Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ўртасида Кимё фанидан ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш тартиби тўғрисида
Download 21.67 Kb.
|
Kimyo olimpiada
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Олимпиаданинг мақсад ва вазифалари
“ТАСДИҚЛАЙМАН” ТКТИ Янгиер филиали Директори_________З.Т.Хакимов “___” ______________ 2023 йил Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ўртасида Кимё фанидан ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур Низом Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ўртасида Кимё фанидан фан олимпиадасини (кейинги ўринларда Олимпиада деб юритилади) ташкил этиш, ўтказиш ҳамда унда қатнашиш ва олимпиада ғолибларини аниқлаш тартибини белгилайди. 1.2. Олимпиадани ўтказишга филиални “Кимёвий технология” кафедраси (кейинги ўринларда Кафедра деб юритилади) масъул ҳисобланади. 1.3. Олимпиадани ташкил этиш юзасидан кафедра баённомаси асосида филиал талабалари ўртасида Кимё фани бўйича ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади. 1.4. Ташкилий қўмита Олимпиаданинг ташкилий-техник ва ахборот тизимларини ташкил этиш, Олимпиада ғолиблари ва иштирокчиларини рағбатлантириш вазифаларини таъминлайди. 1.5. Олимпиадада Кимё таълим йўналишидаги белгиланган фанлардан ёзма иш, тест ва лаборатория топшириқлари шаклида ўтказилади. 1.6. Олимпиаданинг адолатли ўтказилишини назорат қилиш ҳамда натижаларини таҳлил этиш Кафедра ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. 2-боб. Олимпиаданинг мақсад ва вазифалари 2.1. Олимпиаданинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади: талабаларда ижодий қобилиятларни ҳамда илмий-тадқиқотчилик фаолиятига бўлган қизиқишни ривожлантириш; таянч компетенцияларни, касбий-аҳамиятли шахс сифатларини, эгалланган билимларни амалиётда қўллаш мотивацияларини шакллантириш; ёшлар ўртасида илмий билимларнинг кенг тарқалиши ва оммалашишига эришиш; иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва интеллектуал ривожланиши учун шарт-шароитларни кенгайтириш. 2.2. Олимпиаданинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: иқтидорли ва қобилиятли талабаларни саралаш ва қўллаб қувватлаш ҳамда ижодий қобилиятларини намоён этишларига шароит яратиш; интеллектуал салоҳиятини ривожланиш имкониятларни кенгайтириш; мантиқий фикрлаш ва илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш; ностандарт вазиятларда мустақил ечимлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Download 21.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling