Тошкент кимё-технология институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

 
2.3
Ўзбекистон миллий сертификатлаштириш тизими 
"
Ўзстандарт" 
агентлиги 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
сертификатлаштириш бўйича миллий органи бўлиб, амалдаги қонунчиликка 
биноан қуйидаги фаолиятларни бажаради: 
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади
сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, 
улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон қилиб боради; 
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг 
лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ҳукумат муҳокамасига тақдим 
этади; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда 
сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш тўғрисида 
қарорлар қабул қилади, шунингдек сертификатлаштириш натижаларини 
ўзаро эътироф этиш тўгърисида битимлар тузади, сертификатлаштириш 
масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро 
ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради; 
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини 
белгилайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига 
киритади; 
сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган 
сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади; 
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан 
давлат назоратини амалга оширади; 
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари 
бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик 
белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади. 
Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш тизимининг қуйидаги 
сертификатлаштириш турлари амалга оширилади: 


− 
Мажбурий сертификатлаштириш; 
− 
Ихтиёрий сертификатлаштириш; 
Мажбурий сертификатлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланган махсус рўйхатга киритилган, ишлаб 
чиқариладиган, 
олиб 
кириладиган 
ва 
олиб 
чиқиладиган, 
сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар киради. 
Юкоридаги рўйхатга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкининг 
хавфсизлигини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ўзароалмашинувчанлик ва 
мослашувчанликни таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларда талаблари 
белгиланган, маҳсулотлар ёки хизматлар киритилади. Бу руйхатдан ташкари 
Олий Мажлис томонидан қабул килинадиган Қонунларга асосан, Президент 
фармонларига асосан маълум хизматлар ва маҳсулотлар учун ҳам худи 
шундай талаблар қўйилиши мумкин.
Ихтиёрий 
сертификатлаштиришга 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Қонунлари, Президент фармонлари, ҳамда ҳукумат қарорларига асосан 
рўйхатга киритилмаган хизматлар ёки маҳсулотлар кириши мумкин, бу 
вақтда ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ёки истеъмолчилар (кейинчалик - 
сўровчи) ташаббуси билан ихтиёрий тартибда сертификатлаштириш 
ўтказилади. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling