Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим
Download 0.63 Mb.
|
Soda texnologyasi 2
Таянч сўз ва иборалар
Карбонизация, карбонизацион колонна, дастлабки карбонизация, карбонизацион колоннанинг совитилиши, натрий гидрокарбонат, карбонизация даражаси, колонналар серияси, диоксид углерод гази. Маъруза - 7 Гидрокарбонат суспензиясини фильтрлаш Карбонизацион колонналар суспензия таркибидаги гидрокарбонат натрий ажратиш учун фильтрлаш жараёни қўлланилади. Ҳосил бўлган кристаллар кальцинациялаш булимига берилади, фильтрдан чиқаётган суюқ фаза эса дистилляция бўлимига аммиакни регенерация қилиш учун берилади. Сода ишлаб чикаришнинг фильтрация бўлими технологик схемаси 6-расмда келтирилган. Т рубалар орқали карбонизацион колонналардан суспензия катта диаметрли трубага (1) юборилади. Ундан кейин суспензия умумий труба оркали фильтрнинг сақлангичига (2) берилади. Суспензиянинг миқдори дроссел тўсгичлари (3) билан регулировка қилинади. Суспензиянинг ажаратилиши барабанли ваккум-фильтрларда амалга оширилади. Фильтр барабанидан олинган чўкма транспортер билан натрий гидрокарбонатни кальцинация этиш бўлимига юборилади. Фильтр тўсгичдан ўтган ҳаво ва фильтрнинг суюқ фаза аралашмаси сепараторга (4) келиб тушади ва бу ерда бир биридан ажратилади. Расм - 6. Фильтрлаш бўлимининг схемаси. 1-сиғим; 2-вакуум-фильтрлар; 3-дросел тосгичлари; 4-сепараторлар; 5,8,10-насослар; 6-фильтр суйиқликнинг йиғгиши; 7-буферли йиғгиш; 9-фильтрдаги чукмани ювиш учун суюкликнинг йиггичи, 11-фильтр хавосининг ювитгичи. Сеператордан (4) фильтрнинг суюқ фазаси йиггич коллекторидан ўтиб, фильтр суюқ фаза йиғгичига (6) берилади ва ундан насос (5) ёрдамида дистилляция бўлимига юборилади. Сепараторлардан (4) ҳаво умумий ваккум-коллектор орқали ваккум-насос (10) билан атмосферага чикариб юборилади. Ҳаво таркибидаги аммиак ва доксид углеродни ушлаб қолиш учун ваккум-фильтр сепараторлари ва ваккум-насослар орасида фильтрлар ҳавоси ювитгичи (11) ўрнатилган бўлади. Фильтрдаги натрий гидрокарбонат чўкмасини ювиш учун йиғгични (9) суюқ фазаси ишлатилади. Фильтр газмолларини регенерация қилиш учун воздуходувкалар билан фильтрларга сиқилган ҳаво берилади. Фильтрга ортиқча миқдорда суспензия берилади, чунки трубкасида дойимий сатх сақлаб туриш учун ортиқча суспензия трубадан трубопровод орқали буферли йиғгичга (7) келиб тушади. Буферли йиғгичнинг ичида аралаштиргич жойлашган бўлади. Суспензия йиғгичдан (7) насос оркали дастлабки йиғгичга (1) берилади. Йиғгичга (7) минимал миқдорда суспензия келиб тушиши учун маълум шароитларда жараённи олиб борилиши зарур. Қисман ювитиш сувлари эригани ва унинг майда кристаллари филтрдан ўтганлиги сабабли гидрокарбонат натрийнинг йўқолишлари кузатилади. Бундан ташқари қисман қайтар реакция ўтганлиги учун ҳам гидрокарбонат натрийнинг йўқолиши бўлади: NaHCO3+NH4Cl⇄NaCl+NH4HCO3 Ювиш сувнинг ҳарорати 450С ва миқдори ошган ҳолда ҳамда фильтрлаш тўсгич бутунлиги бузилганда фильтрлаш жараёнида йўқолишлар миқдори кўпайиб кетиши кузатилади. Кальцинация стадиясида гидрокарбонат натрий таркибидаги намликга иссиқлик сарфланиши ва буғланаётган намликнинг миқдорларига богликлиги қуйидаги жадвалда келтирилган.
Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling