Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ўртасида Кимё фанидан ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш тартиби тўғрисида


-боб. Олимпиада ўтказиладиган фанлар


Download 21.67 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi21.67 Kb.
#1508819
1   2   3
Bog'liq
Kimyo olimpiada

3-боб. Олимпиада ўтказиладиган фанлар
3.1. Кафедра профессор-ўқитувчилари вакилларидан иборат Олимпиада фанларини экспертизадан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) шакллантирилади.
Олимпиада Кимё таълим йўналиши ўқув режасидаги таклиф этилган ҳамда Ишчи гуруҳ ижобий хулосасига эга фанлар бўйича ўтказилади.
3.2 Олимпиадада филиал барча таълим йўналишларининг барча иқтидорли талабалари иштирок этишлари мумкин.
3.3. Олимпиада ўтказиладиган фанлар бўйича топшириқлар Кафедра томонидан фан дастурига мос ҳолда ёзма иш, тест ва лаборатория топшириқларининг ёзма базаси шакллантирилиб, экспертизадан ўтказилган ҳолда Олимпиадани ташкил этиш юзасидан кафедра баённомаси асосида қабул қилингандан сўнг икки кун ичида рахбариятга топширилади.
Ёзма иш, тест ва лаборатория топшириқлар тўғри ва мантиқий тузилишига шахсан Кафедра мудири ҳамда фан ўқитувчилари масъул ҳисобланади.
3.4. Филиалда Факультет, Кафедра ҳамда Ўқув-услубий бўлим ходимлари биргаликда тест ва ижодий иш топшириқларини Олимпиада ташкилотчилари ва иштирокчилари учун ягона ахборот порталига киритади.
3.5. Ташкилий қўмита ёзма иш, тест ва лаборатория шаклидаги топшириқлар махфийлигини таъминлайди.
3.6. Олимпиада ўзбек тилида ўтказилади.

4-боб. Олимпиадани ўтказиш босқичлари ва тартиби
4.1. Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш икки босқичда:
а) биринчи босқич: ёзма иш (5 та масала, ҳар бири учун 10 минут, ҳар бир саволга максимал 10 балл берилади).
б) иккинчи босқич: тест ва лаборатория ( тест топшириқлари учун 25 минут, ҳар бир тест учун 1 баллдан жами 25 балл. 1 та лаборатория топшириғи максимал 25 балл).
4.2. Олимпиаданинг биринчи босқичи юқори савияда ўтказилишига кафедра мудири ҳамда фан ўқитувчилари масъул ҳисобланади.
4.3. Олимпиаданинг биринчи босқичида 1-ўриндан 10-ўрингача эгаллаган талабалар Олимпиаданинг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
4.4. Талабалар танлаган фанлари бўйича олимпиадани ўтказиш санаси
ва вақти бўйича жадвал асосида белгиланган аудиторияга киришлари лозим бўлади ҳамда уларга 50 дақиқа вақт берилади, шу вақт ичида улар тегишли йўналишларнинг фанлари бўйича масъул томонидан белгиланган
(50 та) тест топшириқлари ва ёзма (5 та савол) ва лаборатория (1 та) топшириқлари жавоб беришлари лозим.
4.5 Олимпиаданинг иккинчи босқичида ўтказилган фанлар бўйича тест натижалари эълон қилиш орқали, ёзма (5 та савол) ва лаборатория (1 та) топшириқлар натижалари эса масъул ташкилий қўмита томонидан 24 соат ичида тақдим этилган маълумотлар асосида оғзаки эълон қилади.
4.6. Олимпиада натижалари эълон қилингандан сўнг 24 соат ичида тушган ёзма шикоят ва аризалар тегишли ташкилий қўмита томонидан онлайн ёки телефон алоқаси орқали ҳал этилади ёки тушунтириш берилади.


Download 21.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling