“тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana05.02.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1168260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари:
ер ахборот тизимини такомиллаштириш ҳуқуқий-техник жиҳатдан 
тадқиқ қилинди ва уларни жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди;
ер маълумотларини шакллантириш омиллари ва услубларини 
такомиллаштириш бўйича таклифлар илмий асосланган; 
маъмурий туманда ер ахборот тизимини шакллантиришга оид 
инновацион технологияни жорий этиш механизми ишлаб чиқилган; 
“Тупроқ бонитет баллари ўртача қийматини аниқлашда креатив 
ёндашувлар модели ва алгоритми” фойдали ишланмаси асосида ер кадастри 
ахборотларини ишлаб чиқишни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар 
ишлаб чиқилди. 
Республикада ер кадастри ахборотларини 2035 йилгача бўлган 
йўналишлари ишлаб чиқилди ва уни амалга оширишнинг ташкилий-техник 
механизми юзасидан тавсиялар тайёрланди. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ер ахборот тизимини 
юритиш жараёнларини тадқиқ қилишда умумий қабул қилинган илмий 
услублар, стандартлашган ва ишлаб чиқариш ҳамда дала шароитида 
апробациядан ўтган тадқиқот услубларнинг қўлланиши билан тасдиқланган. 
Тадқиқотчи олимларининг фикр ва мулоҳазаларини танқидий ва ижодий 
ўрганилганлиги, тадқиқот жараёнида ер кадастри ахборотларининг расмий 
манбалардан олинганлиги, тавсия этилган илмий-амалий натижаларнинг 
тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалиётга жорий қилинганлиги 
билан белгиланади. Хулосалар назарий ҳисоблашларга мос келувчи 
экспериментал натижаларга асосланган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Олиб 
бориладиган тадқиқотлар натижасида маъмурий туманлар ҳудудида ер 
кадастр ахборот тизимини ташкил этишнинг ҳуқуқий, норматив ва техник
асослари ўрганиб чиқилган. Рақамли кадастр харитасини яратиш асосида 
тезкор ахборот тизимини такомиллаштириш масалаларини ёритиш 
имконияти бу йўналиш истиқболини очиб берилган.
Илмий 
тадқиқот 
натижасида 
тавсия 
этилган 
ечимларини
туманлардаги ердан фойдаланувчи барча субъектлар ер участкалари учун 
амалга ошириш маълумотларни тезкор олиш бўйича янги технологиялар 
самарасини оширишга вилоят ва республика миқъёсида ягона тизим асосида 
иш юритишга асос яратилади.  

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling