Тошкент кимё-технология институти


  Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

2.4 
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш 
тартиби 
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни сертификатлаштириш 
тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги №318-сонли 
«Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига биноан "Ўзстандарт" 
агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва 
сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидаги ишларни 
амалга оширишади: 


− 
четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган 
идоралар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна 
олишнинг чекланган нормаларини белгилаш; 
− 
аккредитация қилинган идоралар ва лабораториялар ўртасида 
синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар 
турларини белгилаш; 
− 
ўзларига қарашли аккредитация қилинган лабораторияларда 
маҳсулотларни синовдан ўтказиш хизматларига тарифларни Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигида (унинг ҳудудий бўлинмаларида) олдиндан 
декларация қилиш. 
Мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини текшириш фақат 
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларга нисбатан қонун 
ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ваколатли давлат органлари томонидан 
амалга оширилиши мумкин. 
"Ўзстандарт" 
агентлигида 
"Стандартлаштириш 
тўғрисида"ги 
Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган стандартлаштириш 
бўйича меъёрий ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш 
тартиби 
тўғрисидаги 
Низомнинг 
ҳамда 
Мажбурий 
тартибда 
сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда 
сертификатлаштиришнинг тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган 
хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган Қоидаларининг Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказади ва мажбурий тартибда 
сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг 
сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни кўрсатган 
ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган 
идораларга жўнатади. Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботи 
схемаси 2.2-расмда келтирилган. 



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling