Тошкент молия институти банк иши факультети “Банк иши” кафедраси Пул ва Банклар фанидан


Замонавий монетаризм қўллашда хорижий мамлакатлар тажрибаси


Download 272.64 Kb.
bet4/9
Sana09.04.2023
Hajmi272.64 Kb.
#1343533
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Замонавий монетаризм ва унинг асосий қойдалари.

3. Замонавий монетаризм қўллашда хорижий мамлакатлар тажрибаси
Aнглия Марказий банки 1694-йилда ташкил етилган. Гарчи Швеция Марказий банки – Риксбанк дунёда биринчи бўлиб ташкил етилган бўлсада, муомалага банкноталарни чиқарган ва тижорат векселларини ҳисобга олишни бошлаган биринчи Марказий банк бўлиб, Aнглия Марказий банки ҳисобланади.
Риксбанк биринчи бўлиб муомалага олтин тангалар билан таъминланган депозит сертификатларини чиқарган. Aнглия Марказий банки пул-кредит сиёсатининг қуйидаги инструментларидан фойдаланмоқда:
A. Қайта молиялаш сиёсати.
Aнглия Марказий банки ҳозирги даврда мамлакат тижорат банкларига икки хил усулда кредитлар бермоқда:
* тижорат банкларининг балансидаги тратталарни Марказий банклар қайта ҳисобга олиш йўли билан берилаётган кредитлар;
* Aнглия банкларининг балансидаги қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлар.
Б. Очиқ бозор сиёсати.
Aнглия Марказий банки очиқ бозор сиёсати доирасида тўғри РЕПО ва тескари РЕПО операцияларидан фойдаланмоқда.
Тўғри РЕПО операциясида Aнглия Марказий банки қимматли қоғозларни мамлакат банкларига қайтариб сотиб олиш шарти билан сотади.
Тескари РЕПО операциясида Aнглия Марказий банки қимматли қоғозларни мамлакат тижорат банкларидан қайтариб сотиш шарти билан сотиб олади.
В. Валюта сиёсати.
Aнглия Марказий банки валюта сиёсати доирасида валюта интервенсиясини амалга оширади, Aнглия ҳукуматининг ташқи қарзини тўлашга хизмат қилади ва ўзининг балансидаги олтин-валюта захираларини бошқаради.
Aнглияда Ҳукумат хорижий валюталарда захираларга эга эмас. Давлатга тегишли барча олтин-валюта захиралари Aнглия Марказий банкининг балансига ўтказилган. Шу сабабли, Ҳукуматнинг ташқи қарзи Aнглия Марказий банкининг балансидаги валюта захиралари ҳисобидан тўланади. Тўланган ташқи қарзнинг фунт стерлингдаги эквиваленти Ҳукуматнинг жорий ҳисобрақамидан ечиб олинади.
Г. Депозит сиёсати.
Aнглия Марказий банки Ҳукуматга ва тижорат банкларига тегишли вақтинчалик бўш турган пул маблағларини ўзининг муддатли депозит ҳисобрақамларига жалб қилади ва уларга фоиз тўлайди.
Aнглия Марказий банки мажбурий захира сиёсатидан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланмайди.
Aнглия Марказий банки 1997-йилгача назорат функсиясига эга эди, яъни тижорат банклари фаолиятини назорат қилар эди. Aммо 1997-йилда тижорат банклари фаолиятини назорат қилиш ваколати “Молиявий тартибга солиш ва назорат” бошқармасига берилди.
1-жадвал

Download 272.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling