Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан


Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари


Download 272.64 Kb.
bet3/9
Sana09.04.2023
Hajmi272.64 Kb.
#1343533
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.

2. Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари
Тараққий этган давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлили кўрсатадики, монетар сиёсат йиллар давомида инновацион ғоялар таъсирида такомиллашиб борган. Дунё иқтисодиёти тарихида турли давлатларда кузатилган молиявий ёки иқтисодий инқирозларни ҳал этишда монетар сиёсат муҳим роль ўйнаган ҳамда у доимо инновацион ғоялар асосида такомиллаштириб борилган.
АҚШ, Япония ва Германия каби тараққий этган мамлакатларда монетар сиёсатдан, хусусан унинг воситаларидан самарали фойдаланиш орқали иқтисодий ва инвестицион фаолликни ошириш асосида иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда мустаҳкамлаш борасида кўп йиллик назарий, амалий ҳамда методологик тажриба тўпланиб, бу борада турли хил моделлардан самарали фойдаланилади. Шунингдек, ушбу мамлакатлар тажрибаси кўрсатадики, молия бозорини ривожлантириш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш миллий валюта, нархлар ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида глобаллашув жараёни шиддат билан чуқурлашиб бормоқда. Айниқса, COVID-19 пандемияси таъсири остида дунёдаги мамлакатларда иқтисодий, молиявий, сиёсий ва ижтимоий тавсифдаги турли рисклар кучайиб бормоқда. Ўз навбатида, глобаллашув банк-молия тизми фаолитятини тубдан ўзгартириб юборди, тижорат банклари фаолияти инновацион йўналишда ривожланиб бормоқда. Монетар сиёсат – миллий валюта, тўлов баланси, нархлар, пул таклифи, молия бозори, иқтисодий ўсиш, инвестицион фаоллик, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган усуллар, воситалар ҳамда чоратадбирлари йиғиндисидир. Шу сабабли, жаҳон иқтисодиётида кузатилган турли даражадаги макроиқтисодий ва молиявий муаммолар, инқирозлар ҳамда пандемиялар шароитида монетар сиёсат мунтазам равишда такомиллаштирилган. Халқаро банк амалиётидан маълумки, монетар сиёсатни Давлатнинг расмий пул-кредит органи, яъни Марказий банк амалга оширади. Марказий банк, энг аввало, ўз ихтиёридаги монетар воситалардан фойдаланган ҳолда тижорат банкларининг балансига бевосита таъсир ўтказади, натижада банк тизими ликвидлилиги ўзгаради. Бу эса, кредит ва пул мультипликатори орқали, иқтисодиётда умумий пул таклифининг ўзгаришига, иқтисодиёт реал секторига, инвестицион фаолликга таъсир қилишга олиб келади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилаётган монетар сиёсатни такомиллаштириш орқали унинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммолар мавжуд. Улардан асосийлари, фикримизча, қуйидагилардан иборат. Жумладан, монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар. Хусусан, Марказий банк дисконт сиёсатининг мавжуд эмаслиги, Марказий банк очиқ бозор операциялари ҳажмининг кичиклиги, Марказий банк мажбурий захира ставкаларининг юқори эканлиги. Шу боис, Ўзбекистонда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хориж тажрибасида кенг қўлланилаётган монетар сиёсат воситаларидан фойдаланган ҳолда монетар сиёсатни такомиллаштириш мамлакат банк тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган. Таҳлил ва натижалар. Монетар сиёсат – давлатнинг пул-кредит тизими орқали пул таклифига, нархлар даражасига, тўлов балансига, инвестицион фаолликка, иқтисодиёт рел секторига, иқтисодий ўсиш суръатларига ва турли макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир этишга қаратилган воситалар, механизмлар, чора-тадбирлари йиғиндиси бўлиб, унинг такомиллаштирилиши молиявий ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш масаласи иқтисодий адабиётда иқтисодчи олимлар томонидан чуқур тадқиқ қилинган ва тегишли илмий хулосалар ҳамда амалий тавсиялар шакллантирилган. Жумладан, М. Фридменнинг хулосасига кўра, пул таклифини бошқаиш учун Марказий банк етарлича имкониятга эга ва шу билан бирга инфляция кўп омилли жараён эмас, деган хулосага келади3. Ушбу хулоса шунга асосланадики, Марказий банк очиқ бозордаги операциялардан ва дисконт операциялардан фойдаланган ҳолда пул массасини ва фоиз ставкасини бошқариши мумкин. Дарҳақиқат, Марказий банк томонидан очиқ бозорда қимматли қоғозларни сотиб олиш банк тизимининг резервларини ва монетар базанинг кўпайишига, пул таклифининг ўсишига ва қисқа муддатли фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келади.
Хусусан, бир гуруҳ иқтисодчи олимлар мажбурий захира сиёсатидан фаол фойдаланиш мақсадида тижорат банкларининг депозитларига нисбатан 100 фоизли мажбурий захира талабномасини жорий қилишни таклиф қилишган4. Аммо, айрим иқтисодчи олимлар мажбурий захира сиёсатига нисбатан салбий фикр билдиришган. Масалан, таниқли хорижлик иқтисодчи олим Ф.Мишкиннинг фикрига кўра, мажбурий захира талабномалари кўп камчиликларга эга бўлиб, жумладан, банкларда ликвидлилик муаммосини юзага келтириши мумкин5. Хорижлик иқтисодчи олим МакКаллум таъкидлайдики, пулга бўлган талаб барқарор эмас, шунинг учун монетар сиёсатнинг асосий воситаси бўлиб Марказий банкнинг фоиз ставкаси ҳисобланади6.
Хорижлик иқтисодчи олим В. Юровицкийнинг фикрича, мажбурий захира талаблари йўқлиги шароитида барча эмиссия қилинган пуллар активлар ҳисобланади, ўз навбатида, тижорат банкларининг кредит фаолияти депозитларнинг ўсишига олиб келади7. Хорижлик иқтисодчи олимлардан бири С. Моисеевнинг хулосасига кўра, ҳозирги вақтда очиқ бозор операциялари тараққий этган мамлакатларда монетар сиёсатнинг асосий воситаси ҳисобланади. Очиқ бозор операциялари марказий банкларга ўзининг ташаббуси билан битимлар тузиш, яъни пул-кредит операцияларининг вақтини ва ҳажмини белгилашда янада мослашувчан бўлиш имконини беради8.
Хорижлик иқтисодчи олимлардан яна бири А. Симановскийнинг фикрича, монетар сиёсатнинг амалий муаммоларини ҳал қилишда қайта молиялаш орқали пуллар таклифини бошқаришнинг амалий жиҳатлари, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш масалалари, халқаро захира активларини бошқариш ва ҳоказолар муҳим ўрин тутади9.
Амалга ошрилган тадқиқотлардан маълумки, монетар сиёсатнинг анънавий воситаларидан бири бўлиб Марказий банкнинг мажбурий захира талаблари сиёсати ҳисобланади. Мажбурий захира талаблари меъёрини ўзгартириш орқали мамлакат пул массаси ҳажмини ўзгартириш мумкин. Бироқ, мажбурий захира талаблари сиёсати монетар сиёсатнинг маъмурий воситаси ҳисобланади, унинг пул мультипликатори орқали пул массасига таъсири ниҳоятда катта.
Таъкидлаш жоизки, Марказий банкларнинг очиқ бозор операциялари илк марта юзага келганида унинг объекти бўлиб, фақат ҳукумат томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳисобланар эди. Йиллар ўтиши билан иновацион ғоялар асосида унинг объектлари сони кўпайди. Хусусан, ҳозирги даврда, депозит сертификатларидан (Нидерландия, Дания, Испания марказий банклари, Европа Марказий банки), молиявий векселлардан (Англия Марказий банки, Швеция Рикс банки, Германия Бундесбанки, Япония Марказий банки), корпоратив облигациялардан (Жанубий Корея, Чили, Россия марказий банклари) ушбу операцияларнинг объекти сифатида фойдаланилмоқда10.
Жумладан, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий захиралаш воситасини такомиллаштиришнинг иккинчи босқичи амалга оширилди. Мазкур босқичда мажбурий захираларни фақат миллий валютада шакллантириш тартиби жорий қилиниб, юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича захиралаш меъёрлари бирхиллаштирилди, яъни миллий валютадаги депозитлар учун мажбурий захира меъёрлари пасайтирилди ва чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий захира меъёрлари оширилди. Шунингдек, ташқи омилларнинг инфляция даражасига бевосита ва билвосита босимининг кучайиши шароитларида миллий валютадаги активларнинг даромадлилигини таъминлаш ҳамда давлат харажатлари, шу жумладан ойлик иш ҳақлари оширилиши ва нархлар эркинлаштирилишининг инфляцион кутилмалар ошишига таъсирининг олдини олишга йўналтирилган пул-кредит шароитларини яратиш ва реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 25 сентябридан Марказий банк ўз қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиздан 16 фоизгача оширди11.
Ўз навбатида, Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоизли бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида ҳамда 2020 йил 11 сентябрдан асосий ставка яна 1 фоизли бандга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланди. Ушбу қарор ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашувини ҳисоби олиб инфляция башорат кўрсаткичларини пасайиш томонга қайта кўриб чиқилганлиги билан изоҳланади. Хусусан, 2020 йилнинг иккинчи чорагида ва йил сўнгига қадар инфляция даражасига талаб омиллари томонидан босим мўътадиллашиши ва камайишини инобатга олиб, инфляциянинг янгиланган башорат кўрсаткичларига кўра, 2020 йил якунида 11,1 фоизни ташкил этди. Жумладан, 2021 йилда эса 9-10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг зарурий шартларидан бири эканлиги эътироф этилган12. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорида умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, пул-кредит сиёсатининг ликвидлиликни бериш ва жалб қилиш операциялари бўйича қўлланилаётган фоизли инструментлардан фойдаланишни кенгайтириш каби пулкредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар қўйилган13. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларига нисбатан мажбурий захира ставкаси 14 фоиз қилиб белгиланди14.
2. Инфляция даражаси ва фоиз ставкаларининг юқори эканлиги (1-расм). 1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистон Республикасида 2017-2019 йилларда инфляция даражаси юқори бўлган. Бу эса, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ошишига олиб келган. Ўз навбатида, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини оширилиши тижорат банкларининг миллий валютада берган кредитларининг фоиз ставкаларини ошишига сабаб бўлган. Аммо, 2020 йил якунига кўра инфляция даражаси 11,1 фоизгача пасайди, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик ҳисобда 14 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. Бу эса, тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкасининг пасайишига олиб келган. Натижада иқтисодиётда кредитларга бўлган реал талабнинг ўсишига ижобий таъсир қилган.

1-расм. Ўзбекистон Республикасида инфляциянинг йиллик даражаси, Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик даражаси ва тижорат банклари миллий валютадаги кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси, фоизда15.


Халқаро амалиётдан маълумки, инфляция даражасига 20 дан ортиқ турли хил омиллар таъсир қилади. Жумладан бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, истеъмолчиларнинг кутилмалари, монопол ишлаб чиқариш, сиёсий, ижтимоий омилар, табиий офатлар, инқирозлар, пандемиялар, макроитиқодий ва молиявий омиллар шулар жумласидандир. Ўзбекистонда 1994 йилда МДҲ давлатларидаги каби гиперинфляция кузатилаётган эди. Жумладан, Украинада шиддатли инфляция кузатилиб, 1994 йилда инфляция 10054 фоиза етди. Гурузияда 7800 фоизни, Россияда 2800 фоиздан юқори, Болтиқбўйи мамлаклатларида 2700 фоиздан ошиб кетди, Ўзбекистонда атиги 1132,3 фоизни ташкил этди. Чунки, 1993 йилда Россия билан бирга МДҲ давлатларидан 10 таси ўз миллий валютасини муомалага чиқарди ва ушбу давлатлар ҳудудида амал қилмай қўйган Россия рубллари Ўзбекистон каби қўшни давлатарга ҳам ёпирилди. Натижада Гипреинфляция юзага келган эди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 1994 йилда тезда иқтисодиётни барқарорлаштириш чораларини кўриб, йиллик инфляция дарадасини 1995 даёқ қарийб 10 баробарга туширди ва инфляция даражаси 1132,3 фоиздан 127,6 фоизгача пасайди. Хусусан, ушуб кўрсаткич 1996 йилда 64,3 фоизгача пасайгани ҳода МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам берган ҳолда 1,6 фоизлик иқтисодий ўсишга эришди. Шунингдек, 1996 йилда инфляция даражаси 27,6 фоизгача пасайтирилгани ҳолда иқтисодий ўсиш 5,2 фоизни ташкил этган эди. Ўз навбатида, инфляция даражаси 2020 йил якуни буўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра 11,1 фоизни ташкил этди. Жумладан, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 9-10 фоиз атрофида бўлиши белгиланган. Инфляцион таргет, яъни инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича инфляция даражасини йиллик 5 фоизгача пасайтириш назарда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан монетар сиёсатни такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни ҳал қилишда бир қатор ижобий ютуқларга эришилди. Хусусан: – 2017 йилнинг иккинчи ярмида Марказий банк томонидан қайта молиялаш кредитларини бериш амалиётининг жорий этилганлиги пул-кредит сиёсатининг, шу жумладан қайта молиялаш сиёсатининг самарадорлигини ошишига хизмат қилди. – 2018 йил 1 октябрдан бошлаб Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсатини такомиллаштириш мақсадида мажбурий захира ажратмалари суммасини фақат миллий валютада шакллантириш тартиби жорий қилиниб, юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича захиралаш меъёрлари бирхиллаштирилди, яъни миллий валютадаги депозитлар учун мажбурий захира меъёрлари пасайтирилди ва чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий захира меъёрлари оширилди16.
–2020 йил 1 январдан Марказий банк асосий ставкаси ва фоиз коридори, Марказий банк облигациялари ҳамда 2 ҳафталик ва 1 кунлик (овернайт) депозит, РЕПО ва своп операциялари амалиётга жорий этилди17. Шуниси аҳамиятлики, 2020 йилдан бошлаб республикамизда инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтишнинг бошланиши пул-кредит сиёсатининг устувор йўналишларини тубдан ўзгартирилишига олиб келди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877 – сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, инфляцион таргетлаш режимига ўтиш шароитида пул-кредит сиёсатининг устувор йўналишлари қилиб қуйидагилар белгиланди:
1. Нархларнинг кескин ошиши ва спирал характердаги инфляциянинг олдини олиш. 2. Миллий валюта курсига нисбатан девальвацион босимни ушлаб туриш. 3. Пул бозорини шакллантириш, имтиёзли кредитлаш ва пул бозори сегменлашуви шароитларини бартараф этиш. 4. Ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва бизнеснинг тўловга лаёқатлилигини сақлаб туриш. Молия секторининг барқарорлигини таъминлаш18. Юқорида қайд этилган ютуқли жиҳатлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилаётган монетар сиёсатни такомиллаштириш орқали унинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммолар мавжуд. Улардан асосийлари, фикримизча, қуйидагилардан иборат: 1. Монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар. Ушбу муаммолар мажмуига қуйидаги муаммолар киради: – Марказий банкдисконт сиёсатининг мавжуд эмаслиги; – Марказий банк очиқ бозор операциялари ҳажмининг кичиклиги; – Марказий банк мажбурий захира ставкаларининг юқори эканлиги. 2020 йилда Ўзбекистон Ҳукумати қимматли қоғозларининг эмиссия ҳажми 1,6 трлн. сўмни ташкил этди19.
Бу эса, кичик ҳажмдаги эмиссия ҳажми бўлиб, Марказий банкка очиқ бозор операциялари ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини бермайди. Ўз навбатида, давлат қимматли қоғозлари эмиссия ҳажмининг кичик эканлигини шундан ҳам билса бўладики, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, давлат қимматли қоғозларининг эмиссия ҳажми республика тижорат банкларининг юқори ликвидли активларига нисбатан атиги 3,4 фоизни ташкил этди.


Download 272.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling