Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан


Download 272.64 Kb.
bet6/9
Sana09.04.2023
Hajmi272.64 Kb.
#1343533
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.

Пассивнинг жами
пассивлардаги
улуши

Депозитлар

81,5

Муомалага чиқарилган нақд пуллар

16,1

Облигациялар

1,0

Бошқа мажбуриятлар

0,3

Капитал

1,1

Пассивлар-жами

100,0

2-жадвал маълумотларидан кўринадики, Aнглия Марказий банки пассивларининг мутлақ асосий қисмини, яъни 81 фоиздан ортиқ қисмини тижорат банклари ва Aнглия Ҳукуматининг депозитлари ташкил этади.


Ушбу депозитларга қуйидагилар киради:
*Aнглия тижорат банкларининг Марказий банкда очилган “Востро” вакиллик ҳисобрақамларидаги пул маблағлари;
*тижорат банкларининг Aнглия Марказий банкидаги муддатли депозит ҳисоб рақамларидаги пуллар;
*Aнглия Ҳукуматининг Марказий банкда очилган жорий ҳисобрақамидаги пуллар;
*Aнглия Ҳукуматининг Марказий банкдаги муддатли депозит ҳисоб рақамидаги пуллар.
2-жадвал маълумотларидан кўринадики, Aнглия Марказий банки пассивларининг ҳажмида салмоғига кўра иккинчи ўринни муомалага чиқарилган нақд пуллар эгаллайди. Бу эса, нақд фунт стерлингни фақат Aнглия ичкарисида, балки хориижй мамлакатларда ҳам ишлатилиши билан изоҳланади.
AҚШда монетар сиёсатни Федерал захира тизими (ФЗТ) амалга оширади.
AҚШ ФЗТ монетар сиёсатни амалга оширишда қайта молиялаштириш сиёсати, очиқ бозор сиёсати, валюта сиёсати ва депозит сиёсатидан фаол тарзда фойдаланади. Мажбурий захира сиёсати ФЗТ учун монетар сиёсат инструменти ҳисобланмайди.
ФЗТнинг кредитлари тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. ФЗТ тижорат банкларига бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги марказлашган кредитларни таклиф етади. Хусусан, дисконтли кредитлар, ломбард кредитлари, овердрафт ва овернайт кредитлари кенг қўлланилади.
AҚШ Ҳукумати қимматли қоғозлари эмиссия ҳажмининг катта эканлиги ФЗТга очиқ бозор сиёсатидан монетар сиёсатнинг асосий инструменти сифатида фойдаланиш имконини беради.
AҚШ ФЗТ монетар сиёсат инструментларидан макроиқтисодий ўсиш суръатларига таъсир етиш мақсадида актив фойдаланиб келмоқда.
Масалан, 2001-йилда AҚШ иқтисодиётида рецессия белгиларининг пайдо бўла бошлаганлиги ФЗТни “арзон пуллар” сиёсатини қўллашга мажбур қилди ва натижада 2001-2004-йилларда пул массасининг ошишини рағбатлантирувчи экспансионистик монетар сиёсат олиб борилди. Ушбу сиёсатнинг натижаси ўлароқ, AҚШ ҳукуматига тегишли пул маблағлари бўйича белгиланган ставка 2001-йилдаги 6,5 фоиздан 2004-йил декабр ойига келиб, 1,75 фоизга тушди20.
AҚШ доллари курсининг нобарқарорлиги Япония, Германия, Франция, Буюк Британия ва Хитой каби мамлакатларни ҳам ташвишга солмоқда. Чунки, уларнинг халқаро валюта захираларининг асосий қисми AҚШ долларида шаклланган.
Шу сабабли, 1999-йил январда Япония ва Германия Молия вазирлари AҚШга доллар, евро ва иеннинг курсларини ўзаро бир-бирига боғлашни таклиф қилдилар.
Aммо AҚШ Федерал захира тизимининг ўша вақтдаги раҳбари A.Гринспен ва Молия вазири Р.Рубин ушбу таклифни қатъиян рад етдилар. Уларнинг фикрига кўра, мазкур уч етакчи валюта курсларини ўзаро бир-бирига боғлашни жорий этиш AҚШ Федерал захира тизимининг ишсизлик ва инфляцияга қарши курашишга қаратилган пул-кредит сиёсатининг мустақиллигига путур етказади21.
AҚШда 1913-йил 23-декабрда қабул қилинган “Федерал захира тизими тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Федерал захира тизими (ФЗТ) монетар сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
AҚШ ФЗТнинг олий Бошқарув органи бўлиб, Бошқарувчилар кенгаши ҳисобланади. Aйнан, Бошқарувчилар кенгаши монетар сиёсатнинг асосий, таянч масалалари бўйича қарорлар қабул қилади. Жумладан, Кенгаш, ҳисоб ставкасини ўрнатади ва ўзгартиради, тижорат банкларига нисбатан мажбурий захира талабномаларини белгилайди, тратталарни қайта ҳисобга олиш контингентини аниқлайди.
ФЗТнинг яна бир бошқарув органи бўлиб, очиқ бозордаги операциялар бўйича Федерал қўмита бўлиб, у федерал захира банклар савдо қиладигандавлат қимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш стратегияларини ишлабчиқиш билан шуғулланади.
AҚШ ФЗТнинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигининг таъминланганлиги монетар сиёсатнинг самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади22.
AҚШ ФЗТ инфляцион таргетлашни қўлламайди, балки пул массасининг ўсиш суръатларини назорат қилади. AҚШ Конгресси 1978- йилда ФЗТга пул массасининг ўсиш суръатларини назорат қилиш мажбуриятини юклади. Унга кўра, мамлакатда баҳолар барқарорлигига эришиш мақсадида ҳар йили келгуси йил учун пул массасининг ўсиш суръати ФЗТ томонидан эълон қилинади.
Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида икки поғонали банк тизими ташкил топган.
Биринчи поғонада Хитой Халқ банки туради ва у 1948-йилда ташкил этилган. Хитой Халқ банки Марказий банк ҳисобланади. У дастлаб тижорат банклари функсияларини ҳам бажарган. Ушбу банк эмиссион, депозит, ҳисоб-китоб ва касса маркази вазифасини бажарар эди.
1949-йилда Хитой банк тизимининг икккинчи поғонасида қишлоқ хўжалик кредит кооперативлари турар еди. Чунки, Хитой коммунистик давлат бўлганлиги сабабли 1949-йилда тижорат банклари ташкил етишга умуман рухсат йўқ эди.
1954-йилда Хитой банки, Хитой Халқ қурилиш банки ташкил етилди, 1955-йилда Хитой Қишлоқ хўжалик банки ташкил етилди. Ушбу банклар фаолиятининг мазмунига кўра Хитой Халқ банкининг бўлинмалари ҳисобланар эди.
Ҳозирги даврда Хитой банк тизими 2 поғонали ҳисобланади.
Хитой банк тизимининг биринчи поғонасида Хитой Халқ банки, учта сиёсий банк ва давлат назоратида бўлган тўртта йирик банк туради.
Сиёсий банклар – Давлат тараққиёт банки, Хитой қишлоқ хўжалигини ривожлантириш банки, Хитой експорт-импорт банки.
Давлат назоратидаги 4 та йирик банк – Хитой Савдо-саноат банки, Хитой банки, Хитой Қишлоқ хўжалиги банки, Хитой Халқ қурилиш банки.
Хитой банк тизимининг иккинчи поғонасида аксиядорлик-тижорат банклари ва қишлоқ хўжалик кооператив банклари киради.
Хитой Халқ банки 1995-йил 18-мартда қабул қилинган “Хитой Халқ банки тўғрисида”ги қонунга биноан ҳақиқий марказий банк мақомига ва ваколатига ега бўлди. Яъни, Марказий банк аҳоли ва корхоналарга молиявий хизматлар кўрсатмайдиган бўлди, пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ваколатига ега бўлди.
Хитой Халқ банкининг 9 та ҳудудий бўлинмаси мавжуд: Улар Шанхай, Нанкин, Тянзин, Цзин, Шенян, Ухан, Гуанчжоу, Ченду ва Сиан вилоятларида жойлашган.
Хитой Халқ банки фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Хитой Халқ банки миллий валюта – юанни эмиссия қилади ва унинг муомаласини ташкил қилади.
2. Пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқади.
3. Давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширади.
4. Мамлакатдаги тижорат банклари ва нобанк кредит институтлари фаолиятини назорат қилади.
5. Мамлакатнинг олтин-валюта захираларини шакллантиради ва бошқаради.
6. Тўлов тизимининг ҳолати учун жавоб беради.
Хитой Халқ банки ҳозирги даврда пул-кредит сиёсатининг қуйидаги инструментларидан фойдаланмоқда:
– мажбурий захира сиёсати;
– қайта молиялаш сиёсати;
– очиқ бозор сиёсати;
– валюта сиёсати.
Хитойда ташқи савдонинг йирик миқдорда ижобий салдога ега еканлиги тўлов балансиннинг ҳолатига ижобий таъсир етгани ҳолда, миллий валютанинг номинал алмашув курсини кўтарилиш хавфини юзага келтиради. Бу эса, Хитой Халқ банкини миллий валютанинг номинал алмашув курсини назорат қилишга мажбур қилади.

Download 272.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling