Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим
Download 0.63 Mb.
|
Soda texnologyasi 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Дистиллер суюқликнинг нефт қозилмаларга берилиши
Назорат саволлариКалцинацияланган сода ишлаб чиқаришида қандай чиқиндилар бор? Кам чиқиндили технология яратишда қандай вазифалар бажарилиши керак? Кам чиқиндили технология яратилишидаги асосий йуналишлар? Тоза сувлар истеъмолини камайтириш йўллари? Сув истеъмолини камайтирилиши кандай самара беради? Калций ълориднинг халқ хўжалигида қўлланилиши? Дистиллерли суспезиянинг дастлабки карбонизацияси ва тиндирилиши? Калций хлориднинг асосий хоссалари? Калций хлориднинг буғлатилиш жараёни? Калций хлориднинг ваккум-кристаллизацияси? Таянч сўз ва ибораларДистилерли суспензия, каттиқ шлам, газсимон моддалар, иккиламчи моддий ресурслар, калций хлорид, кам чикиндили технология, сув айланма тизими, дастлабки карбонизация, тиндирилиш, буғлатиш, ваккум-кристаллизация, доналаш аппарати. Маъруза - 12 Дистиллер суюқликнинг нефт қозилмаларга берилишиМахсус тайёргарлик билан дистиллер суюқликни нефт қазилмаларга бериш, уни утилизация қилинишининг варианти ҳисобланади. Нефт олиш жойларига сода ишлаб чиқариш яқин жойлашган ҳолда бу вариантнинг қуйидаги ижобий томонлари бор: сув сарфланиши кескин камаяди; юқоризичликли суюқлик ишлатилган ҳисобига нефт ишлаб чикариш унумдорлиги ошади; дистиллер суюқликдан калций хлорид ишлаб чикаришда иссиқлик сарфланиши камаяди; суюқликни тайёрлаш учун «ок денгиз» лардан (шламйиғғичлардан) фойдаланиш мумкинлиги; Нефт ишлаб чикаришида дистиллерли суюқликни қўллаш учун уни тайёрлаш усули қуйдаги поғоналардан иборат: шламйиғгичида («оқ денгизда») дистиллерли суспензияни тиндириш; гипс бўйича ўта туйинишини олиб ташлаш мақсадида тиндирилган дистиллер суспензияга сув қўшиш; ретурли шлам иштирокида сув қўшилган дистиллер суюқликни оҳак тош куйдириш ўчоқлар гази билан карбонизациялаш; дистиллерли суюқликни тиндириш ва транспорт қилиш. Дистиллерли суспензия дистилляция бўлимидан (9-расм) шламузатувчилар орқали тиндиргичнинг (1) биринчи бўлимига берилади. Шуни айтиш керакки, буғлатувчидан кейин дистиллерли суюқликга қайта ишланиш суви (масалан, оҳак тош куйдириш ўчоқларининг чиқинди сувлари) ёки тиндирилган ва совутилган дистиллерли суюқликлар қўшилади. Тиндиргичнинг биринчи бўлимида шлам чўктирилиб, тиндирилган суюқлик иккинчи бўлимига (2) оқиб тушади ва бу ердан у аралаштириш резервуарга (3) йўлланилади. Калций сулфат бўйича ўта тўйинишини олиб ташлаш учун аралаштириш резервуарига сув қўшилади. Сувнинг миқдори хлорид ва сулфат ионлар концентрацияларига ва дистиллерли суюқликнинг температурасига боғлиқдир. Таркибида 50 н.д. хлорид ва 0,24 н.д. сулфат ионлари бор дистиллерли суюқлик карбонизациялашга юборилади. Карбонизация ионларининг пастги қимига 39% углерод диоксидли оҳак тош куйдириш ўчоқларининг гази берилади Расм – 9. Нефть қазувчиларга дистилляция суюқлик беришнинг тайёргарлик схемаси. 1- тиндиргичнинг биринчи бўлими («Оқ денгиз»); 2 – тиндиргичнинг иккинчи бўлими; 3 – аралаштиришнинг резервуари; 4 – карбанизацион минораси; 5 – қўиқлаштиргич; 6 – суюқлик сиғими. Газнинг сарфланиши тахминан 1,7м3/м3 суюқликга ташкил қилади. Карбонизаторда қуйидаги реакциялар ўтади: Са(ОН)2+СО2СаСО3+Н2О СаСО3+СО2+Н2О⇄Са(НСО3)2 Иккинчи реакция углерод диоксид ортиқчалигида ўтади, яъни ҳосил бўлаётган кальций гидрокарбонатнинг миқдори тўғрида тўғри СО2 ортиқчилигига боғлиқдир. Кальций гидрокарбонат мустахкам бирикма бўлганлиги учун жараёнга сарбий таъсир кўрсатади, чунки кальций гидрокарбонатли суюқлик келиб тушиши натижасида «оқ денгиз»да СаСО3нинг қўшимча миқдорда чўкмаси ҳосил бўлиши мумкин ва магистрал трубаузатгичлар инкрустацияга учрайди. Шунинг учун карбонизаторга келиб тушаётган дистиллер суюқликнинг ишқорига ва сарфланишига кўра оҳак тош куйдириш ўчоқ газларининг миқдори қаттиқ назорат остида бўлиши зарурдир. Карбонизация колоннасининг деворларида СаСО3 инкрустацияларини ҳосил бўлиши тезлигини камайтириш учун аппаратга қуйиқлаштирувчидан (5) ретурли шлам берилади (берилаётган дистиллер суюқлиги хажмига нисбатан 18-22%). Ретурли шламда СаСО3 нинг конценрацияси 240 г/л ни ташкил қилади, карбонизация колонналаридан чиқаётган шламларда 40 г/л. Карбонизация жараёнидан кейин суспензия қуйиқлаштирувчига (5) берилади ва ундан ретурли шлам ҳам карбонизация жараёнида ҳосил бўлган шламлар ажратилади. Тиндирилган суюқлик тўлиқ тиндирилиши учун сақлангичга (6) берилади («оқ денгиз» бўлимига) ва ундан кейин нефт қазмасига юборилади. Қуйиқлаштирувчининг пастги қисмидан махсус насос билан шлам йиғгичига жўнатилади. Қуйида технологик режим нормалари келтирилган: Дистиллерли суспензиянинг тиндирилиш жараёни Ҳарорат, 0С: Йиғгичга тушаётган супензия ……………8010 Суюқлангичга тушаётган суюқлик ………...205 Дистиллерли суюқликнинг карбонизацияси Суюқланган дистиллерли суюқликдаги SО42- ионларнинг миқдори, н.д. ………………………..0,250,01 Ретурли шламдаги СаСО3 миқдори, г/л …………200 дан кам эмас Оҳак тош куйдириш ўчоқ газлари: Ҳарорати, 0С ……………………………………….2,55 СО2 миқдори, % (ҳажм) …………………………..39 дан паст эмас Карбонизацион калонналар суспензияси Ишқорлик (рН) …………………………………….9,00,8 Чўкманинг заррачалар миқдори, г/л ………………..(оптимал 9,2) Тайёрланган дистиллерли суюқлик Чўкманинг заррачалар миқдори, мг/л ……………….20 дан ортиқ эмас Калтирилган усул қуйидаги сифатлар билан дистиллерли суюқлик ҳосил қилишга имконият яратади. ОН- ионлари йўқлиги, Ғе3+ ва Мg2+ ионлари билан биргаликда пластларни килматация қилувчи эрувчансиз чўкмалар ҳосил бўлади; ПДК дан юқори бўлмаган миқдорда чўкмаган заррачалар ва механик аралашмаларнинг борлиги; гипс бўйича ўта тўйингани йўқлиги. Маъруза - 13 Милиоран ва озуқа минерал қўшимча ишлаб чикариш Нордон ва ишқорли турпоқларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида оҳакли милорациялаш моддалар қўлланилади. Оҳакли моддалар асосида озуқа минерал қўшимчалар ишлаб чиқариши ҳам катта аҳамиятга эга. Сода ишлаб чиқариш иккиламчи карбонатли махсулотлардан олинган мелиорант самарадорлиги бўйича оҳакли ун, гипс ва бошқа мелиоранташ компонентлар қолишмайди ёки ўтиб ҳам кетади, чунки дистиллер суспензиянинг каттиқ фазадаги кальций ионлар юқори фаолликга эга ҳамда унинг таркибида олтингугурт билан магний борлиги учун. Мелиорант турпоқларнинг қуйидаги физик-кимёвий хоссаларига ижобий таъсир кўрсатади: алмашинув-ютилган катионларнинг миқдори алмашинув калций кўпайиш томонга ўзгаради ва натижада нордонли турпокларда водородли ионларнинг миқдори камаяди, тузли турпоқларда эса алмашинув натрий миқдори камаяди; турпоқли эритмаларнинг реакцияси ўзгаради, гидролитик нордонлик камаяди ва рН 5,5-5,6 дан 6,2-6,4 гача ошади; турпоқ массасининг дисперслиги ва органик моддаларнинг ҳаракатланиши камаяди, айниқса баҳор вақтида; турпоқ қатламининг структураси яхшиланади ва турпоқнинг ёпишқоқлиги 1,22 марта камаяди. Қишлоқ хўжалик қуш ва ҳайвонлар рационидаги пўрнинг ўрнига ҳам озуқа минерал қўшимча қўлланилиши мумкин. Мелиорант ишлаб чиқариш схемаси 10 расмда келтирилган. Дистиллерли суспезия тиндиргичга (1) берилади ва бу ердан тиндирилган фаза калций хлорид ишлаб чиқариш фазасига юборилади, қуйиқланган фаз эса сақлангич (2) орқали камерали филтрпрессга (3) юборилади. Йиғгичдан (4) филтрат калций хлорид ишлаб чиқаришга йўлланилади. Ювувчи филтрат ва филтр газмоли ювилгандан кейин ҳосил булган регенерацион суюқликлар йиғгичида (5) йиғилиб, оҳакли сут тайёрлаш ва бошқа технологик талабларни кўндириш учун йўлланадилар. Расм – 10. Мелиоранд ишлаб чиқиш схемаси. 1–тиндиргич; 2 – оралиқ сиғим; 3 – камерали фильтр-пресс; 4 – фильтрат йиғитгич; 5 – ювувчи сувларни йиғгич; 6 – транспортер; 7 – бункер выбродозатор; 8 –аралаштирувчи; 9 – певмо қурилма; 10 – барабанли қуритгич; 11 – чуккишли майдалагич; 12 – силос. Филтрланган чўкма транспортер (6) орқали бункер-вибродозаторга (7) берилади ва ундан кейин аралаштирувчига (8). Ретур сифатида аралаштирувчига махсулотнинг бир қисми берилади (нисбати 1:1,5). Ретур ва намли шламлар аралаштирилгандан кеийн материал барабанли қуритгичга (10) юкланади ва 8% намликгача қуритилади. Қуритилгандан кейин материал чўкичли дробилкада (11) майдаланади ва пневмоқурилма (9) билан силосларга (12) берилади. Силосдан махсулот истеъмолчиларга юборилади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling