Тошкент Молич институти Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултети БҲА 92-2 гурух талабаси Худжиев Шохрухнинг Молия фанидан оралиқ назорат иши


Download 26.39 Kb.
bet1/3
Sana18.12.2022
Hajmi26.39 Kb.
#1026990
  1   2   3
Bog'liq
молия оралиқ


Тошкент Молич институти Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факултети БҲА 92-2 гурух талабаси Худжиев Шохрухнинг Молия фанидан оралиқ назорат иши.

Саволлар

  1. Рискни ўтказиш вариантлари: режалаштириш , суғурталаш, диверсификатсия.

  2. Ж.М.Кейнсчилик ҳақида маълумот.

  3. Молиявий назоратнинг предметини ифодаловчи молиявий кўрсаткичлар.


1) Риск деганда табиий-иқлимий, иқтисодий ва ижтимоий ҳодисалар хусусиятидан келиб чиқувчи йўқотишлар хавфи эҳтимоли тушунилади. Кенг кўламли тушунча сифатида рискни тарихий, ҳуқуқий, иқтисодий ёки молиявий категория сифатида кўриб чиқиш мумкин. Рискнинг қуйидаги таърифи аллақанча кенгроқ ҳисобланади: риск – субект томонидан кўплаб (бирдан ортиқ) натижаларни қамраб олувчи, конкрет натижанинг ноаниқлиги ва ҳеч бўлмаганда натижалардан бири хавфли бўлган алтернативалар мавжудлиги ҳолатида қабул қилинадиган қарор тавсифи.
Режалаштириш — миллий иқтисодиётнинг турли даражаларида (микродаражада — корхоналар ва уларнинг айрим бўлинмалари, шунингдек, корхоналар гуруҳлари, тармоклар, секторлар ва минтақалар миқёсида; макродаражада — мамлакатнинг бутун иқтисодиёти миқёсида) ижтимоий иқтисодий жараёнларни тартибга солиш ва бошқариш шакллари. Жорий, қисқа муддатли (ойлик, чораклик, йиллик), ўрта муддатли (5 йиллик) ва истиқболдаги — узоқ муддатли (10—15 йиллик) режалаштиришга бўлинади.
Совет иқтисодиётида халқ хўжалигини марказлаштирилган режалаштириш хўжалик механизмининг асосий бўғини ҳисобланган ва директив, манзилли, барча хўжалик юритув субъектлар учун мажбурий бўлган. Режалар тизими мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ягона халқ хўжалиги режаси, тармоклар ва минтақалар режалари, шунингдек, корхоналар режаларини ўз ичига олган режалаштиришни давлат миқёсида махсус органлар — СССР Давлат план (режалаштириш) қўмитаси ва иттифокдош республикалар Давлат план (режалаштириш) қўмиталари ҳамда уларнинг вилоят, туман бўлинмалари ишлаб чиққан. 1928-йилдан бошлаб СССРда халқ хўжалигини ривожлантиришнинг 5 йиллик режалари амалиётга киритилган ва бу тартиб 1991-йилга қадар сақланиб келди.
Суғурта — табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, ёнғин ва бошқалар), ҳар хил бахтсиз ҳодисалар рўй бериши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ва бошқа пул қопламалари тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими. Суғурта кўп асрлик тарихга эга. Суғурта муассасалари дастлаб ўрта асрларда, денгиз орқали олиб бориладиган савдодаги хавфхатарлар билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди. Кейинчалик бошқа соҳаларга ғам ёйилди. Ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида суғурта фуқароларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя этувчи восита бўлган.
Суғурта жамғармаси миллий иқтисодиёт захира жамғармасининг муҳим ва ўзига хос бўғини ҳисобланади, миллий иқтисодиётни турли тасодифлардан молиявий ҳимоя қилади. Ривожланган мамлакатларда суғурта иши ниҳоятда тараққий этган бўлиб, бу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотида суғурта бадал (мукофот)лари ҳажми ўртача 8—12 % ни ташкил этади.

Download 26.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling