Toshkent Kimyo xalqaro universiteti magistratura bo’limi mpri-6U guruh magistranti Safoyeva Kamola


Download 156.13 Kb.
bet2/3
Sana10.11.2023
Hajmi156.13 Kb.
#1761232
1   2   3
Bog'liq
al-Xorazmiy

ЯШАГАН ДАВРИ ВА МУҲИТИ Хоразмий ватанини ташлаб кетишига келсак, айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг отаси мажусий коҳинлардан бўлгани учун араб мутаассибларининг таъқибидан қочиб, Хоразмни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва аввал Хуросонга, кейинроқ эса, Бағдодга келиб қолган. Бизнингча – дейди А.Аҳмедов, бошқа бир мулоҳаза ҳақиқатга яқинроқ. Бу мулоҳаза халифа Хорун ар –Рашиднинг Хуросондаги ноиби, ўғли Маъмун ар – Рашид билан боғлиқ. Бу мулоҳазага кўра, Маъмун Хуросондаги ноибликнинг пойтахти Марвга, атроф ўлкалардан, жумладан, Хоразм, Фарғона, Шош, Фороб, Афғонистон ва бошқа қўшни ерлардан олимларни тўплаб, ўз саройида уларнинг илмий ишларига шароит яратиб берган. Маъмун ўрта асарлардаги мустабид феодал ҳокимнинг типик намунаси бўлиш билан бирга, олимларга ҳомийлик ҳам қилган. У ёшлигидан турли илмлардан хабардор бўлган. Унинг саройида Хоразмийдан ташқари, ўртаосиёлик олимлардан Жавҳарий, Ҳабаш ал –Ҳосиб, Фарғоний ва бошқалар бўлган.

ИЖОД БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН МАНЗИЛЛАРИ   Тарихдан маълумки VIII асрнинг иккинчи ярмини бошларида Бағдод араб халифалиги –Аббосийларнинг пойтахтига айланиб, халифа Хорун ар – Рашид (786- 809 йй.) ва унинг ўғли Маъмун ар- Рашид (813- 833 йй.) хукмронлик қилган даврларда ташқи ва ички савдо ривожланиши билан бир қаторда илм ва шаҳар ҳунармандчилиги ҳам ривож топади. 813 йили халифалик лавозимига Маъмун ар – Рашид ўтиргач, у ўзи билан Бағдодга Марвдаги сарой олимларини ҳам олиб келади. Кейинчалик бу олимлар Шарқда “алмаровиза”, яъни “марвликлар” номи билан машҳур бўлганликларини Абу Райҳон Беруний “Қонуни Масъудий” асарида эътироф этган, булар орасида Хоразмий ҳам бор эди. Маъмун “дамашқлилар” ва “марвликларни” “Байт ул- ҳикмат” (ёки “Хизонат ул- ҳикмат) , ўзбекча асарларда “Билим уйи” ёки “Донишмандлар уйи” деб аталган ва кейинчалик Европада “Маъмун академияси” номи билан машҳур бўлган илмий даргоҳга бирлаштиради. Бағдодга келгач, Хоразмий илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланади. Қадимги юнон математиклари Евклид, Архимед ва Апполонийларнинг ҳамда қадимги ҳинд астроном ва математикларининг ишларини қунт ва сабот билан ўрганади ва унинг дастлабки иши ҳиндларнинг “Синдханта” номли астрономик асарининг арабча таржимасини таҳрир қилиш бўлгани ҳақида Абу –л-Ҳасан ал- Қифтий (1172-1248) ўзининг асарида маълумот беради. Тез орада Хоразмий математика, астрономия, география, тарих ва табобат илми бўйича бутун Ўрта Шарқда шуҳрат қозонади. У “Байт ул- ҳикмат”даги кутубхона , расадхона ва барча илмий текшириш ишларига раҳбарлик қилади. Маълумки, араблар забт этган мамлакатлардан чиққан олимлар ўз асарларини араб тилида ёзишган, чунки ўша даврда фан тили араб тили бўлган.


Download 156.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling