Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Тўрт ғилдиракли кенг қамровли МТАнинг даладан ўтишлар


Download 2.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/32
Sana30.08.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1671413
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.

Тўрт ғилдиракли кенг қамровли МТАнинг даладан ўтишлар 
сонини камайтириш ҳисобига зичланишни камайтириш. МТАнинг 
даладан ўтишлари сонини ортиши ғилдираклар изларининг умумий юзини 
ортишига ва иш унумини камайишига олиб келади, бу эса ҳосилдорликка 
салбий таъсир этади.
Уч ғилдиракли тракторлар бўйлама ва кўндаланг 
турғунлигининг камлиги МТА иш унумини оширишда улар асосида кенг 
қамровли агрегатлар тузиш имкониятларини чеклайди. 
Тўрт ғилдиракли трактор турғунлигининг юқорилиги, эксплуатацион 
массасининг 
тўртта 
ғилдиракларга 
тақсимланиши 
сабабли 
улар 
қўлланилганда тупроқнинг зичланиши ва шинанинг юкланиш даражасини 
ҳамда кенг қамровли машиналарни қўллаш ҳисобига ёнилғи сарфини 
камайтириш имкони мавжуд. 
Назарий ҳисоблардан келиб чиқадики, МТАни далага ишлов бериш учун 
киришдаги умумий изларининг юзи даланинг узунлиги ва энининг ҳар 
қандай қийматида бир гектар майдон учун деярли бир хил бўлди. Экишда ва 
қатор ораларига ишлов беришда тўрт ва олти қаторли МТАларнинг даладан 
ўтишлари сони ва ғилдирак қолдирган умумий изларнинг юзи бир-биридан 
1,5 мартага фарқ қилди. 
Демак, қатор ораларига ишлов беришда тўрт ғилдиракли трактор ва кенг 
қамровли қишлоқ 
хўжалик 
машинасидан 
тузилган 
агрегатлардан 
фойдаланиш даладаги ғилдираклар босадиган майдоннинг юзини 
қисқартиради, натижада уларнинг тупроққа кўрсатадиган таъсири камаяди, 
унинг зичланишини олди олинади. 
Диссертациянинг «Экспериментал тадқиқотлар» деб номланган 
тўртинчи бобида назарий тадқиқотларнинг тўғрилигини текшириш ҳамда 
мақбул шинани танлаб олиб, танланган шина параметрларининг мақбул 
қийматларини асослаш бўйича ўтказилган тажрибавий тадқиқотларнинг 
натижалари келтирилган. 
Бунда лаборатория шароитида шиналарнинг қаттиқ асосдаги из юзлари 
ва тупроқ шароити учун максимал босим қиймати, дала-тажриба 
тадқиқотларида тупроқнинг зичлиги ва унда қолдирилган шина изининг 
чуқурлиги ҳамда деформациянинг тупроқдаги тарқалиш чуқурлигини 
шинанинг параметрларига боғлиқлиги аниқланди.


14 

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling