Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Шиналарнинг қаттиқ асосдаги из юзини тажрибада аниқлаш
Download 2.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шиналарнинг тупроққа босимини аниқлаш.
- Шиналарнинг турли хил тик юкланиш ва ички ҳаво босимларида МТАнинг тупроққа бераётган босимини аниқлаш.
Шиналарнинг қаттиқ асосдаги из юзини тажрибада аниқлаш.
Шиналарнинг қаттиқ асосдаги из юзини аниқлаш ва уларни ўзаро таққослаш мақсадида шиналарни синаш учун ишлаб чиқилган лаборатория стендида етакчи 15,5-38; 16,9R38; 420/85R38 ва 18,4R38 шиналарининг рухсат этилган ички ҳаво босим ва юкланишларнинг турли қийматларида қаттиқ асосдаги излари олинди. Сўнгра олинган излар бўйича ГОСТ 26953-86 да келтирилган услублардан фойдаланиб 15,5-38; 16,9R38; 420/85R38 ва 18,4R38 шиналарнинг из юзлари аниқланди. Таққослов синовлари натижаларига кўра, 18,4R38 шинаси энг катта из юзига эга эканлиги маълум бўлди. Шиналарнинг тупроққа босимини аниқлаш. Ўтказилган таққослов- синов натижаларига кўра, 15,5-38 шинанинг максимал ички ҳаво босими ва унга мос Q=20,39 кН тик юкланишда унинг тупроққа максимал босими q max баҳор мавсуми учун рухсат этилган қийматдан 60,14 кПа га, 16,9R38 шинага Q=25,26 кН бўлганда 58,79 кПа га, 420/85R38 шинага Q=25,26 кН бўлганда 42,17 кПа га, 18,4R38 шинага Q=29,43 кН бўлганда 58,81 кПа га ортиқ эканлиги аниқланди. Тажриба натижаларидан келиб чиқадики, 15,5-38 шинани ички ҳаво босимнинг 120 кПа дан кичик қийматларида ёзги мавсумда, 16,9R38 ва 420/85R38 шиналардан 130 кПа дан катта бўлмаган ички ҳаво босимларида баҳор мавсумида, 18,4R38 шинанинг 120 кПа дан кичик ички ҳаво босимида баҳор мавсумида фойдаланиш тавсия этилади. Демак, 15,5-38; 16,9R38; 420/85R38 ва 18,4R38 шиналар орасидан танлаб олинган 18,4R38 шина баҳор мавсумида 120 кПа дан кичик ички ҳаво босим ва унга мос юкланишларда фойдаланилса, тупроққа бераётган максимал босими энг кам бўлишига эришилади. Шиналарнинг турли хил тик юкланиш ва ички ҳаво босимларида МТАнинг тупроққа бераётган босимини аниқлаш. Танланган шинанинг турли хил тик юкланиш ва ички ҳаво босимларида МТАнинг тупроққа бераётган босимини аниқлаш бўйича тажрибалар истиқболли ТТЗ 1030 тракторида ПН-4-30 осма плуг, Циркон 7/250 ротацион культиватор, ГН-2,8 грейдер пичоғи, КБН-0,35 канал қазгич-текислагич, СМХ-4-04-01 пахтачилик сеялкаси, МВХ-5,4 мотига, КХО-3,6 култиватор ёки ВМ-600 штангали пуркагичлар билан агрегатланган ҳолда унинг ғилдиракларига 15,5-38; 16,9R38; 420/85R38 ва 18,4R38 шиналарни навбатма-навбат ўрнатиб ўтказилди. Тажрибаларда чопиқ тракторининг орқа ғилдиракларига ўрнатилган мазкур шиналарнинг ички ҳаво босимлари ва тик юкланишларига боғлиқ ҳолда уларнинг тупроққа кўрсатаётган максимал босими аниқланди ҳамда олинган натижалар асосида график боғланишлар қурилди. Олинган натижаларга кўра, МВХ-5,4, ВМ-600, Циркон-7/250 ва КХО-3,6 лардан тузилган агрегатларда 15,5-38 шинанинг тупроққа босими рухсат этилган меъёр талабини таъминламагани учун ундан дала ишларида фойдаланиш тавсия этилмайди. ПН-4-30 осма плуг(16,6 кН, 120 кПа)дан тузилган агрегатда эса рухсат этилган босим меъёрларини таъминлайди. Лекин, шина ортиқча юкланиш билан ишлайди. 16,9R38 ва 420/85R38 шиналарни ПН-4-30, МВХ-5,4, СМХ-4-04-01 ва 15 ВМ-600 лардан тузилган агрегатларда уларнинг 120 кПа дан кичик ички ҳаво босимларида ва уларга тик юкланишнинг 20,99 кН дан катта бўлмаган қийматларидагина далада ишлатишга тавсия этилади. Тадқиқотлар натижасига кўра, ўрганилган шиналар орасидан 18,4R38 шинасини тупроққа босими бошқаларига нисбатан камроқ эканлиги маълум бўлди. 3-расмда 18,4R38 шинанинг турли ички ҳаво босимларидаги тупроққа максимал босими q max ни тик юкланиш Q га боғлиқ равишда ўзгариш графиклари келтирилган. Бунда А, Б, В, Г, Д, Е, Ж, И – тик чизиқлар ТТЗ 1030 трактори ва мос равишда ПН-4-30 осма плуг, Циркон-7/250 ротацион культиватор, СМХ-4-04-01 пневматик модулли пахтачилик сеялкаси, МВХ- 5,4 мотига, КХО-3,6 култиватор ва ВМ-600 штангали пуркагичлардан тузилган агрегатларда битта шинага тушаётган юкланишни ифодалайди. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling