Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
в) “кўринмас қўл”
Бозор иқтисодиёти бир марказдан туриб бошқарилмайди. Шундай бўлса-да, у муайян тартиб ва қоидага амал қилади. Хўжалик фаолиятининг ҳар бир иштирокчиси ўз мақсадини кўз-лаган ҳолда иш юритади. Бироқ бундай шароитда алоҳида киши-ларнинг манфаатлари қандай уйғунлашади, барча жамият манфа-атлари қандай юзага чиқади? Биринчи бўлиб бу муаммони илмий даражага кўтарган А.Смит бўлди. У шундай ёзади: «Ҳар бир киши ўз капиталини кўпроқ қиймат келтирадиган қилиб ишлатишга ҳаракат қилади. Одатда, у жамият фойдасига таъсир кўрсатишни назарда тутмайди ва унга анча таъсир кўрсатаётганини сезмайди. У фақат ўз манфаатини назарда тутади, фақат ўз фойдасини кўзлайди. Шундай бўлса-да, бундай мақсад унинг режасига кирмаган бўлса ҳам, ушбу шароитда кўринмас қўл уни мақсад сари йўналтиради. Ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда, жамият манфаатларига атайлаб унга хизмат қилгандан кўра тез-тез хизмат қилиб туради». Гап шундаки, ўз манфаати йўлида хизмат қилаётган ҳар бир одам пировард натижада ижтимоий маҳсулотнинг кўпайишига, жамият бойлигининг ошишига ёрдам беради. Шахсий манфаатга интилиш ишлаб чиқаришнинг ривожланишига, тараққиётга олиб келади. Ҳар бир киши ўзини ўйлаб иш юритади, бундан бутун жамият ютади. А.Смит айтиб ўтган «кўринмас қўл» бозор механизмидир. У одамларни ўз истак ва хоҳишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда мақсад сари йўналтириб туради. Масалан, агар қандайдир бир маҳсулотга, айтайлик, нонга бўлган талаб ошса, новвойлар унинг нархини оширадилар. Уларнинг даромадлари ошади. Капитал бир тармоқ-дан иккинчи тармоққа оқиб ўтиб туради, айни чоғда, у нон ёпиш саноатига оқиб ўта бошлайди. Натижада, нон ишлаб чиқариш кўпаяди ва нарх яна пасая бошлайди. Бу ерда А.Смит шахсий манфаатни рақобат ва хўжалик механизмининг ички ҳаракатлан-тирувчи кучи сифатида кўрсатиб берган. Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича турли меҳнат эгалари ўртасида рақобат кураши амал қилиб туради. Бунда шахсий манфаат, ўз фойдасини кўзлаб иш юритиш бир вақтнинг ўзида жамиятга фойда келтиради, умумий бойликка эришишни таъминлайди. Демак, бозор иқтисодиётида “кўринмас қўл” амал қилади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling