«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana19.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1365991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)

Т.З. Султанов 
Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, т.ф.д. 
 
Ф.А.Гаппаров 
Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш илмий котиби, т.ф.д., профессор 
 
С.В.Мягков 
Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
ҳузуридаги илмий семинар раиси,
т.ф.д., профессор 


КИРИШ (фалсафа доктори (РhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда 
чучук сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб 
муаммоси бўлиб ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг № A/RES/47/193 
рақамли резолюцияга кўра 1993 йилдан буён дунёнинг кўплаб давлатларида 
World Day for Water, яъни Бутунжаҳон Сув куни кенг нишонланади. Бу 
албатта, тасодиф эмас. Чунки, сув неъматисиз Ерда ҳаёт мавжуд бўла 
олмайди. 
Гидрологик 
кўрсатгичларини 
баҳолаш 
ва 
математик 
моделлаштириш асосида сув ресурслари самарадорлигини оширишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда 
Жаҳондаги барча турдаги (чучук, шўр ва нимшўр) сувларнинг умумий 
миқдори 1 млрд. 386 млн. км
3
ни ташкил этади. Шундан 96.5% дунё океани 
сувларига тўғри келади. Чучук сувларнинг умумий ҳажми 35 млн. км
3
. Бу 
ҳажмнинг 68 % дан кўпроғи Антарктида ва Гренландия музликларида 
мужассам бўлган, 30 % эса ер ости сувларига тўғри келади. Демак, атиги 0.3 
% сувлар бу – дарё, кўл ва ботқоқликдаги сувлардир. Айнан шунинг учун 
ҳам сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланиш бугунги куннинг 
долзарб вазифалардан ҳисобланмоқда. 
Республикамизда ҳам сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 
трансчегаравий дарёлар сувларидан халқаро келишувлар асосида 
давлатлараро тақсимланиши, тоғ дарёлари гидроэнергетика имкониятларини 
баҳолаш, сув ресурсларини рақамлаштиришда замонавий гидрологик 
моделлардан фойдаланиш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Хусусан, сўнгги 4-5 йил ичида бир қатор қонун хужжатлари 
ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди ва этилмоқда. 17.06.2019 йилда 
«Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш» чора-
тадбирлари тўғрисида 5742 сонли Президент Фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғриси”да, 2019 йил 9 октябрдаги “Сув 
ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон қарори ҳамда 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон 
Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга 
мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш” тўғрисидаги ПФ-6024-сонли 
фармонлари ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Бугунги кунда 
Республикамизда глобал иқлим ўзгариши шароитида мавжуд сув 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув истеъмолчиларини сувдан 
мақсадли, 
тежаб 
ишлатиш 
борасида 
тизимли 
фаолият 
олиб 



борилаётганлигига қарамасдан бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳали 
талайгинадир. Айниқса, гидрологик ва метеорологик кузатиш тизимларини 
кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-
4896-сонли Қарор эълон қилинди. Қарорда республикамизнинг Бухоро, 
Навоий, Сурхондарё, Наманган, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳамда 
Қорақалпоғистон Республикасида замонавий метеорологик локаторлар, 
автомат бошқариладиган гидрологик ва метеорологик станция ва постлар 
очилиши кўзда тутилган. Йиғиладиган маълумотлар базаси асосида об-
ҳавони прогноз қилувчи интернет платформалар, кластерлар ва хорижий 
илмий муассасаларга пулли хизматлар кўрсатиш имкониятлари ҳозирча ишга 
туширилмасдан орқада қолиб кетмоқда. Шу билан бир қаторда, 
Ўзбекистоннинг маҳаллий сув ресурсларини гидроэнергетик салоҳиятлари 
тўлиқ ўрганилмай қолмоқда. Бундан ташқари, кичик тоғ олди дарёларида сел 
тошқинларини олдини олиш ва тошқин вақтида шаклланадиган сувлардан 
янада самарали фойдаланиш мақсадида 2015 йилдан бошлаб кўпгина 
вилоятларда сел сув омборлари қурилиши бошлаб юборилган. 
Ўзбекистон Республикасининг гидрографик нуқтаи-назардан бирмунча 
ноқулай ҳудудда жойлашганлиги (асосий дарёлар мамлакат ҳудудидан 
ташқарида шаклланишади), унинг ўз майдонида шаклланадиган сув 
ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишда туртки беради. Ушбу 
илмий ишда Ўзбекистоннинг ўз ҳудудидаги энг йирик дарёларидан Чирчиқ 
дарёсининг чап ташкил этувчиси – Чотқол дарёсининг гидрологик жиҳатдан 
ўзига хослиги ўрганилган. Зотан, айнан Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқлари 
имкониятларини чуқурроқ ўрганиш, ҳали яқин келажакда Ўзбекистон учун 
кўплаб янги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий перспективаларни 
(истиқболларни) очиб бериши шубҳасиздир. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling