Тошкент кимё-технология институти қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлим


Download 0.63 Mb.
bet19/21
Sana13.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1265745
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Soda texnologyasi 2

Калцинацияланган сода ишлаб чиқариш асосида ҳар хил
махсулотларнинг камчиқиндили комбинацияли олиш технологияси
Хомашёдан комплексли фойдаланиш асосида хар хил махсулотларнинг кам чиқиндили комбинацияли ишлаб чикарилишларини яратиш, сода санотининг перспектив вазифаси ҳисобланди. Бунинг хисобига махсулотларнинг ассортименти кенгаяди ва атроф мухит мухофазаси муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.
Қуйида илмий-тадқиқот ишлар ва ижобий техник-иқтисодий баҳолаш натижасида амалда қўлланилиши мумкин бўлган технологик қарорлар келтирилган.
Сода ишлаб чиқаришнинг филтрли суюқлигидан аммиакни регенерация қилиш учун магний гидрооксидидан фойдаланиш мумкин (калций гидрооксид ўрнига). Магний гидрооксид магний хлорид олиш ва водород хлорид олиниши билан гидролиз поғоналаридан ўтиб, жараённинг бошлангич поғоналарига қайтарилади. Йўқолишлари тўлдирилган ҳолда циклда магний хлориднинг доимий микдори айланиб юради. Дистиллер сиуюқликни буғлатишда натрий хлорид ажралиб чиқиши жараёнининг қўшимча поғонаси ҳисобланади. Гидролиз жараёнида водород хлорид хлорорганик бирикмалар ишлаб чиқаришда, хлоргаз, тоза водород хлорид кислота, техникавий аммоний хлорид, барий хлорид, бошқа ноорганик ва органик маҳсулотлар олинишида ишлатилиши мумкин.
Қайта ишлаш схемасида операцияларнинг маълум кетма кетлиги бор. Биринчи навбатда сувсиз кальций хлориднинг ташкил қилинган бўлиши керак (пўрли ёки оҳак тошли карьерлар чиқиндилари асосида). Бу усулда олинган сувсиз калций хлорид янги цементлар ишлаб чикаришда қўлланилиши мумкин.
Бундан ташқари бу усул билан сода ишлаб чиқаришга зарур бўлган юқориконцентрланган углерод диоксид ҳам ишлаб чиқарилишига имконият бор.
Схеманинг кейиги поғонасида преципитат (тукли ва озуқали) ва калций хлорид (суюқ ва каттиқ) ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобига сода ишлаб чикаришнинг умумий техник-иқтисодий кўрсатгичлари яхшиланади, чунки газли НСl иккала маҳсулот ҳам олиниши учун қўлланилади. Бундай ишлаб чикаришнинг ташкил қилиниши технологик схемадан оҳак тош куйдириш ўчоқларини ва «оқ денгиз»ларни йўқотишга, анча даражага пўрли (оҳак тошли) карерларни қисқартиришга қаттиқ ва суюқ чиқиндилар йўқ бўлишига имконият яратади.
Силвинит, азот кислотаси, аммиак ва экспанзерли газдан сода, хлор ва минерал ўғитлар (калций ва аммиакли селитралар) комбинацион ишлаб чикаришини ташкил қилиш кам чиқиндли технология яратишда перспектив йўналиш деб ҳисобланади ва қуйидаги операциялардан иборат:

  • калий ва натрий нитрат ҳамда газ фазада хлор, нитрозил хлорид (NOCl), буғ ҳосил бўлиши билан силвинитнинг азот кислотаси билан қайта ишланиши;

  • газ фазага азот диоксид, хлор ва буғ ажралиб чиқиши билан газли NOCl ни азот кислотаси билан парчалаш; газлар аралашмасидан (NO2+Cl2) паст температурали ректификация усули билан NO2 ва Cl2 (компримерлашдан кейин махсулот сифатида чикарилади) газларни ажратиб олиш;

  • кислород, буғ ва азот оксидидан биринчи поғонага қайтариладиган азот кислотани синтез қилиш (азот оксидини оксидлаш учун ҳаво ишлатилади);

  • синтез колоннасидан чиқаётган газлар санитар нормаларга мувофик азот оксидларидан тозаланади ва атмосферага чиқариб юборилади;

  • таркибида юқори концентрацияда азот кислота, қолиб ва натрий нитратлар бор ҳамда 1 чи поғонадан чикарилаётган суюқликдан ректификация усули билан сувни ажратиб олиш;

  • ваккум-кристалланиш усули билан НNO3 эритмасидан эриган NaNO3 ни ажратиш (NaNO3 центрифугада ажратилади ва сода ҳамда аммиакли селитра олиш учун ишлатилади, суюқ фазадан буғлатиш усули билан HNO3 ва маҳсулот сифатида калийли селитра ажратилади);

  • NH4NO3 ажратилгандан кейин ретурли суюқликда туз эритиш усули билан сода ва NaNO3 олиш; ташкаридан газли аммиак билан олинган эритмани аммонизациялаш, ташқаридан олинадиган (экспанзерли газ) ва калцинация жараёнида ҳосил бўладиган углерод диоксид билан аммонизацияланган эритмани карбонизациялаш, филтрация усулида ҳосил бўлган натрий гидрокарбонатни ажратиш, углерод диоксид ва содани маҳсулотлар сифатида NaHCO3 калцинацияси билан олиш;

  • таркибида аммиакли селитра бор филтрли суюқликни дегазация ва буғлатиш қилиш; NH4O3 кристалларини ваккум-кристалланиш қилиш ва NH4NO3 кристалларини центрифугада ажратиш, қуритиш ва махсулот сифатида қўллаш (суюқ фаза NaNO3 ни эритиш учун юборилади).

  • Шундай қилиб, бу комбинацияли ишлаб чиқаришнинг қаттиқ ва суюқ чиқиндилари бўлмайди ва газ чиқиндилари маълум усуллар билан зарарсизланади.




Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling