Тошкент кимё-технология институти


.3. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

2.4
.3. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби 
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш сертификатлаш 
идоралари томонидан амалга оширилади. 
Сертификатлаштириш идорасини танлаш аризачи томонидан мустақил 
амалга оширилади. 
Ариза берувчи исталган вақтда, сертификатлаштириш идоралари эса 
аризачининг биринчи талаби асосида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши 
шарт: 


а) мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот 
турларининг рўйхати ёки рўйхатдан кўчирма; 
б) Идора сертификатлаштириш доирасига тааллуқли бўлган 
маҳсулотни сертификатлаш қоидалари;
в) сертификатлаштириш бўйича хизматлар нархлари (тарифлари) 
прейскуранти; 
г) давлат ваколатли органида аккредитация қилинганликни 
тасдиқловчи ҳужжат. 
Сертификатлаштириш идораси, кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар 
нусхаларини тақдим этганда уларнинг нусхаларини тайёрлаш учун кетган 
ҳаражатларнигина сўровчидан ундиришга ҳақли. 
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини 
расмийлаштириш учун ариза берувчи сертификатлаштириш идорасига ариза 
билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: 
− 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси; 
− 
маҳсулотни ёрлиқлаш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот); 
− 
гигиеник сертификат нусхаси.
Ариза берувчи томонидан айни бир вақтда гигиеник сертификат ва 
мувофиқлик сертификати олишга ариза берилган тақдирда гигиеник 
сертификат нусхаси талаб этилмайди. 
Четдан олиб келинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун 
қуйидагилар тақдим этилади: 
− 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (у 
мавжуд бўлганда); 
− 
маҳсулотни ёрликлаш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
− 
божхона ҳудудига етиб келганлиги тўғрисида белги қўйилган илова 
ҳужжат (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура)лар нусхаси. 
Ариза назарда тутилган тақдирда, сертификатлаштириш идораси 
сертификатлаштириш ишларини гигиеник сертификат (ветеринария ва 
фитосанитария хулосалари) нусхаларини олиш муддатини ҳисобга олган 


ҳолда кечиктириб бошлаши мумкин. 
Бу ҳолда сертификатлаштириш идораси мувофиқлик сертификатини 
фақат ариза берувчи томонидан ижобий натижаларга эга бўлган 
ҳужжатларнинг барча зарур нусхалари тақдим этилгандан кейин беришга 
ҳақлидир. 
Сертификатлаштириш идораси ариза берилган кундан бошлаб икки кун 
муддатда жойига бориб сертификатлаш синовларини ўтказиш учун маҳсулот 
намуналарини танлаб олади ва идентификация қилади. 
Намуналар сони, танлаб олиш тартиби, идентификация қилиш ва 
сақлаш қоидалари маҳсулотга берилган меъёрий ҳужжатларда белгиланади. 
Ариза берувчи ўз маҳсулотининг танлаб олинишида ва синовларида 
қатнашиш ҳуқуқига эга. Намуналарнинг сақланиши, сифати ва 
синовларининг ишончлилиги учун синов ўтказишга тақдим қилинган 
лаборатория (марказ) жавобгар ҳисобланади. Синовлар бўйича 
баённомаларини масъул мутахассислар имзолайди ва лаборатория раҳбари 
тасдиқлайди. [9] 
Ариза берувчи сертификатлаштириш идорасига аккредитация қилинган 
лабораториялардаги маҳсулот синовлари бўйича қўшимча ҳужжатларни 
тақдим этиши мумкин. Агар маҳсулотни алоҳида кўрсаткичлари бўйича 
синовлар турли синов лабораторияларида ўтказилган бўлса, у ҳолда 
синовларнинг ижобий натижалари билан бирга барча зарур баённомаларнинг 
мавжудлиги маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигининг 
ижобий баҳоси ҳисобланади. 
Республикага 
четдан 
келтириладиган, 
мажбурий 
тартибда 
сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга меъёрий ҳужжат мавжуд 
бўлмаганда, сифат ва хавфсизлик бўйича сертификатлаштириш синовлари 
маҳсулотнинг ана шундай турлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 
амалга оширилади.
Аризачи томонидан четдан олиб келинаётган маҳсулотга зарур 
меъёрий ҳужжат ёки техник таснифномалар тақдим этилмаган тақдирда, 


мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига 
ҳужжатлар бўйича ёки гигиеник сертификат асосида, уни идентификация 
қилган ҳолда амалга оширилади (озиқ-овқат маҳсулотига ва озиқ-овқатга 
қўшиладиган қўшимча маҳсулот учун). 
Лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек 
ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган комплектини тақдим этиш мувофиқлик 
сертификати беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу тўғрида 
сертификатлаштириш идораси ариза берувчига аниқ қонунчилик 
нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилади. 
Хулоса беришни рад этганлик юзасидан ариза берувчи белгиланган 
тартибда шикоят қилиши мумкин. 
Сертификатлаштириш идораси тақдим этилган ҳужжатлар ва 
синовларнинг ижобий натижалари асосида икки иш куни мобайнида 
мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради. 
Мувофиқлик сертификати четдан олиб келинаётган маҳсулотларга 
маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига, кўплаб ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот учун эса - 3 йилга берилади. 
Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати 
бериш учун сертификатлаштириш идораси ариза берувчидан маҳсулотни 
кўплаб ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш 
мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариладиган объектларни белгиланган 
тартибда текширади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома 
расмийлаштирилади, ундан мувофиқлик сертификати бериш тўғрисида қарор 
қабул қилишда фойдаланилади.
Ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар 
мувофиқлик сертификатида келтирилади. 
Текширишни ўтказиш муддати, ишлаб чиқаришнинг шакли ва 
тоифаларига кўра, синовлар учун намуналар танлаб олинган вақтдан бошлаб 
10 иш кунидан ошмаслиги керак. Текшириш ўтказилганлиги учун тўлов 
амалда сарфланган вақт бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган 


харажатлар калькуляциясига биноан ундирилади. 
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати 
сертификатлаштириш идораси томонидан синовлар натижалари олинган 
вақтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак. 
Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати 
берган сертификатлаштириш идораси ҳар йили камида бир марта, 
маҳсулотнинг 
сертификатлаштиришда 
белгиланган 
талабларга 
мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулотни 
инспекция назорати текширувини ўтказади. 
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг 
амал қилиши тасдиқланиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд белгиланган 
тартибда бекор қилиниши мумкин. 
Лаборатория 
синовларини 
ўтказганлик, 
сертификатни 
расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, лицензия 
ажратмалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан 
келишилган ҳолда "Ўзстандарт" агентлигининг йўриқнома ҳужжатлари 
асосида белгиланади. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling