Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари ўртасида Кимё фанидан ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш тартиби тўғрисида


-боб. Олимпиада ғолибларини аниқлаш тартиби


Download 21.67 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi21.67 Kb.
#1508819
1   2   3
Bog'liq
Kimyo olimpiada

5-боб. Олимпиада ғолибларини аниқлаш тартиби
5.1. Олимпиаданинг биринчи босқичида талабаларнинг эришган натижалари тенг келиб қолса, совриндорни аниқлаш учун уларга қўшимча тест топшириқлари берилади ва бу ҳолат ғолиб аниқлангунга қадар давом эттирилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи ғолиблари филиал ташкилий қўмитаси қарори натижаларига асосан аниқланади.
5.2. Олимпиада ғолиблари олимпиада топшириқларининг талабалар томонидан бажарилиш даражасига қараб аниқланади.
5.3. Барча талабалар ўртасида ўринларни тақсимлаш олимпиада топшириқларига берилган тўғри жавоблар сонига ҳамда сарфланган вақт миқдорига қараб тўплаган баллар кетма-кетлиги бўйича 1, 2, 3 -ўринлар электрон тарзда белгиланади. Кейинги ўринлар баллар кетма-кетлигида юқоридан пастга қараб аниқланади.
5.4. Олимпиада ғолиблари сони фан бўйича 1, 2, 3 -ўринлар бир нафардан белгиланади.


6-боб. Олимпиада ғолибларини рағбатлантириш тартиби
6.1. Олимпиаданинг иккинчи босқичи ишларининг якунлари бўйича филиалнинг буйруғи асосида қуйидагилар рағбатлантирилади:
олимпиадада қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаган талабалар филиалнинг I, II, III даражали дипломлари билан тақдирланадилар ва уларга дипломлар тантанали тарзда тақдим этилади;
совриндор талабалар, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда олимпиадани ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган ходимлар филиал бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.

7-боб. Олимпиадани якунлаш тартиби
7.1. Олимпиаданинг иккинчи босқичи натижаларини бошқарма умумлаштиради ҳамда якуний маълумотномани вазирликка тақдим этади.
7.2. Филиалда ўтказилган талабалар фан олимпиадасининг якуни тўғрисида” ўз буйруғини чиқаради.

8-боб. Низоларни кўриш тартиби
8.1. Талабалар томонидан топшириқларга бўлган эътирозлар топшириқлар базасини экспертизадан ўтказиш бўйича масъул бўлган Кафедраларга юборилади ва талабаларга жавоб беришлари сўралади.


Кафедра мудири: Махмаёров Ж.
Download 21.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling