Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д
А.Смитнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари
Download 0.78 Mb.
|
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ
2. А.Смитнинг ижтимоий-иқтисодий назариялари
а) бойликни кўпайтириш омиллари: меҳнат тақсимоти, пул, капитал А.Смит ўз китобида жамиятнинг иқтисодий ривожланишини ва унинг фаровонлигини оширишни марказий ўринга қўяди. Асар-нинг бошида А.Смит бойликни чинакам яратувчи бу – “ҳар бир халқнинг йиллик меҳнати” деб кўрсатиб ўтади. Демак, бойликнинг манбаи – меҳнат. А.Смит .бу фикрни ривожлантириб, меҳнат тақси-моти бойликни яратишда асосий омил ҳисобланади, деган хулосага келади. Чунки меҳнат тақсимоти асосида унинг унумдорлиги оша-ди. Муаллиф бу тезисни тўғноғич ишлаб чиқариш устахонаси мисо-ли ёрдамида асослаб беради. Устахонада ўн киши ишлайди. Улар ўртасида меҳнат тақсимланган: бири симни тортади, иккинчиси уни тўғрилайди, учинчиси кесади, тўртинчиси учини ўткирлайди ва ҳ. Бир кунда бу ўн киши 48000 тўғноғич, яъни ҳар бир киши 4800 донадан тўғноғич ишлаб чиқаради. Агар улар бир – бирларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаганларида, уларнинг ҳеч қайсиси бир кунда 20 дан кўп тўғноғич тайёрлай олмаган бўлар эди. Демак, ихтисослашув туфайли меҳнат унумдорлиги 240 баравардан кўпроқ ошган. А.Смитнинг фикри бўйича, меҳнат тақсимоти миллий маҳсу-лот яратиш жараёнида одамлар ўртасида ҳамкорликни амалга оширишнинг жуда қулай шакли ҳисобланади. Ихтисослашув ту-файли меҳнат жараёнини амалга оширишда кишиларнинг чаққон-лиги ортади; улар вақтни тежайдилар, чунки доимо бир иш туридан бошқасига ўтишга ҳожат бўлмайди; улар ўз фаолиятларини тако-миллаштириш, ихтиро қилиш учун катта имкониятларга эга бўла-дилар. Тараққиёт ва жамият фаровонлигининг ҳақиқий манбаи «та-биат инъоми» эмас (физиократлар ҳисоблаганларидек), балки айнан меҳнат тақсимотидир. Шу билан бирга, ихтисослашувни чуқур-лаштириш имкониятлари чекланган бўлади, негаки биринчидан, агар яратилган қўшимча маҳсулот харид қилинмаса, ундаги меҳнатни янада тақсимлашга зарурат бўлмайди, иккинчидан, корхоналарнинг кўлами қанча кичик бўлса, меҳнат тақсимоти учун имкониятлар шунча кам бўлади (фойдаланаётган капитал миқ-дорига қараб). Ушбу назариядан, миллий бойликнинг кўпайиши жамиятдаги айрим синфлар фаолияти натижаси эмас (меркантилистларда – сав-догарлар, физиократларда – ер эгалари), балки меҳнат тақси-мотида қатнашаётган барча кишилар фаолиятининг натижа-сидир, деган хулоса келиб чиқади. Бошқача айтганда, фойда яратувчи ҳар қандай меҳнат унумли меҳнатдир. Аммо бу масала бўйича А.Смитда изчиллик бўлмаган. Биринчидан, у фақат моддий нарсаларни яратиш ва ўзгартириш билан боғлиқ бўлган меҳнатни унумли меҳнат ҳисобланган. Ўқитувчилар, ҳуқуқшунослар, ҳарбий-лар, маъмурият, ёзувчилар ва шу кабиларнинг меҳнати эса унумли ҳисобланмаган. Иккинчидан, А.Смит иқтисодиётда қишлоқ хўжа-лиги соҳасининг устунлиги ғоясидан қутула олмаган. У, ҳунар-мандлар ва савдогарлар меҳнатини ер эгалари меҳнатига нисбатан кам унумли бўлади, деб тасдиқлайди. Негаки ер эгаларига табиат «ёрдам» беради ва «деҳқончиликка қўйилган капитал ҳақиқий бойликка ва даромадга анча кўп қиймат қўшади». Бунда А.Смит-нинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг ривожланиб бориши билан саноат товарлари баҳоси пасайиб бориш мойиллигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳоси эса ўсиш мойиллигига эга. Шунинг учун, унинг фикрича, қишлоқ хўжалигига қўйилган капитал анча фойдали ҳисобланади. Агар ўша даврда Англияда мануфактура саноати ривожлана бошлаганини ва ҳатто биринчи юқори унумли фабрикаларнинг пайдо бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, А.Смитнинг бу хатосини тушуниш яна ҳам қийинлашади. Унинг унумли меҳнат концепциясида изчилликнинг йўқлиги, ишлаб чиқариш жараёни-даги капитал мавқеини етарлича тушунмаганлиги натижасидир. А.Смитнинг физиократик бидъатлари жамият ўз ресурсларини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигига, иккинчи навбатда, саноатга ва фақат, учинчи навбатда, савдога йўналтириши кераклигини тас-диқлашида ўз ифодасини топади. Бундан А.Смит саноат тўнта-рилишининг дастлабки учқунларини ва келажакда йирик саноат ишлаб чиқаришининг ҳал қилувчи аҳамиятини кўра олмаган, деган хулоса келиб чиқади. А.Смит бойликни кўпайтиришда пулнинг ўрнига алоҳида урғу бериб ўтади. Унинг тасдиқлашича, қимматли металларнинг, пул-нинг махсус аҳамияти тўғрисидаги меркантилистларнинг фикри нотўғри. Агар пулни жамғариш асосий мақсад бўлса, унда пул ҳаракатсиз қолиб кетади, бу эса ушбу пулга ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш мумкин бўлган маҳсулотларнинг камайиб кетишига олиб келади. Пул жамият бойлигини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. А.Смит капитални таҳлил қилгач, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, мануфактура саноатининг яратилиши капитал фаолияти натижаси эканлигини кўрсатиб беради. У капитал деганда махсус ишлаб чиқариш фондларини, ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқариш-нинг моддий омилларини тушунган. А.Смит капитални асосий ва айланма капитал турларига ажратиб кўрсатади. Муомалада бўладиган капитал айланма капитал, муомалада амал қилмайдиган капитал асосий капитал номини олган. А.Смит бўйича, асосий капитал ҳам, айланма капитал ҳам бойлик яратади. Капиталнинг ўсиши – миллат бойлигини кўпайтиришнинг учинчи (меҳнат тақ-симоти ва пулдан фойдаланиш билан бирга) асосий омили. Капитал қанча кўп бўлса, ишчиларни боқиш ва уларни ихтисослаштириш имконияти шунча кўп бўлади. Бунинг устига, капиталнинг ўсиши айрим вазиятларда бойликни кўпайтиришнинг ягона воситаси бўлиши мумкин. Шунинг учун А.Смит тежамкорликни қўллаб-қувватлайди. Унинг ёзишича, «ҳар бир исрофгар – жамият бойлигининг душмани, ҳар қандай тежамкор одам – жамиятга мурувват кўрсатувчидир». Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling