентрациялар фақат кам сезиларли таъм ҳиссиётларини чақириши мумкин.Катта дозаларда эса яққол сезилар таъм ҳиссиётга сабабчи бўлади.
Масалан,ширин таъм-кам сезиларли ёки (приторный) ўта ширин ва болага ёқмаслик.
Шунинг учун таъмни ўткирлиги кучини ифодалаш учун яна сон кўрсаткичлари ҳам қўлланилади (индекслар).Улар асосий таъмни ифодаловчи рақамдан сўнг келтирилади.

Масалан: Аччиқ бўлмаган


Шўр бўлмаган
Нордон бўлмаган ларда индекс =1 бу сувга мос келади

Индекс-2 га эса ним аччиқ


Ним шўр
Ним нордон
Ним ширин тўғри келади.
Бу эса минимал концентрация тўғри келади ва енгил сезиларли таъмга мос бўлади.
Буни қуйидаги эталонлар билан солиштириш мумкин:
А2-0.0002% сувли эритма хинин г/х
Н2- 0.02 лимон кислота сувли эритмаси
Ш2-натрий хлор 0.1% сувли эритмаси
О2-сахарозанинг 0.38% эритмаси
3-индекс билан аччиқ,нордон,шўр,ширин таъм тўғри келади (ифодаланади) яъни одам одатда ўрганган меъёрдаги таъмлар.Бу таъмлар одатда салбий эмоцияларни чақирмайди.
4-индекс билан эса ўта кучли таъм эффекти ифодаланади.Буларга жуда аччиқ,жуда ширин,жуда шўр,жуда нордон таъмлар киради.Улар эса одамда салбий (нохуш) ҳиссиётларни чақиради.
Юқоридаги маълумотларга асосланиб болалар учун мўлжалланган дориларни корригирлаш масаласига тўғри илмий ёндашув бўлади.Мисоллар 1-2 жадвалларда келтирилган.
1-жадвал
Органолептик таҳлил ўтказиш учун стандарт эритмаларнинг таъмини таърифлаш


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling