Тошкент фармацевтика институти


Болалар учун бериладиган дори воситалар жихозланиши


Download 2.15 Mb.
bet9/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Болалар учун бериладиган дори воситалар жихозланиши
Болаларга мўлжалланган дориларни ташқи кўринишини, мазасини,ҳидини яхшилаш билан биргаликда яна бир муаммо ечилишига эътибор бериш лозим. Бу муаммо- ёш болаларни дорилар билан заҳарланишини олдини олиш. Шунинг учун болаларга дориларни яратишда уларнинг жиҳозланишига ҳам эътибор берилиши лозим:

  1. Махсус дозалаш мосламалари мавжудлиги( дозаларга бўлиш учун махсус қошиқчалар, мензуркалар, томизғичлар ва ш.ў.);

  2. Жихоз химояловчи мосламаси билан таъминланганлиги. Яъни ёш болалар томонидан қийин очиладиган жиҳоз бўлиши шарт. Масалан, махсус қопқоқли флаконлар, махсус пеналга ўхшаган жиҳоз, конструкцияси мураккаб бўлган ёки махсус таблеткаларга мўлжалланган жиҳозловчи ленталар.

  3. Яна бир йўл билан заҳарланиш олдини олиш мумкин- бу болаларга дориларни бир марта ишлатиладиган, яъни битта дозани сақлайдиган жиҳозларни қўллаш. Масалан: полимер материаллардан ясалган битта дозали пакетлар (порошоклар, қуруқ суспензиялар учун).Бу жиҳозлаш усули дори моддаларни ташқари муҳит таъсиридан, микроблардан сақлайди ва махсус автоматлар ёрдамида ишлаб чиқарилади.

Болалар учун бериладиган дори воситалар жихозланадиган идишлар солинадиган дори воситага қараб турли бўлиши мумкин:

  • шишадан ясалган флакон ва трубалар.

  • металл трубкалар.

  • контур-уячали (блистер) жихоз.

  • капсулалар.

  • алюминий зар қоғози ва ламинирланган қоғоздан ясалган пакетлар.

  • алюмини ва полимерлардан тайёрланган тубалар ва х.к

Қадоланадиган идишлар шиша,картон,полимер парда,целлофан, ламинирланган қоғоз,алюминий зар қоғози,ПВХ тайёрланган идишлар,целлюлоза ацетат ва бошқалардан тайёрланади.
Жиҳозни ёрлиқлашга қўйиладиган талаблар:

  1. Дори восита ишлаб чиқилган мамлакат.

  2. Ишлаб чиқарган корхона номи,унинг товар белгиси,юридик манзили (телефон,факс).

  3. Дори восита технологиясини ишлаб чиққан муассаса агар ишлаб чиққарган корхона билан фарқланса.

  4. Дори воситани лотинча,ўзбекча (Ўзбекистон учун) ва русча номлари.

Дори воситанинг лотинча номи махаллий ва русча номларга нисбатан майдароқ шрифт билан ёзилиши керак.

  1. Дори воситанинг таркиби (таъсир этувчи модданинг концентрацияси ёки дозаси ва ёрдамчи моддаларнинг номи келтирилади).Жихоз хажми,фаоллиги ва дозаси

  2. Дори воситани ишлатиш усули (инъекция,оғзи орқали ва ҳ.к.)

  3. Регистрация гувохномасининг рақами (Р.харфдан сўнг дори восита ЎзР ССВ буйруғи тасдиқланган сананинг рақамлари,сўнг буйруқ рақами келтирилади).

  4. Огохлантирувчи ёзувлар “Стерилланган”, “Шифокор кўрсатмаси бўйича ишлатилсин” ва ҳ.ҳк.

  5. Сақлаш шароити.

  6. Сақлаш муддати:рим рақамлари ой,араб рақамлари эса йилни кўрсатади.

  7. Штрих код.

Махсулот ишлаб чиқилган серия рақами: охирги рақамлар махсулот ишлаб чиқарилган кун,ой ва йилни кўрсатади.
Дори воситаларини ёрлиқлаш ОСТ 64-61-72 бўйича амалга оширилади.
Дори воситани фальсификация қилинишини олдини олиш учун ишлаб чиқарувчилар назорат белги билан ишлаб чиқарадиган бўлишган.


АҚЛИЙ ХУЖУМ” УЧУН САВОЛЛАР



- Болаларга мўлжалланган дори деганда нимани тушннасиз?
-Болаларга мўлжалланган дорилар нима билан фарқланади?
- Болаларга дориларни дозалаш принциплари хақида нима биласиз?
- Болаларга мўлжалланган дори турларини жиҳозланиши ўзига хос томонлари?



Тезкор сўров учун саволар




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling