Тошкент кимё-технология институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


3-
Боб. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ 
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
3.1
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сертификатлаштириш 
жараёнларининг қисқача тавсифи 
 
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сертификатлаштириш асосан 
қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: 

маҳсулот, жараён ва хизматларда фуқароларнинг ҳаёти ва 
соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш, ташқи-муҳитни асраш, буюм 
(товарлар)ни бир хиллиги ва ўзаро алмашинувчанлиги масалалари, ҳамда 
истеъмолчини ҳимоя қилиш; 

халқаро савдода техникавий тўсиқларни бартараф қилиш, товарлар 
(буюмлар, жараён ва хизматлар)ни рақобатдошлик қобилиятини оширишдан 
иборат.

тайёрловчи (сотувчи, бажарувчи) томонидан тақдим этилган 
маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш. 
Маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги 
бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи билан 
тасдиқланган ва ЎзР Адлия вазирлигида 2005 йил 18 мартда 1458-сон билан 
рўйхатга олинган “Маҳсулотларни сертификатлаш” қоидалари билан 
белгиланади. Бу ҳужжат маҳсулотларни, шу жумладан импорт қилинадиган 
маҳсулотларни, мажбурий сертификатлашда қўлланилади. У шунингдек 
маҳсулотларни ихтиёрий сертификатлашда ҳам қўлланилиши мумкин. 
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёни 
умумий шаклда қуйидаги босқичлардан иборат: 

сертификатлашга буюртма бериш; 

буюртма бўйича қарор қабул қилиш, шу жумладан сертификатлаш 
схемасини танлаш; 



сертификатлаштириш бўйича шартнома тузиш;

апробация ўтказиш ва далолатнома тузиш (фақат қишлоқ хўжалик 
экинлари учун)[ уруғчилик тўғрисидаги ЎРҚ] 

апробация натижаларини таҳлил қилиш ва сертификатлаштириш 
жараёнини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича қарор қабул қилиш. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling