Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Download 0.63 Mb.
bet1/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ




ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ


Қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


«Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси


«Тасдиқлайман»
Ўқув ишлари бўйича ректор муовини
__________ доц. Исмаилова Л.А.
«____» ______________ 2006 й.


«Кальцинацияланган СОДА технологияси»
фанидан


маърузалар матни


Кафедра мудири
Тоиров З.Қ.


Тошкент-2006 й.
Маъруза матнлари «Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедрасининг услубий мажлисида мухокама қилинган. 2006 йил 17 январ 5–сонли мажлис баёни. Ноорганик моддалар технологияси факультетининг услубий кенгашида мухокама қилинган. 2006 йил 24 январ 1–сонли мажлис баёни. ТКТИ илмий–услубий Кенгашида тасдикланган. 3–сонли баённома, 2006 йил 16 феврал.
Маъруза соати: 32 с.
Тузувчилар: т.ф.н. доц. Таиров З.К.
т.ф.н. Искендеров А.М.

Тақризчи: ЎзР ФА «Умумий ва ноорганик кимё» институтини лаборатория мудири акад. Тухтаев С.


«СМТ» кафедраси профессори Атакузиев Т.А.


АННОТАЦИЯ


Ушбу маъруза матнида кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш технологиясига асосий эътибор берилган. Сода ишлаб чиқаришнинг барча бўлимлар учун физик-кимёвий асослари ва замонавий технологик схемалари келтирилган. Келтирилган маълумотлар Республикамизда қурилаётган Қўнғирот сода заводи ишлаб чиқаришига бевоста боғланган.


Бундан ташкари кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш технологияси бўйича жахондаги замонавий технология, техника ва илмий ишлар янгиликлари берилган.

Маъруза - 1


КИРИШ

Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш тарихи


Сода (натрий карбонат) қадимги даврлардан маълум бўлган. Сода денгиз ўсимликлар куллари ва табий содавий кўллардан олинган.
1775 йилда француз олими Леблан саноатда куйидаги усул бўйича сода ишлаб чиқаришни таклиф этган:
2NaCl + H2SO4  Na2SO4 + 2HCl
Na2SO4 + CuCO3 + 2C  Na2CO3 + CuS + CO2
Ҳосил бўлган қаттиқ моддадан сув ювиш усули билан сода эритмаси олинган. Эритмани буғлатиш натижасида каттиқ сода ишлаб чиқарилган.
1865 йилда бельгияли мухандис Сольве сода ишлаб чиқаришнинг аммиакли усулини амалга оширган:
NaCl + NH3 + CO2 + H2O  NaHCO3 + NH4Cl
2NaHCO3  Na2CO3 + CO2
Леблан усулига нисбатан Сольве усули қуйдаги ижобий томонларидан иборат:

  1. Махсулотнинг сифати юқори, тоза сода ҳосил булади.

  2. Ишлаб чиқариш жараёнингинг узликсизлиги

  3. Мехнат шароитлари яхшиланиши ва иш кучи кам сарфланиши

  4. Электроэнергия ва ёқилғиларнинг камрок сарфланиши

Ўзбекистон Республикасини халқ хўжалиги учун содага талаб катта бўлмоқда. Ҳозирги кунда сода хорижий давлатлардан катта миқдордаги валюта билан инпорт қилинади. Шунинг учун Қорақолпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрида сода заводи қурилди. Бу завод ҳам соддани Сольве усулида ишлаб чиқаради.
Юқоридаги усуллардан ташқари содани натрий гидрооксидидан олиш мумкин:
2NaOH+CO2Na2CO3+H2O
Россияда сода нефелин табиий рудасидан ҳам олиш усули мавжуд. Бу руда таркибида асосан нефелин бўлиб (3Na2OK2O4Al2O39SiO2), ундан алюминий оксид, поташ ва цемент маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади.
Соданинг халқ хўжалигидаги қўлланилиши. Сода халқ хўжалигида кўп саҳоларда қўлланилади ва шунинг учун бу маҳсулот кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда жаҳон бўича 30 млн. т дан ортиқ сода ишлаб чиқарилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида бир йилда 120000 тн миқдорида содага талаб бор.
Сода халқ хўжалигигининг қуйидаги соҳаларида қўлланилади:

  1. Кимё саноатида (фенол, бўёк моддалар ишлаб чиқариш учун);

  2. Шиша ишлаб чиқариш саноатида;

  3. Рангли металлургияда;

  4. Озиқ-овқат, целлюлоза, қағоз саноатида;

  5. Нефт кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида;

  6. Медицина саноатида;

  7. Электротехника саноатида;

  8. Бошқа соҳаларда.




Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling