Тошкент молия институти эгамов Э.,Аллаберганов З. Г.,Джуманов Д


Физократизмнинг аҳамияти ва унинг тарихий тақдири


Download 0.78 Mb.
bet24/61
Sana04.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1425540
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

6. Физократизмнинг аҳамияти ва унинг тарихий тақдири

Иқтисодий таълимотлар тарихида физиократлар ўзига хос ўринни эгаллайди. А.Смит ўз вақтида: «физиократизм тизими қанчалик номукаммал бўлмасин, шу давргача чоп этилган иқти-содий ғоялар ичида ҳақиқатга энг яқини эди», - деб айтган. Бу таълимотнинг меркантилизмни инкор қилиши, меҳнат билан ер бойликнинг асоси эканлигини тан олиши, савдо-сотиқда божхона чекловларини бекор қилишни таклиф этиши ниҳоятда муҳимдир. Физиократларнинг бойлик тезиси, айниқса, уни яратишдаги меҳ-натнинг аҳамияти диққатга сазовор: бойлик - бу жамият меҳнати билан ҳар йили яратилган истеъмол қийматлар йиғиндисидир. Бу тезис А.Смит томонидан ҳам қабул қилинган.


Капитал ва унинг икки қисмга ажратиб кўрсатилиши (асосий ва айланма), такрор ишлаб чиқариш жараёнининг таҳлил қили-ниши, эркин соҳибкорлик тўғрисидаги ғоялар, жамиятнинг синф-ларга ажратилиши иқтисодий таълимотларнинг ривожида кейинги муҳим қадамдир.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун эркин бозор муно-сабатларига ўтиш ва деҳқончиликдан олинадиган солиқни камай-тириш зарурлиги, ягона солиқ тизимига ўтиш кераклиги тўғриси-даги фикрлар ниҳоятда қимматлидир. Чунки соҳибкор ва тадбир-корлар шахсий манфаатдорлик бўлган шароитда ишлаб чиқаришни тез ривожлантиришга интиладилар. Ҳозирги замон тили билан айтганда, физиократлар соф бозор муносабатларининг унсурларини асосан тўғри ҳал этиб бердилар.
Халқ хўжалиги тармоқлари ўртасида муайян мутаносиблик бўлган шароитда такрор ишлаб чиқариш ва реализация жараёни-нинг узлуксиз давом этиши мумкинлиги аниқлаб берилди. Бу муам-мони ҳал этишда физиократлар томонидан мамлакатдаги уч сектор ўртасидаги муносабатлар мисол қилиб олинган. Аммо амалда, айниқса, ҳозирги даврда, бундай секторлар жуда кўп бўлиб, улар ўртасидаги алоқалар Нобель мукофоти соҳиби В. Леонтьевнинг «харажатлар - ишлаб чиқариш» балансида N та тармоқ учун ишлаб чиқилган. Ҳозирги даврда бундай баланс тармоқлараро баланс деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлилда ва умуман иқтисодиётда муҳим аҳамият касб этади. Ундаги ғоянинг куртаклари физио-кратлар асарларида яратилган бўлиб, у классик иқтисодий мактаб таълимоти занжирининг ажралмас қисми сифатида муҳим ўрин эгаллайди.
Шу билан бирга, ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари нуқ-таий назаридан физиократизм ғоялари ўз аҳамиятини тезда йўқотди ва ўткинчи характерга эга бўлди. Чунки жаҳон ижтимоий ва иқти-содий ҳаётидаги ўзгаришлар нисбатан мукаммал ғояларнинг ишлаб чиқилиши зарурлигини тақозо этди ва бу амалда рўй берди. Айниқ-са, бойликни фақат деҳқончилик билан боғлаб тушунтирувчи физиократизм ғоялари саноат инқилоби натижасида юз берган ўзгаришлар туфайли тез унутилаёзди. Бу ҳолат иқтисодиёт осмо-нидаги ёрқин юлдузнинг сўнишини эслатади.


Таянч иборалар

– классик сиёсий иқтисод;


– табиий баҳо;
– бозор баҳоси;
– физиократизм;
– қиймат назарияси;
– соф маҳсулот;
– унумли, унумсиз синфлар;
дастлабки аванслар;
– йиллик аванслар.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling