Тошкент фармацевтика институти


Дориларни педиатрия амалиётида дозалаш


Download 2.15 Mb.
bet5/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Дориларни педиатрия амалиётида дозалаш
Болаларга дориларни яратишда технологик, биофармацевтик масалалар билан бир қаторда уларнинг мўътадил дозасини танлаш масаласи ечилиши лозим.
Шу масаланинг энг мўътадил ечилиш йўли-ДМ аниқ дозаси бир хил ёшли ва бир вазнга эга бўлган болалар учун уларнинг организмининг индивидуал хоссалари, ҳисобга олиниш зарур. (В случае плохой переносимости дозу снижаю , при недостаточной эффективности- повқшают).
Болаларга мўлжалланган дориларни дозалашда албатда уларни организмининг ўзига хос тарафлари ҳисобга олинади. Педиатрия амалиётида ДМ дозини аниқлашда уларни 1 кг вазнга ёки 1м2 тана юзасига ёки бир йил ёшига ҳиоб қилнади.
Болаларга мўлжалланган дорилари албатда дори моддаларнинг дозалари билан ҳам фарқланади. Хозирги вақтда болаларга мўлжалланган дориларни дозасини ҳисоблаш учун бир неча усуллар таклиф этилган. Дозаларни 2-та асосий йўналиш бўйича ҳисоблаш мумкин:

  1. Эмперик йули -яъни керак бўлган доза боланинг ҳар бир ёшига тажриба асосида клиник синовларда аниқланади.

  2. Катталарга мўлжалланган дозани асос қилиб, турли коэффициентлар ва формулалар ёрдамида, болаларга керак бўлган дозани ҳисоблаш. Амалиётда кўпрок 2-нчи усул қўлланилади.

Катталарга мўлжалланган дозаси асосида турли коэффициентлар ёрдамида ҳисоблаш.
1. Мисол: Коэффициент (дозис-фактор) ёрдамида ҳисоблаш:
Боланинг ёшга қараб куйидаги дозис-фактор ( коэффициентлар) таклиф этилган:
1 ёшгача - 1,8
1 - 6 ёшгача - 1,6
6 - 10 ёшгача - 1,4
10 - 14 ёшгача - 1,2
Мисол: Парацетамолнинг дозасини 1 ёшли ва вазни 10 кг ли болага ҳисоблаш учун катталарга мўлжалланган парацетамолни дозасини асос қилиб олиш керак.
Бу доза 0,5 г ташкил этади. Уни одамнинг ўртача вазнига ( 70 кг) бўлиб препаратнинг 1 кг вазнга тўғри келадиган миқдорини топамиз:
0,5 : 70 = 0,0071
Сўнг топилган санани тегишли коэффициентга ( 1,8) кўпайтириб боланинг 1 кг вазнига бериладиган препаратнинг дозасини ҳисоблаб чиқамизамиз :
0,0071 х 1,8 = 0,01278 г
Боланинг вазни 10 кг бўлишини ҳисобга олиб парцетамолнинг керакли дозасини топамиз: 0,01278 х 10 = 0,1278 г.
2. Х ДФ ҳам дори моддаларни дозасини болалар учун ҳисоблаш жадвали келтирилган (жадвал)
ГФ Х бўйича




Болани ёши

Болага мўлжалланган доза (катта одамларга мўл-жалланган дозасини қисми)

1

1 йилгача

1/24 - 1/12




1 йил

1/12




2 йил

1/8




4 йил

1/6




6 йил

1/4




7 йил

1/3




14 йил

1/2




15-16 йил

3/4

3. V.Harnack томонидан таклиф этилган усул








Болани ёши, йил

Болага мўлжалланган доза (катта одамларга мўл-жалланган дозасини қисми)

1

1/12

1/10

2

1/4

1/6

3

½

1/5

4

1

1/4

5

3

1/3

6

7,5

1/2

7

12

2/3

Бунда катта одамнинг танасининг юзаси1,73 м2 деб олинса, ЯТЧ тана юзаси 0,2м2, 6 ойлик боланинг -0,35 м2 ,1 ёши- 0,43 м2, 3 ёшли-0,6 м2 , 6 ёшли 0,8м2 9 ёшли-1,1м2 . Шу сонларга асосланиб қиёсий нисбатни ҳисоблай олган холда юқорида келтирилган сонлар ҳисоблаб чиқарилаган.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling